КЎПИНЧА БИР МУАММО ДОИМ ПАЙДО БЎЛАВЕРАДИ
Нега ҳаммаси мен билан содир бўляпти? Баъзида ҳаёт бизга сабоқ беришга астойдил киришганга ўхшаб кўринади. Ва биз уни пухта ўзлаштириб олмагунимизча сабоқ кетидан сабоқ олаверамиз. Ажралиш, яшаш жойини ёки ишхонани ўзгартириш мумкин, бироқ сабоқ ўша-ўшалигича қолаверади, шу сабабли уни яхшилаб англашга ҳаракат қилинг. Ҳаётдан доим қочиб юришнинг имкони йўқ. Агар сиз Японияга яшаш учун кўчиб борсангиз ҳам бу сабоқ сизни ўша ерда тутиб олади, бироқ у энди японча кўриниш олган бўлади.
Аввал “дастлабки қўнғироқ” янграйди. Агар сиз уни беэътибор қолдирсангиз, зарба узоқ куттириб ўтирмайди. Ҳаёт бизни жазоламайди, тарбиялайди. Ҳамма нарсада ҳам ҳикмат бор. Бир қарашда уни англаш қийин. Бироқ қисқа муддатли вазиятлар пардасини пича кўтариб бизга нима етишмаётганлигини англаш мумкин. Балки булар ҳам дард лик, ҳақиқатдан ҳам муҳим ишларга йўналиш, фарзандлар ва бошқа инсонлар олдидаги масъ улият, ички осудаликдир... Муаммоанинг асл моҳиятини англаганимиздан сўнггина ке йинги сабоқларга ҳо жат қолмайди.
Бироқ кўпгина муаммоларнинг бош сабабчиси ўзимиз бўламиз. Ортиқча пулимиз пайдо бў лиши билан яхшироқ автомобиль, каттароқ уй сотиб оламиз. Бунинг ҳисобига янги муаммолар пайдо бўлади. Бундан ташқари, ич-ичимиздан хавфсираётган ҳодисаларни ўзимизга янада яқинроқ тортамиз. Хаёлларимизда пишиб етилган вазиятларга тушиб қолганимизни сезмай қоламиз.
Албатта, ҳаёт оғриқ ва алам келтириши шарт эмас, лекин вақти-вақти билан бунақаси ҳам содир бўлади. Бунга сабаб улар ҳаётни ўзгартириш учун бош туртки ҳисобланади. Алам ва азобга дуч келмагунча ҳаммаси аввалгидек қолаверади. Азобга дуч келишимиз биланоқ керакли чораларни кўра бошлаймиз.
Ҳаммамиз ҳам инсонни тажрибалар тоблайди, деган фикрга қўшиламиз. Агар бизга шундай имконият берилса, ўзимизга бизни унчалик толиқтирмайдиган “қулайроқ” тажрибаларни танлаган бўлардик. Кўпинча биз ўзимиз истаган одам бўлиш учун қилиниши керак бўлган ишларни қилгимиз келмайди. Синов-тажрибалар ва муаммолар ўз моҳиятига кўра “қулай” бўлмайди, асло! Бу жуда тўғри — чунки бизга юқори талаблар қўйилгани боис ўса бошлаймиз.
Ҳаётимиз ҳеч қачон оддий бўлмайди. Бироқ турли тўсиқларга қарши самаралироқ курашиш учун ўқиш ва ўсиш имкониятига эгамиз. Сизга таклиф этилган муаммоларни ечиш усуллари осон ҳаёт эмас, қизиқарли ҳаёт учун рецепт саналади.
Жуда кўп инсонлар фақат ҳамма муаммолар ҳал этилсагина ўзларини бахтли ҳис қила олишлари мумкинлигини таъкидлашади. Fолиблар эса муаммолар ҳар доим бўлишини билишади. Инсон қанчалик катта муваффақиятга эришган бўлса, муаммолари ҳам шунчалик кўп бўлади. Шу сабабли, ғолиблар муаммоларни яхши кўришади. Муммоларга қарамасдан, аксинча, балки шу муаммолар туфайли ҳам улар ўзларини бахтли ҳис қилишади. Улар “Агар муаммо ҳал этилган бўлса, янги, янада мураккаброқ муаммони ахтариш керак” принципига асосланиб яшашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |