Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
31
Диманинг бахти бор экан. Олис қишлоққа юборишмади. Қоқ марказда — Тошкентнинг 
ўзида қолди. Тағин горисполкомга зампред қилиб «сайлашди». Қаранг, Гришани ҳам 
«камёбмутахассис» сифатида дарров ишга олишди. Уй бериш-ди... 
Гриша аввалига эҳтиёт бўлиб юрди. Кейин ўзини тамом эркин ҳис этди. Кўча кезадиган, 
бозор айланадиган бўлди. Смоленск билан солиштирганда бу ер ҳақиқий жаннат эканини 
тушунди: «Тошкент — нон шаҳри», деганлари рост экан! Ҳар қадамда нон! Ҳар қадамда мева-
чева! Магазинларда узун «дум»ли навбат йўқ... 
Бора-бора ўзини хўжайиндек ҳис эта бошлади. Смоленскда бир кило узум — йигирма беш 
сўм. Бу ерда икки сўм! У ёқда қовуннинг килоси — ўн сўм. Бу ерда — эллик тийин. Нега 
шунақа? Ўйлай-ўйлай бир ҳақиқатга тушуниб етди: бу юртнинг одамлари қаллоб. Чайқовчилар 
мевасини Смоленскка обориб ўн бараварига пуллайди! Ана сизга текин даромад! 
...Бугун ўғлини уйлантирган анави чол ўқитувчиман, деди-ми? Ўқитувчи эмиш! Оддий 
педагог бунақа тўй қилолмайди. Демак, бу ҳам қаллоб! Қаранг, пора бермоқчи бўлди-я! 
...У стол устидаги соатга қараб қўйди. Иккидан ошибди. 
Эриниб ўрнидан турди. «Ухлаш керак». Чироқни ўчираётганида хаёлига ғалати фикр келди: 
«Нимайкин, анави қопчиқдаги? Нима қипти очиб кўрса, биров бир нима дермиди? Яхшиси, 
милицияга олиб боради. Ашёвий далил сифатида». 
Иккиланиб бориб, эшикни очди. Йўлак нимқоронғи, ҳеч зот кўринмас, қопчиқ остонада 
қийшайиб ётарди. Гриша ўғирлик қилаётган одамдек олазарак бўлиб, қопчиқни юлқиб олди-да, 
шоша-пиша эшикни ёпди. Қопчиқни очса, ичида бир шиша «Столичний» арақ, пишган гўшт 
бўлаклари, тўртта нон, беш-олтита олма-анор чиқци. 
— Яхши! — деди у ўзига-ўзи пичирлаб. — Арағингни ичаман. Анорингни ейман... Кейин 
милицияга шикоят ёзаман. Менга пора таклиф қилди, дейман! 
...Гриша шикоят аризасини ёзиб бўлганида тонг отиб қолган, мияси ғум эди. Аризани ич 
чўнтагига солиб, зинадан тушаётганда чайқалиб кетди. 
«Минг лаънат! — деб ўйлади ўзини сўкиб. — Арақни охиригача ичиш шартмиди?» 
Пастга тушса, аксига олиб йўлак рўпарасидаги харракда Клава хола ўтирган экан. Гриша 
уни ёқтирмас эди. Ўлгудек эзма кампир! 
— Салом, Клавдия Сергеевна! — деди қаддини ғоз тутишга уриниб. 
Клава хола энсаси қотиб, юзини ўгирди. 
— Кеча қанақа «қаҳрамонлик» кўрсатганингни биласан-ми? — деди қаҳр билан. 
— Нима қипман?! 
— Аҳмоқ! — Клава хола олмадек мушти билан харракни урди. — Нима ҳаққинг бор 
бировнинг тўйини бузишга! 
— Мен? Мен бузибманми! — Гриша астсйдил ҳайратланди. — Анавининг ўзи урди-ку 
мени! Милицияга шикоят қиламан! — Бурилиб кетаётган эди, лаънати оёғи панд берди. Мункиб 
тушди. 
— Борақол, — деди Клава хола ачитиб. — Кўрамиз, қўлингдан нима келаркин? Одамларга 
ўхшаб тўйда меҳмон бўлиб ўгирсанг, ўлармидинг? Қирқ беш йилдан бери шулар орасида 
яшайман, аҳмоқ! Бунақа бағри кенг халқ йўқ дунёда. Мен биламан-ку! 
— Э-э! — Гриша асабий қўл силтади. — Насиҳатингизни неварангизга қилинг! 
...Милицияда хайрихоҳлик билан қарши олишди. Протокол тўлдира туриб мулойимлик 
билан таклиф этишди: 
— Экспертизага боришга тўғри келади, гражданин Васильев! Оёғингизни, бўйнингизни 
текшириб кўриш керак. 
Гриша ўрнидан туриб кетди. 
— Кечирасиз! — деди саросимага тушиб. — Мен ишга боришим керак... 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish