Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


§ 9 Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар



Download 0,93 Mb.
bet43/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 9


Исломдаги йўналиш ва мазҳаблар

Яхлит тизимдан иборат исломда ҳокимият, унинг тепасида қандай куч ва қандай кишилар туриши лозим, бунда кимлар ҳуқуқга эга, сиёсийми ёки диний жамоами, халифаликда асосий куч Қуръон ва шариатга, ақида ва фиқхга муносабатлар турлича бўлгани каби масалаларда келиша олмаслик натижасида VII асрнинг иккинчи ярмидаёқ турли йўналиш ва мазҳаблар, секталар вужудга келиб улар ўртасида курашлар бошланди.


А) Суннийлар ва Шиалар йўналишлари
Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин 4 та халифадан Абу Бакр, Умар, Усмон хошимийлар уруғидан эмас эдилар. Али эса шу уруғдан эди. Мусулмонлар орасида халифалик ҳокимиятига фақат пайғамбар авлодлари эгалик қилиши лозим деб ҳисоблайдиганлар ва аксинча ҳокимият тепасига пайғамбар авлоди бўлмаган кишилар, агар улар диний жамоа томонидан сайланса ҳам чиқиши мумкин деган мусулмонларга ажралди-лар.
Булар ислом тарихида Суннийлар ва Шиалар йўналишини вужудга келтирдилар.

С у н н и й л а р


Суннийлар (сунна сўзи арабча бўлиб, «анъанавий йўл») дунёдаги барча мусулмонларнинг тўртдан уч қисмини ташкил қилади. Ҳозирги пайтда Суннийлар асосан араб мамлакатларида, Туркия, Афғонистон, Индонезия, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, Болгария, Албания, Югославия, собиқ СССР ўрнидаги мустақил давлатларда яшайдилар. Жумладан Ўзбекистонда яшайдиган Суннийлар учун Макка, Мадина, Каъба, Қуръон, Муҳаммад пайғамбар ва тўрт халифалар «чорёрлар», пайғамбар ҳадислари сунна тўплами муқаддас ҳисобланади. Суннийлар Аллоҳни одам қиёфасида гўё арши аълодаги ўз тахтида ўтирган шарқона шаҳаншоҳ қиёфасида тасаввур қиладилар.


Суннийлар сиёсий ҳокимият мамлакатни бошқарадиган олий куч, диний жамоалар эса уларга бўйсунувчи ва унга ёрдам берувчи ғоялар кучи деб билганликлари учун подшолар, амирлар, султонлар ёнида шайху ислом лавозимида олий ислом вакили турган.
Суннийлар Шиалардан фарқ қилиб, Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин Аллоҳ билан одамлар ўртасида воситачилик бўлишини тан олмай, подшолар пайғамбар йўлини давом эттирувчи Аллоҳнинг ердаги вакили деб ҳисоблайдилар. Али ва унинг авлодларини имоматга, яъни мусулмон жамоасига раҳбарлик қилиш ҳуқуқи бор дейувчи Шиалар талабини ҳам инкор қиладилар. Шунингдек, ҳуқуқ масалаларини ҳал қилишда, ҳайитлар хусусида, ғайридинларга муносабатда, намознинг жузъий масалаларида, диний масалаларда, фуқаролик ҳуқуқларида, руҳонийларнинг даражалари, масжидлар хусусида, диний ташкилотлар тузилишида ҳам Суннийлик Шиаликдан жиддий фарқ қилади.
Шариатга муносабат, унинг тамойилларини қўллаш жараёнида Суннийликда тўртта мазҳаб пайдо булган:

ИСЛОМДАГИ МАЗҲАБЛАР:


«Мазҳаб» арабча сўз бўлиб, «оқим», «йўл», «таълимот» маъносини англатади.


Бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,3 млрд. мусулмон аҳолисининг 92.3 фоизини Суннийлар ташкил этиб, мазҳаблар бўйича қуйидагича нисбатда бўлинган: Ханифийлар 47 фоиз, шофийлар 27 фоиз, моликийлар 17 фоиз, Ханбалийлар 1.5 фоиз.
Шиалар 7.5 фоиз бўлиб, унда исломий, жаъфарий, зайдий мазҳаблари мавжуд. (Қаранг: Динлар ҳақида маълумот. Тошкент 2000. Буклет 1-буклам).

  1. Ханифийлар. Бу мазҳабга имом Абу Ханифа ан-Нўъмон (696-767-йиллар) асос солган. Ханифия ўзининг шароитига қараб иш тутганлиги ва халқларнинг маҳаллий анъаналарини эътиборга олганлиги билан кенг тарқалган. Улар Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Сурия, Афғонистон, Африка халқлари, Марказий Осиё халқлари (Озарбайжондан ташқари) орасида, жумладан, Ўзбекис-тонда ҳам, тарқалган. Ханифийлар ҳозирги даврда бутун мусулмонларнинг 47 фоизини ташкил этадилар.

  2. Маликийлар мазҳабига имом Малик ибн Онас (795 йилда вафот қилган) асос солган. Бу мазҳаб қонунлари ақлга асосланмаганлиги билан бошқа мазҳаблардан фарқ қила-ди. Ҳозир бу мазҳаб шимолий Африка (Тунис, Жазоир, Марокаш), ғарбий Африка ва Суданда тарқалган.

  3. Шофиъийлар. Бу мазҳабга имом Муҳаммад ал-Шофиъий (820-йилда вафот этган) асос солган. Шофиъийлар ханифия ва моликийлардан ўзгаларнинг фикрини ҳисобга олиб, сарб-тоқатли бўлишликлари билан ажралиб турадилар. Ҳозир шофиъийлар Мисрда, Шарқий Африка ва Индонезияда кўпроқ тарқалган.

  4. Ханбалийлар мазҳабига Имом Аҳмад ибн Ханбал (855-йилда вафот этган) асос солган. Бу мазҳаб ўзининг ўта мутаассаблиги ва қаттиққўллиги билан бошқа мазҳаблар-дан ажралиб туради. Бу мазҳабдагилар Саудия Арабис-тонининг Наж ва Ҳижоз ҳудудларида яшайдилар. Улар барча мусулмонларнинг 1.5 фоизини ташкил қиладилар. Улардан ваҳҳобийлар юзага келган.

Шиалар (арабча Шиа - тарафдорлар гуруҳи демакдир) Али ва унинг ўғиллари Ҳасан, Хусайн, уларнинг авлодлари -жами 12 та имомни Муҳаммад пайғамбарнинг бирдан-бир қонуний ворислари деб биладилар. Шиалар «имомият инояти Аллоҳ» деб халифалик ҳаётида барча ҳуқуқ ва имтиёзлар имомиятда бўлиши, ҳокимлик имом қўлида бўлиши, бош имом халифанинг ўзи бўлишини талаб қиладилар. Мусулмон жамоа мулки барча мусулмон манфаатига хизмат қилиши лозим деб ҳисоблаб, бой ҳам ўта қашшоқлар ҳам бўлмаслиги зарур дейдилар. Туғилган йили номаълум бўлган имом Жаъфарнинг иккинчи ўғли Исмоилнинг ғойиб бўлган ўғли имом Маҳдини қайтиб келиб ер юзида адолат ўрнатади деб ишонадилар. Шиалар Аллоҳ ҳар бир мусулмоннинг қалбида, дилида бўлганлиги учун ҳамма нарсани кўриб туради деб тасаввур қиладилар. Шиалар Қуръонни тан оладилар, аммо «115 икки ёритгич» деган сурани ундан атайлаб туширилиб қолдирилган деб ҳисоблайдилар. Бу сурада Али Муҳаммад Аллоҳнинг нури, лекин Али Аллоҳнинг валийси деб ишонадилар. Ҳозир Шиалар Ироқ, Яман, Эрон, Ливан, Озарбайжонда, Тожикистоннинг тоғли Бадаҳшон автоном вилоятида яшайдилар.


1979 йилда Эронда Шиалар раҳнамоси Ҳумайний бутун мусулмонлар оламида Шиалар ҳукмронлигини ўрнатишга даъват қилган эди. Ҳозир ҳам бу ғоя тарафдорлари мавжуд.
Шиалар «ахбор» - Али ва унинг авлодлари тўғрисидаги муқаддас ривоятлар тўпламига Қуръондан кейинги манба сифатида қарайдилар. Шиалар Ироқдаги Карбало даштини Қум шаҳри ва Нажоф шаҳридаги Али Ҳасан, Ҳусайн, Фотима ва 12 та имомлар жасади ётган жойларни зиёрат қиладилар.
Шиалар муҳаррам ойида (1-10 март) мотам тутиб «Оҳ Ҳусайн, воҳ Ҳусайн» деб баланд овозда йиғлаб ўз таналарига уриб, кўча юришларини ўтказадилар. Ашурлик маросими ҳам қиладилар. Ҳорижийлар фуқароси фирқа тарафдорлари Али билан Абу Суфъённинг ўғли, Сурия ҳокими Мувоиа ўртасида Усмон вафотидан кейин халифалик учун бошланган шиддатлик кураш вақтида Алининг Муовия келишишидан норизо бўлган 12 минг аскар Али армиясидан ажралиб (арабча «ҳаража», «чиқиш», «қўзғолончи) чиқиб кетгандан кейин пайдо бўлди. Ҳорижийлар Муовияга ҳам Алига ҳам қарши курашиб Жазоир, Уммон, Занжибар, Тунис, Ливияда ўз мустақил давлатларини тузганлар. Бу давлат Рустамийлар сулоласининг ҳукмронлигида эди.
Ҳорижийлар диний жамоа давлат раҳбарини сайлаб қўйилиши лозим деб ҳисоблаганлар. Сайланадиган шахснинг таржимаи ҳолига эътибор қилинмаган. Уларнинг фикрича, ҳар бир диний жамоа ўзига имом сайлаши ва уни ўрнидан тушириши мумкин.
Улар жамият тепасида руҳонийлар туришини талаб қилганлар, сайланган имом эса уларнинг жамоасидан давлат идорасидаги вакил бўлган. Ҳорижийлар диндан қайтган бидъатчиларни душман деб билганлар. «Диннинг софлигини» сақлашга ҳаракат қилганлар. Ўта шафқатсиз тамойиллар сабабли ҳорижийлар VII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бир қанча мустақил секталарга бўлиниб кетган. Жумладан, Азрикийлар, Ибодийлар, Суфрийлар секталари ўз имомлари номлари билан аталган ҳолда пайдо бўлган.
Зейдилар фирқаси VIII аср ўрталарида, 740 йилда Куфада уммавий халифа Хишонга қарши халқ қўзғолонига бошчилик қилган Зейд ибн Али номи билан аталган. Зейд Алининг эвараси Ҳусайнинг невараси эди. Зейдилар 864 йили Эрониннг шимолида ўз давлатларини тузган. Бу давлат 300 йилча яшаган. 901-йилда эса улар яманда давлат ҳокимиятини қўлга олганлар. Зейдилар диний эътиқодни амалий ҳаракат билан қўшишни, эркин фикрлашни, тақдирга ишонишни, Қуръоннинг азалдан мавжудлигини, Аллоҳнинг сўзи эканини тан оладилар. Улар кўпинча Шиа маросимларига амал қилишади, ўз турмуш тарзига кўра Суннийларга яқин туришади.
Исмоилийлар сектаси. Бу секта VIII асрнинг иккинчи ярмида боғдод халифалигида пайдо бўлган. Мазкур секта Жаъфарнинг ўғли Исмоил номи билан боғлиқ.
Исмоилийлар диний таълимотида «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод қилиш асосий ўрин эгаллайди. Улар турли даврларда турли халқларга пайғамбарларнинг юбори-лиши «дунёвий ақл»нинг намоён бўлиши деб ҳисоблашади. Улар 7 та пайғамбарни: Одам Ато, Иброҳим, Нуҳ, Мусо, Исо, Муҳаммад ва Исмоилни тан олишади. Уларнинг фикрича имомлар пайғамбарларнинг ворисларидир.
XI асрда Исмоилийлар турли сабабларга кўра: ассасинлар, карматлар, низорийлар, мустанмийлар деган секталарга бўлиниб кетган. Ҳозирги вақтда Исмоилийлар ўрта шарқ мамлакатларида, Ҳиндистонда, Уганда, Кения, Танзания ва Тожикистоннинг тоғли ўлкаларида мавжуд. Ҳиндистоннинг Гужрат штатида тирик худо Огоҳонлар фаолияти пайғамбарларга мансуб.
Друзлар фирқаси исмоилийлардан ажралиб чиққан бўлиб, улар 998-1021 йилларда ҳукмрон бўлган халифани «худо йўлини кўрсатувчи» илоҳий ҳалоскор деб биладилар. Улар Шиа имомларини ва сунний халифаларини тан олмайдилар. Друзлар турк султонлари даврида нисбатан мустақил бўлдилар. Сурия билан Ливанда Друзлар 1924-1925-йилларда француз мустамлакачиларига қарши миллий озодлик ҳаракатида актив қатнашдилар.
Исломда яна ибодийлар, имомийлар, нусарийлар, алилоҳийлар, аҳмадийлар каби ўнлаб секталар мавжуд.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish