лидаги нураб қолган уйларни буздириб, гарчи ҳозир ҳеч ким яшамаса-да, томига қараса бошдаги қалпоқ ерга тушадиган иморат
қурдирган. Фақат онасининг гўрини эмас, бутун қабристонни обод қилган.
− Қайтар дунё бўлса
яхши эди, − деган у қарияларга. − Боламдан топармидим.
Дуоси қарғишга айланишини қайдан билсин она.
Қишлоқнинг энг мартабали одами фарзандсиз эди.
БОЛА ОЛДИДА АЙТИЛГАН ГАП
Шиша идишга қайнатилган сув солган она ошхонадан чиқиб, оёқ кийимини кийишга уринаётган ўғлининг ёнига келди. Ота ўз
хонасидан чиқиб эшикка йўналаркан, хотини нимадир демоқчилигини сезиб тўхтади.
− Қўшни хотин айтиб қолди, ўғлингиз унга салом бермаскан.
—Нега салом бермадинг, ўғлим? − ота ўн ёшли ўғлининг кўзини ердан узмай туришини айбига иқрорликка йўйди.
− Кеча ўзим ҳам танбеҳ бердим, йўқ, яна салом бермабди.
Она сўзни тугатмай, ўғлининг ер тепкилаб айтган эътирози уларни ҳушёр торттирди:
− Тунов кун ойим сизга қўшнимиз ёмон аёл деб айтдилар-ку! Мен ёмон одамларга салом бермайман.
АЖАБ ХУЛОСА
Ота ишдан ҳар галгидек кеч қайтди. Эшикни очган хотинининг юзи безовта эди.
− Тинчликми?
− Яна синф раҳбари келди. Ўғлингиз билан ўзингиз гаплашмасангиз бўлмас экан. Қанақа беэътиборсизлар, деб дакки берди.
− Оиламизга аралашмасин, − асабийлашди у. − Бунча эътиборли бўлишмаса! Бўпти, гаплашаман. Ўғлинг ухлаяптими?
− Ҳа.
Ота
эрта кетиб, кеч қайтарди. Дам олиш кунлари ҳам ишда бўларди. Бола билан гаплашишга вақт қани? Хайрият, фарзанди
битта.
− Яна нима бўлди? Ўғлингми? – Ота хотинининг хавотирли боқишига аҳамият бергиси келмади. Ишда роса чарчаганди.
− Лицейда дарс қолдираётган экан. Мен гапирсам, қулоқ солмаяпти. Гуруҳ раҳбари маҳалла вакиллари билан келди.
− Маҳалла нима деди?
− Ўсмирлик − нозик палла, сизлар унинг ҳаёти билан қизиқмаяпсизлар, дейишди.
− Бизга ақл ўргатмасин, − ота асабийлашди. − Бунча эътиборли бўлишмаса!Ўғлинг ухлаяптими?
− Ҳа.
Отанинг уйга эрта қайтганига сабаб хотини телефон қилиб чақиргани эди. Милициядан келган чақирув қоғозига кўз югуртирар
-
кан, ота тутақди.
− Ўғлинг қани?
− Жўрамникида қоляпман, деб уч кечадан буён келмайди.
Ўғлининг институтдан ҳайдалгани, гиҳёванд модда истеъмол қилиши ва безориларга қўшилганини билган ота бу қандай содир
бўлиши мумкинлигини узоқ ўйлади ва охири топди: мактаб, лицей ва институт ёшларга эътиборсиз, маҳалла-кўй бефарқ.
Аччиқ кўргиликлар ҳали олдинда эканини ота билмасди.
МАВРИДИ
КЕЛГАН ГАП
Она тушунмасди: бир қориндан тушган фарзандларининг бирини бошқасидан қандай устун қўйиш мумкин? Илгари катта қизи
«сингилларимни аяйсиз», деб хархаша қиларди. Ундан кўра сингилларини кўпроқ яхши кўрар эканман, қизиқ. Энди бир иш
буюрса, кичиклари ўзларини камситилган ҳисоблашади. Ахир, катта қизи олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчи. Кўпроқ дарс
қилсин дейди. Йўқ, сингиллар буни тушунишмайди. Кенжатойи, ҳатто юзига солди: «Сиз катта опамни кўпроқ яхши кўрасиз»
эмиш. Ё тавба!
Она қўшни қишлоқда яшайдиган опаси йўқлаб келганда, суҳбатлашиб ўтиришаркан, фарзандлар ҳақида гап кетиб, унга қизлари
истеҳзо қилибми ёки бу балки бир-бирига нисбатан қизғанишдир, гўё бирини иккинчисига нисбатан кўпроқ яхши кўришини
унинг юзига солишиб, иддао қилишганини айтди.
− Одамнинг ўзига билинмайди, ҳақиқатан ота-она гоҳида фарзандларининг бирини бошқасидан ортиқ кўради, −
деди опаси
унинг ўйлаганига тескари фикр билдириб.
− Бу мумкин эмас, опа, – қондошидан таскин берувчи гап кутган сингил эътироз билдирди. – Ҳаммаси менга бир хил.
− Шундай дейсан-да. Раҳматли ойим ҳам мендан кўра сени кўпроқ яхши кўрарди. Эсингдами...
ЎҒРИ
Хотиним эрталаб нонушта вақтида айтиб қолди:
− Кеча қизиқ воқеа бўлди. Автобусда бораётсам, олдинги қатордаги бир кишилик ўриндиқда ўтирган кампир баланд овозда ким
биландир телефонда баҳслашяпти. Ногоҳ унинг оёғи остида ётган бежирим қопчиққа кўзим тушди. Кампирники бўлса керак
деб, дарҳол олиб узатдим. Елкасидан туртганимга ҳайрон бўлиб менга ўгириларкан, қопчиғи тушиб қолганини айтдим. Кампир
шошиб телефонни ўчирди ва қопчиқни олиб, ҳовлиқиб ичини очди. Ҳар бир қатини синчиклаб кўздан кечираркан, ичи бўшли
-
гидан ҳафсаласи пир бўлди.
− Меники эмас, − деди у гап оҳангида топилдиқдан малолланганини яширмай. Кейин кўзларини жовдиратиб, ялинчганнамо
овозда ўтинди, − Қопчиғим эскириб қолганди. Шуни ола қолай.
− Олақолинг, − дедим негадир унинг қилиғидан хижолат чекиб.
− Ҳайдовчига
бериш керак эди, − дея хотинимга жавоб берган бўлсам-да, киссавурларнинг пулни олиб, қопчиқни жойига
ташлаб кетиш одати борлигини эшитганим хаёлимга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: