www.ziyouz.com кутубхонаси
51
—
От минганда одам орқа-олдига қараб юради, — деди қоринбоғини тортаётиб, — ҳали сал
бўлмаса автомобил уриб кетаёзди.
—
Қачон?
—
Ҳали-чи, ҳали! Пахтаободдан чиқаверишда!
—
Қўл кўтарган сизмидингиз! У ерда нима қилиб ўтирган эдингиз?
—
Арпага борган эдим.
— E,
саломат бўлинг! Бўлди, от керак эмас!
Насибали ҳайрон бўлганича қолаверди. Ғанижон югурганича уйига келди ва эшикдан шовқин
солиб кирди:
—
Насибали экан! Насибали!
Бола эмизиб ўтирган хотин ўрнидан туриб беихтиёр:
—
Вой, ўлсин? — деди.
Бирпасдан кейин эр-хотин можарони унутишди. Ғанижон каравотнинг бир томонини кўтариб:
— Бу каравотни кўрдингми? Каравот олиш мана бундоқ бўлади. Туғишни сенга-ю, каравот
олишни менга чиқарган! — деди.
Eр-хотин хотиржам бўлиб уйқуга кетишди.
1945
Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор
www.ziyouz.com кутубхонаси
52
КАРТИНА
Қиём пайтида «Пахтакор» колхозининг правлениеси олдига қўнғизнусха бир автомобил келиб
тўхтади. Бу автомобил раёндан, шаҳардан тез-тез келиб турадиган автомобилларга сира
ўхшамагани учун оқсоқ қоровул ундан кўзини олмай, қўлтиқтаёғини тўқиллатганича зинадан
тушдию, унга яқин боришини ҳам, бормаслигини ҳам билмай анҳор кўпригидан берида тўхтаб
қолди. Автомобилнинг кетидан эргашган чанг унинг устидан, ён-веридан елиб-буралиб ўтиб
босилгач, эшик очилиб ундан икки киши тушди: бири — новча, озғин, катак кўйлак ва почаси
бўғма жигар ранг шим кийган ўрта ёшлардаги бир киши; иккинчиси — қора сочи қулоқ ва
бўйинларини босиб кетган, жужунча кител ва амиркон туфли кийган пакана бир йигит эди.
Йигит кўприкка томон бир-икки қадам босдию, бармоғи билан имлаб, қоровулни чақирди.
—
Мумкинми?.. Раис қаерда?
—
Салом, келсинлар... Мажид акам даладалар.
Йигит, гап сўрашдан олдин салом бермаганидан хижолат тортди шекилли, ўнғайсизланиб,
қаншарини қашлади.
—
Партия ташкилотчиси қаерда?
—
Ўртоқ Ҳатамовами? У киши ҳам далада.
—
Телефон йўқми?
—
Йўқ ҳисоби, яхши юрмайди... Қани, бу ёққа... Ким керак бўлса, ҳозир хабар қиламиз.
Пахтачилик институтданмисизлар?
—
Йўқ.
Меҳмонлар кўприкдан ўтишди, лекин қоровулнинг қисташига қарамай, ичкарига киришмади.
Қоровул кўчанинг у юзига ўтиб қаергадир кириб чиқди, кимнидир чақирди, ким биландир
гаплашди. У қайтиб келганда новча киши иморатга узоқдан кўзини гоҳ қисиб, гоҳ катта очиб
қарар: пакана йигит унинг колонна ва деворларига чертиб, дераза ва эшикларининг бўёғини
тирнаб ҳидлаб кўрар; иккови бир-бирига қараб дам-бадам «Типик, типик!» деб қўяр эди.
—
Бу иморат қачон солинган? - деди пакана йигит.
—
Уруш бошланган йили пойдевор қўйган эдик, уруш даврида битиришибди.
—
Сиз йўқмидингиз? Урушдамидингиз? Оёқни қаерга қўйиб келдингиз?
—
Оёқни Қримга қўйиб келдик.
Хаял ўтмай партия ташкилотчиси Ҳатамова келди. У, ўзи ёш бўлса ҳам, сочига оқ оралаган,
оддий колхозчи хотинлардан эди; меҳмонларни хотинларга хос мулозамат ва ширин сўзлик
билан кабинетига таклиф қилди. Меҳмонларни у ҳам пахтачилик институтидан деб ўйлаган
эди, бироқ новча кишининг почаси бўғма шимини кўриб иккиланди шекилли, нима дейишини
билмай қолди.
Меҳмонлар бир-бирини таништирди.
—
Ёш шоирларимиздан Қувватбек, — деди новча киши.
—
Ёш режиссёрларимиздан Ғаниев, — деди пакана йигит.
Ҳатамова мамнуниятдан қизариб, таъзим қилди.
—
Қадамларингизга ҳасанот! Шоирларимиз, санъатчиларимиз мана шундоқ йўқлаб
келишса, қандоқяхши! Китобга, санъатга колхозчиларимизнинг ҳаваси зўр. Ўзимиздан чиққан
шоирлар ҳам бор. Миллий музика тўгарагимиз яна ишга тушди. Уруш даврида ётиб қолган эди.
Лекин ҳаммаси ҳам ҳали уста кўрмаган шогирд. Иккита шоиримиз бор, лекин раён газетаси
икковини ҳам тан олмайди: шеър юборишса, нуқул «хабар ёзинг» деб жавоб келади. Янаги
йилга кичикроқ бўлса ҳам саҳна қуриш ниятимиз бор. Клубимиз торлик қилади... Заб
келибсизлар-да! Раҳмат!
Ҳосилот, ундан кейин раис келди. Бир неча киши эшикдан бошини тиқиб қаради. Йўлакда
кимдир «Академиядан», деди.
Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор
Do'stlaringiz bilan baham: |