Нефт ва газ иши кафедраси


-Мавзу: Компрессорлар курилмаси



Download 6,08 Mb.
bet3/38
Sana19.03.2022
Hajmi6,08 Mb.
#501267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Kompressor

4-Мавзу: Компрессорлар курилмаси.
4.1 Умумий маълумотлар. …….…….…….…….…….…….…….…….…….. 79
4.2 Компрессор станцияси жихозлари ва компрессор курилмаси. …….…… 82
4.3 Сепараторлар. …….…….…….…….…….…….…….…….…….………… 83
4.4 Газ йиггичлар. …….…….…….…….…….…….…….…….…….…….……83
4.5 Кувурли узатмалар. …….…….…….…….…….…….…….…….…….……83
4.6 Шуртан сикув компрессор станциясининг ишлаб чикаришдаги ахамияти.84


Фойдаланилган адабиётлар руйхати.. …….…….…….…….………. 86


Мавзу-1: Компрессорлар.


Режа:
1. Газларни сикув жараёни хакида маълумотлар.
2. Газларда сикув жараёни.
3. Компрессорда газни сикув жараёни.
4. Адиабатик жараёнлар.
5. Компрессорда газни кенгайиш жарёни.
6. Компрессор ишининг асосий тавсифлари.


Фойдаланилган адабиётлар: 1,3,4.
Таянч иборалар: Компрессор машинаси, газни сикиш, босим, харакат таъсири, ишчи органлар, узатиш, энергия баланси, кинетик энергия, потенциал энергия, механик иш, механик энергия, энтальпия, иссиклик сигими, изобарик, компрессор параметрлари.


1.1 Газларни сикув жараёни хакида маълумотлар.

Компрессорлар деб газларни сикувчи ва узатувчи машиналарга айтилади.


Газларни сикиш ва босимини кутариш хозирги пайтда купгина йирик ташкилотларда кулланилиб, буларга Шуртан газни сикув станцияси, Кукдумалок газни сикув станциялари киради.
Кимёвий заводларда ва нефт кимё корхоналарида газларни сикув технологик жараёнларига катта эътибор берилмокда.
Газларни сикув станцияларидан олинган маълумотлар тахлил килинганда шу жараённи амалга ошириш учун куп микдорда электроэнергия сарф булиши, бундан ташкари харажатлар курсатгичи ошиб кетиши маълум.
Сикилаган газлардан – синтетик спирт, каучук, амиак, полимер материаллари ва гранулланган хом ашёлар олиш мумкин.
Газдан хом ашёлар, спирт олиш учун 3-4 МН/м2 босимда, полиэтилен олиш учун 300 МН/м2 босимда сикув жараённи амалга ошириш керак.
Нефт конларидан нефт суриб олиш учун кумилган (ботирилган) насосларнинг сикув жараёнидан фойдаланилади.
Ишлаб чикариш корхоналарига, ахоли истеъмоли учун газни керакли босимда етказиб бериш учун хар 100-150 км ораликдаги масофага сикув станцияларини урнатиш, кайсики бу станциялар бир неча миллион м3 газларни кайта хайдаш жараёнеарини амалга оширади.
Саноатда компрессорлар хар хил максадларда ва йуналишларда кулланилмокда, уларга куйидагилар киради:

  1. Газларни сикуви натижасида энергияни тупланиши ва у хар хил машина ва механизмларга узатишга сарф булади. Газларни компрессор ёрдамида сикувдан максад (хавони) хаво-сикув болгаларида, тог ва курилиш ишларида хаво сикув жихозларида куллаш, пневматик тормозлаш (тухтатиш) жараёнида сикув харакатларидан фойдаланишдир.

Кимёвий ва нефт кимё ишлаб чикаришнинг портлашга хавфли цехларида сикилаган хаво босимларидан огир юк кутарувчи воситаларни харакатга келтиришда, асбобларни ишлатишда ва ишлаб чикариш жараённи автоматлаштиришда кенг кулланилмокда. Бундай жараёнда сикилган хаво энергия ташувчи сифатида хизмат килади.

  1. Компрессор машиналари кувурли утказгичлар оркали газларни хайдашда хизмат килади. Компрессор машиналари катта булмаган босим хосил килади, кайсики улар газни хайдаш билан боглангандир.

  2. Технологик ишлаб чикаришда газни сикувчи, уни хайдаш учун ва хом ашё ишлаб чикариш учун фойдаланилади.




  1. Босимни ошириш буйича:

а) вентиляторлар – компрессор машиналари таркибига кириб, р=0.015 МН/м2 босимдан ортикча босимгача сикувчи.


б) газ хайдовчи р=0.2 МН/м2 босимгача сикувчи компрессор машиналаридир.
в) компрессорлар р>0.2 МН/м2 босимдан юкори сикувчи машналардир.
Уз навбатида компрессорлар босимни кутариб (кучайтириб) беришига кура уч гурухга булинади:

  • паст босимли р=0.2-1.0 МН/м2 ;

  • уртача босимли р=1.0-10.0 МН/м2;

  • юкори босимли р=10-300 МН/м2.




  1. Газни сикув тавсифига кура:

Компрессор машиналари куйидагиларга булинади:



  1. Хаво сикув машиналари (хаво шамоллатгичлари, хаво хайдовчилар, хаво сикувчилар);

  2. Газ сикув компрессор машиналари (газ шамоллатгичлари, газ пуркагич, газ компрессорлари), кислороддан ташкари, хамма газларни сикиш учун мулжаллангандир.

Кислородларни сикиш учун, яъни кислород олиш максадида хаво сикиб берувчи курилмалар – хаво компрессорлари дейилади.
Хаво ва кислородларни сикув жараёни маълум бир хусусиятларга эга булиб, кислород сикувчи компрессорлар алохида гурухларга ажратилади. Бундай гурухга кирувчи компрессорлар тугунларида махсус материаллар ва ишчи органларни мойлаш учун махсус ёглаш амалга оширилади.
Тизимлардан газларни суриб, сераклаштириш максадида алохида компрессор машиналар кулланилади.


III.Таъсир харакати буйича.



  1. Поршенли компрессорлар ёпик фазода хавони кисиб хажмини кичрайтириш харакат тартибига асосланган. Хаво хажмни узгариши цилиндр бушлигида поршенни илгариланма-кайтма харакати таъсирида содир булади.

  2. Марказдан кочма компрессорлар айланувчи газ окимини марказдан кочма кучи таъсирида кисиб компрессор ичида босимни хосил килинади.

Укий компрессор машиналарида босим укий куч таъсирида хосил килинади.

  1. Ротацион компрессорлар - поршенли компрессорларнинг хар хил турдаги куринишидир.

Ротацион компрессорларда газни сикуви компрессор корпуси ва айланувчи ротор оралигидаги кесмаларда пайдо булади ва у статорга нисбатан эксцентрик холатда жойлашган булиб, ишчи пластинка ёрдамида статорни ички сиртида силжийди.


IV. Ишчи органларининг урнатиш ва жойлашув усулига мувофик.



  1. Урнатиш усулига мувофик- баркарор ва кучириладиган (харакатланадиган) компрессорларга булинади. Нефт кимё саноатида асосан баркарор бир жойга пойдеворли асосга урнатилган компрессорлардан фойдаланилади.

  2. Ишчи органларини жойлашувига мувофик (шток, поршен, ишчи гилдирак вал ва бошка кисмлари) – ётик, тик ва кия турдаги компрессорларга булинади. Маълумки, марказдан кочма ва укий компрессорлар ётик холатда булади.

Кия холатдаги ишчи органлар бир канча поршенли компрессорларда яъни бир нечта цилиндрлари бор компрессорларда учрайди. Хозирги вактда ётик ва тик цилиндрларга эга булган поншенли компрессорлар кенг кулланилади.


V. Утказиш имкониятини усишига мувофик.



  1. Кичик компрессорлар – утказиши имконияти 0.015 м3/с гача.

  2. Уртача компрессорлар – утказиш имконияти 0.015 дан 1.5 м3/с.

  3. Йирик компрессорлар- утказиш имконияти 1.5 м3/c катта.

Маълумки, поршенли компрессорлар кичик ва урта компрессор машиналарига киради, шамол хайдагичлар урта ва йирик машиналар туркимига киради. Укли шамоллатгичларни утказиш имконияти 2,2-15 м3/с ни ташкил этади.





Download 6,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish