Мундарижа кириш


”ҚАЙТА ҚУРИШ” ВА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ



Download 237,26 Kb.
bet6/28
Sana22.02.2022
Hajmi237,26 Kb.
#91004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Тарих қўлланма

3.”ҚАЙТА ҚУРИШ” ВА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ
1980-йилларнинг ўрталаридан бошланган “қайта қуриш” мада­ният соҳасини ҳам қамраб олди. Мамлакат сиёсий раҳбарияти­нинг маданият соҳасини “қайта куриш”и аслида маънавий жабхада маъмурий-буйруқбозлик тизими, ривожланишнинг экстенсив йўли яроқсиз бўлиб қолганлигидан далолат эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Чунки узоқ йиллар давомида мустабид тузумнинг миллий республикалар маданиятини инкор этиб, бу­тун мамлакатда ягона “социалистик маданият”ни шакллантириш борасида олиб борган ғайриилмий сиёсати маданиятда ҳам ижтимоий-иктисодий соҳаларда бўлганидек тушкунлик, турғунлик механизмини юзага келтирди.
Бундай механизм 1980- йиллар ўрталарига келиб тўлиқ пишиб етилган бўлиб, уни бартараф қилиш керак эди. Шу боис таълим, фан, маданият ва санъат соҳаларида ҳам “қайта қуриш,” яъни, мамлакат сиёсий раҳбариятининг таъбири билан айтганда, унинг “ривожини сунъ­ий равишда жадаллаштириш” лозим эди. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маданият ривожи, маънавий жараёнлар жамиятнинг ўзига хос ички, табиий Қонунлари асосида рўй беради, уни сунъий жадаллаштириш учун кўр-кўрона аралашув салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Яна шуни ҳам тан олиш керакки, қайта қуриш Ўзбекистон­да миллий маданиятни, айниқса, миллий қадриятларни тик­лаш ва ривожлантириш, халқнинг ўзлигини англаш жараёнини тезлаштириш йўлида маълум қадам бўлди. Қайта қуриш муносабати билан маданиятда миллийлик тиклана бошлади, мада­ний меросга муносабат ўзгарди, ижтимоий ҳаётда миллийлик ва байналмилаллик нисбатида, қисман бўлса-да адолат тикланиши содир бўлди. Бироқ қайта қуриш ўзбек халқи мадания­тини ривожлантиришни, уни ҳақиқий халқ маънавиятига айлантиришни бош мақсад қилиб қўймаган эди
Маданиятдаги “Қайта қуриш” ҳукмрон мафкуранинг ўз сиё­сий барқарорлигини тиклаш йўлидаги навбатдаги уриниши эди, холос. Унинг мақсади маданиятдаги шаклланиб бўлган секинлаштириш механизмининг “кўзга ташланиб” турган айрим “қусурларини” енгил таъмирлашдан бошқа нарса эмас эди. Бу нарса, айниқса, халқ таълими ва олий таълим тизимида яққол кўзга ташланиб қолди.
1985—1990 йиллар халқ таълими тизимидаги айрим сил­жишлар маъмурий-буйруқбозлик тизимининг зўр бериб қилган ҳаракати билан тавсифланади. Лекин бу даврда таълим ва тарбия сохасида зиддиятли ҳолатлар янада кескинлашди. Мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизими моддий жиҳатдан етарли даражада таъминланмади. Совет таълим тизими жаҳон андозасидан ажралиб қолди, жаҳоннинг илғор тажрибаларидан баҳраманд бўлмади. Шунингдек, ўқувчи ва талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ортиб борган сари таълим тизимининг концептуал тарзда чекланиши халқ маорифидаги энг катта муаммога ай­ланди. Таълим, тарбия соҳаси кадрларини сифат жихатдан қай­та кўриб чиқа олмади, мафкуравий чеклашлар тобора кучайиб борди.
1980-йилларнинг ўрталаридан бошланган халқ маорифидаги ислоҳотлар жузъий аҳамиятга эга бўлиб, мавжуд муаммони ҳал қилишдан кўра уни кенг халқ кўз ўнгидан яшириш, “бўяб-бежаб” кўрсатиш маъқулроқ кўринди. Аслида, ислоҳотдан кўзланган мақсад “совет таълими тизими”ни халқаро даражага кўтариш, мутахассис ва ўқувчилар билим савияси сифатини ошириш, таълимни демократлаштириш ва инсонпарварлаштиришдан иборат эди.
Аммо кўзланган мақсадга эришиб бўлмади. Бунинг сабаби ислоҳотнинг ўлиб бораётган коммунистик “таълимот”га, мус­табид жамиятнинг тафаккурига асосланганлиги бўлди. Булардан ташқари, ислоҳотни қуруқ ваъдаларга асосланиб ўтказиб бўлмас эди, у кучли моддий базага эга бўлиши керак эди. Лекин у моддий жихатдан таъминланмади, шунинг учун ҳам у кутилган натижа бермади. Масалан, халқ таълими сохасида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ССР Маориф вазирлиги республикадаги табиий ўсишни эътиборга олган ҳолда юқори савиядаги таълим тизимини яратиш мақсадида 1985—1990 йилларга мўлжаллаб тузилган истиқболли режада 3693 минг ўқувчига мўлжалланган янги мактаблар қуришни кўзда тутган эди.
Лекин Марказ ислоҳотни таъминлаш учун етарли маблағга эга бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистонда янги мак­таблар курилишини 920 минг ўринга туширди. Ҳолбуки, бу пайтда республика қишлоқларидаги мавжуд мактабларнинг 20%и ҳалигача мослаштирилмаган биноларда фаолият кўрсатаётган эди. Ўқитувчи кадрлар тайёрлашда ҳам номутаносиблик юзага келган эди. 1985 йилда республика мактабларида ишлаётган ўқитувчилар сони 268,4 минг кишини ташкил қилган ҳолда, бу рақам 1990 йилга келганда 243,9 минг нафарга тушиб қолди. Бунинг сабаби, биринчидан, аҳоли ўртасида асосий зиё тарқатувчи ўқитувчига нисбатан эътиборсизлик бўлса, иккинчидан, ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоялашдаги йўл қўйилган жиддий хатолар бўлди.
И.Каримов бошлиқ сиёсий рахбарият халқ хўжалигини қай­та қуриш доирасида мутахассис­лар тайёрлаш тизимига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритди. Баъзи бир мутахассисликларни тайёрлаш қисқартирилди, янги сохалар бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди ва ана шу йўналишда олий ўқув юрт­ларининг таркиби қайта кўриб чиқилди (янги институтлар ва университетлар очилди, бир қатор институтларнинг йўналиши ўзгартирилди).
1989—1991 йилларда Ўзбе­кистон халқ хўжалигининг янги истиқболли йўналишини ҳисоб­га олган холда олий таълим тизимида амалга оширилган бу тадбирлар кейинги йилларда Ўзбекистон ФА “Қуёш физикаси” ўзининг ижобий натижаларини 1985—1990 йилларда Ўзбекистон фанида ҳам бир қатор ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистон Фанлар академияси, олий ўқув юртлари тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари, ил­мий лабораториялар ўз фаолиятларини “қайта қуриш” талаблари асосида такомиллаштиришга ҳаракат килдилар. Таъкидлаш лозимки, бу даврда Ўзбекистон фани ўзининг уйғониш даврини бошидан кечираётган, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича жиддий изланишларга қўл урилаётган эди. Хусусан, 1987 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида ниҳоятда ноёб илмий-экспериментал мажмуа — бизеркаль оптика—энергетика қурилмаси фойдаланишга топширилди.
1991 йилда ФА таркибида Сув муаммолари институти ташкил этилди. Фан билан ишлаб чиқаришни яқинлаштириш мақсадида баъзи институт­лар қошида ишлаб чиқариш бирлашмалари, марказлари таш­кил қилинди.
Айниқса астрономия соҳасида катта ишлар амалга оширил­ди. 1980-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Астрономия институти олимлари француз олимлари билан ҳамкорликда Қуёшнинг глобал тебранишини тадқиқ этиш сохасида кенг куламли ишлар олиб бордилар. Куёш фаолиятини текшириш соҳасида Ю.Солоним, И.Сатторов, 3.Коробова, Ш.Эгамбердиев кабиларнинг хизмати катга бўлди.
1986 йилда эса юксак энергияли астрофизика бўлими ташкил қилинди, унда гамма—астрономия соҳасида тадқикотлар ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, биология, кибернетика, ядрофизика, кимё ва медицина фан­лари соҳаларида ҳам бир қатор муҳим ва долзарб муаммолар устида илмий изланишлар олиб борилди.

Download 237,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish