ўқиганимни кўрганингиздек сизлар ҳам намоз
ўқингиз» (Имом Бухорий ривояти), деган суюк-
ли Пайғамбаримиз, оламлар сарвари Муҳам-
мад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га
ҳадсиз, ҳисобсиз дуруду салавотлар бўлсин.
Ислом динининг бизгача бекаму кўст етиб
келишида жуда катта ҳисса қўшган, Расулул-
лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан эшит-
ган ҳар бир сўзни, ҳадисни хотирасига жо
айлаб, жуда катта масъулият ва ягона мақсад
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
4
– Аллоҳ ризоси учун кейинги авлодларга ет-
казган саҳобаларга, тобеинларга, табаа то-
беинларга, муҳаққиқ уламоларга Аллоҳнинг
раҳмати ва мағфирати бўлсин.
Намоз шундай ибодатки, ундаги лаззат,
роҳат, фароғат, ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик-
ни сўз билан таърифлаш жуда қийин. Таъбир
жоиз бўлса, банда саждага бош қўйиб, ўзининг
ожизлигию Буюк Яратувчининг қодири мут-
лақлигини эслаш билан туйиладиган маънавий
лаззатни бошқа бирор ҳолатда туйиш мушкул.
Дарҳақиқат, саодат калити – намознинг фой-
далари бисёр. Зотан, Аллоҳ таоло буюрган ҳар
бир амал бандалар учун кони фойдадир. Улар-
да кўплаб ҳикматлар яширинган. Аллоҳ амр-
ларига амал қилган киши кўнглида ихлос ила
икки дунё саодатидан умидвор бўлса, рағбату
мукофот олиши муқаррар.
Намоз – одамни ҳам жисмоний, ҳам руҳий
жиҳатдан чиниқтирадиган ибодат. Покланиш
жараёни – таҳоратдан то намознинг ҳаракату
қоидалари: такбир, қиём, руку, сажда, жалса ва
таслим — буларнинг барчаси Аллоҳнинг бан-
даларига беназир инъоми, буюк туҳфасидир.
Шундай экан, бу амалларни сўзда эмас, балки
чин ихлос билан амалда бажарсаккина, улкан
фойдаларга эришамиз.
Намознинг маънавий фойдалари – савобини
эса Аллоҳ таоло ниятимизга, ихлосимизга яра-
ша кўпайтириб бераверади.
Мен ҳам намоз ўқийман
5
Муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Юртимиз-
да тоат-ибодатлар Имоми Аъзам – Абу Ҳанифа
Нўъмон ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) асос
солган ҳанафий мазҳабида адо этилади. Шу
боис, ибодатларни ҳанафий мазҳаби қоидала-
рига қатъий риоя қилган ҳолда адо этсангиз,
турли фитналарнинг олдини олишга ҳисса қў-
шиб, улкан ажрларга эга бўлган бўласиз, иншо-
аллоҳ.
Ушбу китоб, иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло амри-
га бўйсунган, Расули муҳтарам Муҳаммад
мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг
кўрсатмаларига риоя қилишни ич-ичидан ис-
таётган мўмин-мусулмонлар учун тоат-ибодат-
ларни бекаму кўст адо этишларида жуда зарур
қўлланмадир.
Ҳозир юртимизда эл-юрт манфаати, халқ
фарвонлигини кўзлаб барча соҳаларда улкан
ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш
ишлари авж олган. Беш вақт намозлардан сўнг
мамлакатимизда тинчлик-осойишталик барқа-
рорлигини, хайрли ишлар бардавомлигини
сўраб, Аллоҳ таолога дуо-илтижолар қилиш
нур устига нур бўлади.
Усмонхон АЛИМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий
6
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Do'stlaringiz bilan baham: |