Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet25/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

3-БОБ. СУЮҚ МУҲИТЛАРНИ АРАЛАШТИРИШ


3.1. УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Суюқлик билан боғлиқ бўлган системалар (суюқлик-суюқлик, суюқлик-қаттиқ жисм, суюқлик-газ) даги аралаштириш энг муҳим гидромеханик жараён бўлиб, муҳитга ташқи куч таъсирида қўшимча импульс беришга асосланган. Суюқлик ёки газнинг ингичка оқими таъсирида ускуна ҳажмидаги оқувчан муҳит заррачаларини бир-бирига нисбатан кўп маротаба силжитишга асосланган жараён аралаштириш деб аталади.


Суюқлик муҳитлари, пастасимон ва қаттиқ сочилувчан материалларни аралаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлатилади: а) қаттиқ заррачаларни суюқлик ҳажмида бир текис тарқатиш (суспензия ҳосил қилиш); б) суюқлик заррачаларини тегишли ўлчамларгача майдалаш ва уларни суюқ муҳитда бир текис тарқатиш (эмульсия ҳосил қилиш); в) газ заррачаларини суюқликда бир текис тарқатиш (аэрация); г) суюқликни иситиш ёки совитиш жараёнларини жадаллаштириш; д) аралашадиган системалардаги (масалан, қаттиқ материалларни суюқлик ёрдамида эритиш) модда алмашинишини жадаллаштириш.
Аралаштириш пайтида чегара қатламнинг қалинлиги камаяди ва ўзаро таъсир қиладиган фазаларни ажратувчи юза доимо янгиланиб туради. Бунда муҳитнинг турбулентлик даражаси ортиб, фазалар ўртасидаги иссиқлик ёки модда алмашиниш шарт-шароитлари яхшиланади. Оқибат натижада суюқ муҳитларни аралаштириш кимёвий, иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари тезлигининг кўпайишига олиб келади.
Суюқликларни аралаштириш мойлар, сурков материаллари, мойлаш-совитиш воситалари ва синтетик ёғ кислоталарини ишлаб чиқариш жараёнларида, нефть хом ашёсини тузсизлантиришда, углеводородларни хлорлашда, лок-бўёқларни совитишда ва бошқа бир қатор жараёнларда кенг қўлланилади.
Нефть ва газни қайта ишлаш саноат корхоналарида аралаштиришнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: 1) механик; 2) пневматик; 3) цирку-ляцион; 4) турбулизатор ёрдамида. Бу усулларни танлаш пайтида бир неча шарт-шароитлар ҳисобга олинади: аралаштиришнинг мақсади; жараённинг асосий катталиклари (ҳарорат, босим); аралашадиган муҳитнинг хоссалари; ускунанинг иш унумдорлиги.
Аралаштирувчи ускуналарнинг энг муҳим катталиклари қаторига самарадорлик ва жадаллаштириш даражаси киради. Ҳар хил жараёнларда аралаштириш самарадорлиги турлича бўлиши мумкин. Масалан, агар қаттиқ модданинг суюқликдаги суспензияси текширилаётган бўлса, аралаштириш самарадорлиги қаттиқ модда заррачаларининг суюқликда бир хил тарқалиш вақти билан белгиланади. Агар аралаштириш иссиқлик алмашинишини тезлатиш учун ишлатса, у ҳолда жараён самарадорлиги муҳитдаги иссиқлик бериш коэффициентининг қанчага кўпайиши билан ифода қилинади. Аралаштиришнинг жадаллаштириш даражаси вақт бирлиги ичида аралашаётган суюқлик ҳажми бирлиги ёки массаси бирлигига сарфланаётган энергия миқдори билан ўлчанади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish