241
Шу тариқа, медиация – олдинги механизмлардан фарқланувчи янги кўриниш сифатида намоён
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17-июнда “Низоларни муқобил ҳал
этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 1
августдан бошлаб эксперимент тариқасида:
Давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда
Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик
шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция
кенгашларини (кейинги ўринларда – Апелляция кенгаши) ташкил этиш тўғрисидаги;жисмоний
ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-
ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда
қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция
кенгаши томонидан кўриб чиқилиши тартибини ўрнатиш тўғрисидаги таклифларига розилик
берилди ҳамда низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал
медиаторларнинг
ўзаро
бирлашувига
асосланган Медиация
маркази;профессионал
медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига
асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти
сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкинлиги ҳақидаги қоидалар белгиланди.
Президентимизнинг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора – тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6041-сонли Фармоннинг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий суди,Бош
прокуратураси,Ички ишлар вазирлиги ,Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий
марказининг жиноят ишларини судда кўришни янада такомиллаштириш бўйича таклифларига
биноан ,шахсга эълон қилинган айблов ,жиноят иши суднинг қайси инстанциясида
кўрилаётганлигидан қатъи назар ,ярашув институти доирасига тушадиган Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси ёки қисми ўзгартирилган ҳолларда
ярашув институтини қўллаш тартибини жорий қилишга розилик берилганлиги ярашув
институтини жиноят процессига тадбиқ этилиши ва низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона
тизимини яратишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки ,судлар фаолияти тизимига ҳуқуқий низоларни судга қадар
ҳал этишнинг муқобил усулларидан бири ҳисобланган медиация институтининг киритилиши
мамлакатимизда судьялар иш ҳажмини камайтириш ,низолашувчи тарафларнинг низоларини
мустақил ,ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини яратади ҳамда одил судловни
таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини ,суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга
кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: