www.ziyouz.com kutubxonasi
25
«Яратган неъматингга шукр», деб пиёлани косагулга узатди. - Кўрдиларми, укам, макруҳи яна
тагида қолди. Ўзлариям ўргансинлар!
Даврадагилардан бири сафар таассуротларини сўраган эди, Ҳожи ака яйраб кетди.
- Э, нимасини сўрайсиз, ука! - деди шанғиллаб. - У ёқлар Хизр назар солган юрт! Ҳар
қадамда магазин! Ҳар қадамда дўкон. Жамийки нимарса муҳайё! Апельсинларни текинга
тарқатади-ей! Хоҳла - бир яшик ол! Хоҳла - бир тонна ол! Буни қаранг, ҳамма нарса бор-ку,
термос йўқ экан. Уч-тагинасини обкетувдим, олам жаҳон пул бўлди! Улфатим, шуни менгаям
айтсанг, ўлармидинг, деб ёмон хапа бўлди.
- Кечирасиз, қайси улфатингиз? - дедим тушунмай.
- Ҳалиги баттол-да! Биринчи қадаҳ билан иккинчисининг орасига қил сиғмасин, дейдиган.
Шу баттолнинг яна бйр гапи бор. «Иккинчи қадаҳ билан учинчисининг орасига қил сиғмасин,
дейман-ку, аммо ип сиғмаслиги керак», дейди!
Косагул яна пиёлани тўлдирди. Ҳожи тагида озгина қолдириб, пиёлани қайтарди.
- Яратган неъматингга шукр, - деди виқор билан. - Кўриб қўй, укам! Тагида ҳар гал бир хил
макруҳи қоляпти! У ёқда-чи, вей, видик, телевизор, камера деганлари капийка! «Сони»
дейсанми, «Панасоник» дейсанми, «Плипс» дейсанми. Иккита «видик» олсанг, биттаси текин!
- Нега, Ҳожи ака? - дедим ҳайратланиб. - Биттасини пулга, биттасини текинга берадими?
Ҳожи ака ҳе-ҳелаб кулди.
- Нега текинга бўларкан? Икки ҳисса арзон бўлганидан кейин биттаси ёнга қоладими, ахир?
Тижоратнинг айби йўқ-ку, тўғрими?! Биз тижорат қилаверибмиз, қилаверибмиз, қарасам, юким
кўпайиб кетибди. Икки қўлимда иккита чамадон. Орқамда сандиқдек сумка. Салапан халтанинг
боғичини тишимга тишлаб олганман. Кетяпсам, биттаси йўлимни тўсди. Ўзининг тилида
важир-важир қилади, тушунсам ўлай! Таржимон келди. «Нима деб алжираяпти бу?» десам,
тушунтирди. «Юкингиз юз килодан ошиб кетибди-ку», дейди. «Юкимни оғирлиги унга
тушибдими, ўзим кўтариб кетяпман-ку», десам, яна важир-важир қилди. «Нима деяпти?» десам,
«Жаноб зиёратчимилар ё отмилар?» деб сўраяпти дейди. «Мен от бўлсам, бу эшшак», дедим-да,
амаллаб самолётга чиқиб олдим. - Ҳожи ака хахолаб кулди. Косагулга қараб маъноли томоқ
қириб қўйди. - Тўртта видик обкелгандим, иккитаси ёнга қолди. Ўғилчаям қизиқади-да
техникага. - Шундай деб яна косагулга қараб қўйди. - У ёқда-чи, дазмол пул экан. Янаги гал
дазмол обораман. Баттол иккаламиз ўнта-ўнтадан олволсак, о-кей бўлади! Баттолнинг яна бир
гапи бор. Учинчи қадаҳ билан тўртинчисининг орасига қил сиғмасин дейман, ип сиғмасин
демайман, аммо-лекин арқон сиғадиган бўп кетса, юрак сиқилади-да, дейди. Топган гапини
қаранг! Вой баттол-ей!
Косагул шишадаги охирги коньякни силқитиб қуйиб узатди.
Шишани ерга ташлади. Ҳожи ака тагида озгина қолдириб, пиёлани қайтарди.
- Яратган неъматингга шукр! Кўриб қўй, братан! Макруҳи тагида қолди!
- У ёқда манави масалага қандоқ қарайдилар, тақсир? —"деди косагул.
- Унақанги бетамиз гапларни гапирма, братан! - деди Ҳожи ака аччиқланиб. — Ичкилик
ичган одам ўлимга маҳкум қилинади!
- Вой-бў, бир ўлимдан қопсиз-да, тақсир! - деди коса-гул. - Тақсир ўн бешинчи бўчка билан
ўн олтинчи бўчка орасидан самосвал ўтмагунча қўймайдилар шекилли!
Ҳожи ака тутақиб кетди.
- Оғзингга қараб гапир, ўв братан! - деди қўлини пахса қилиб. - Мен сувини ичдим,
билдингми? Макруҳи тагида қолди, билдингми?! Аввал ўрганиб олгин-да, кейин виступат қил,
билдингми?!
Қарасам, жанжал чиқадиган. Секин туриб кета қолдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |