Мавзу: Махаллий бюджетларнинг харажатларини бошкарилишида бюджетлараро ваколотлар муаммолари


Бюджет маблагларининг харажатлар кисмида бюджетлараро ваколотларни такомиллаштириш муаммолари



Download 198,5 Kb.
bet6/8
Sana18.04.2022
Hajmi198,5 Kb.
#560662
1   2   3   4   5   6   7   8
2.3. Бюджет маблагларининг харажатлар кисмида бюджетлараро ваколотларни такомиллаштириш муаммолари.
Махаллий бюджет харажатларининг ортиб боришининг сабабларидан бири ижтимоий сохалар куйи муассасаларини махаллий бюджет балансига утказилишидир.
Иктисодий ислохотларнинг бошланиши билан ижтимоий инфратузилмалар‚ авваломбор турли муассасалар балансида булган объектлар янги таркибга эга булдилар. Бу объектлар уз даврида бюджетдан молиялаштирилиб‚ уларни саклаш ва жорий харажатларини коплашда муаммолар булмаган эди.
Бозор иктисодиётига утиш шароитида иктисодий мувозанатнинг бузилиши билан куп корхоналарнинг молиявий - иктисодий холати ёмонлашуви ижтимоий инфратузилма объектларини саклаш имкониятлари чекланиб колди. Бирок махаллий бюджетлар хам уларни уз карамогига олиш имкониятида эмас. Шу туфайли Республикамизда ижтимоий сохалар объектларини 2006 йилгача махаллий бюджетларга утказиш дастури ишлаб чикилди. Бу махаллий бюджетларга утказилган объектларни молиялаштириш манбаси сифатида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиги жорий килинди. Бу солик турини балансида мазкур турдаги объекти булмаган барча ташкилотлар тулайдилар ва бу тушумлар тула махаллий бюджетга утказилади. Бирок бу манба ижтимоий сохаларни молиялаштириш учун етарли эмас. Шунинг учун тиббий хизмат‚ маориф ва бошка ижтимоий секторларда бепул ва пуллик хизматларнинг самарали мувозанатини ишлаб чикиш ижтимоий сохаларни молиялаштиришда мухим масалалардан бири булиб колди.
Харажатларни белгилашда холислик максадида молия Вазирлиги тамонидан алохида харажатларни хисоблаш ва уларга нормативлар урнатишга харакат килинмокда. Жумладан, худудлар буйича коэффициентлар белгиланган, «2000 йилда ижтимоий сохаларни бюджетдан молиялаштириш вактинчалик нормативи» ишлаб чикилди. Бирок Ушбу норматив бюджетдан ажратилган маблаглардан келиб чиккан холда тузулганлиги хамда унда район коэффициентлари кузда тутилмаганлиги сабабли кайта куриб чикишни талаб етади.
Нормативларни деференциаллашмаганлиги худудлар уртасида ахоли жон бошига хисобланган харажатлар сезиларли табакалашувига олиб келмокда. Факатгина Тошкент шахригина умумдавлат соликларидан энг кам ажратмалар олади ва субвенция олмайди хамда иктисодий ривожланган ва солик имкониятлари етарли булганлиги учун Республика буйича уртача курсаткичга нисбатан карийиб икки баробар куп харажатларга эга.
Нормативларни деференциаллашмаганлиги биринчидан‚ бюджет дефицитини кискартиришнинг йулларидан бири булган‚ харажатларни асоссиз кискартиришга имкон берагтган булса‚ иккинчидан‚ бюджет маблагларидан самарали фойдаланишга салбий таъсир курсатмокда‚ масалан агар бюджет муассасаси элект энергияси‚ сув ва бошка коммунал хизмат харажатларидан аввалги даврда окилона фойдаланмаган булса‚ келгуси йилда хам бюджетдан ушбу йул куйилган исрофгарчиликни молиялаштирилади.
Ахолини ижтимоий химоялаш харажатларини молиялаштириш муаммоларига алохида тухталиш зарур. Хусусан ижтимоий нафакаларни молиялаштириш ваколотларини махаллий бюджетларга‚ уларни таксимлашни эса жойлардаги уз-узини бошкариш органларига берилишининг хам ижобий‚ хам салбий тамонлари мавжуд. Бир тамондан - бу ижтимоий нафакаларни манзиллилигини кучайтирса‚ бошка тамондан – бу субектив муносабатларга ва бюджет маблагларини максадсиз ишлатилишига йул очиб беради.
«Бюджет тизими тугрисида»ги конунда тармоклар буйича Республика ва махаллий бюджетлар оркали харажатларни молиялаштириш чегаралаб белгиланган ва конуний бириктирилган. Бирок конунда белгиланган чегаралар харажатларни молиялаштириб боришида Республика ва махаллий бюджетлар уртасида муайян карама - каршиликларни бартараф килмайди.
Молия Вазирлиги ва худудий бошкармалар уртасида келишмовчиликлар махаллий бюджетлар харажатларини прогноз килиш боскичиданок бошланади. Молия Вазирлиги махаллий бюджет харажатларини прогноз килишда‚ мавжуд имкониятидан яъни даромадлар прогнозидан келиб чикиб белгилайди. Худудларда эса харажатларни прогноз килишда эхтиёжлардан келиб чикади‚ албатта бу молия Вазирлигининг прогнозларини ошириб юборади. Келишув натижасида‚ барибир даромад базасидан келиб чиккан холда‚ махаллий бюджет харажатлари оптимал прогнози аникланади.
Бундай ёндошиш «Бюджет тизими тугрисида»ги конунда хам таъкидланган‚ унга кура махаллий бюджетларда дефицитга йул куйилмайди. Мос равишда махаллий бюджет харажатлари уларни субвенция хисоби билан даромадларидан юкори була олмайди.
Махаллий бюджетлар харажатларини деференциаллашган нормативлар асосида прогноз килиш оркали марказий ва махаллий органларни бир хил ёндашувига хамда махаллий бюджетларни прогноз килишга ёндошишдаги келишмовчиликларни бартараф этиш мумкин.
Ижтимоий инфратузилмани турли даражада ривожланиши‚ саноат базаси‚ шахар ва кишлок ахолисининг салмоги‚ нархлар даражаси турличалиги туфайли бюджетдан такдим этиладиган хизматлар киймати вилоят худудларида фаркланади. Вилоят буйича уртача кузда тутилган бюджет харажатлари нормативини амалда куллаш «уртача харорат» самарасини эга булиши мумкин‚ ва яна алохида районлар ушбу нормативлар асосида уз харажатларини тулик молиялаштира оладилар‚ бошкалари эса уртача нормативга асосан узларининг харажатларини коплай олмайдилар. Шу сабабли районлар гурухи хисобга олинган ва ижтимоий инфраструктура объектлари салмоги‚ узоклиги‚ шахар ва кишлок ахолисини салмогини ва бошка курсаткичлар хисобга олинган корректировка коэффициентлари булиши зарур.
Махаллий бюджет харажатлари тиббиётда озик - овкат харажатлар меъёри‚ таълимда методик материаллар ва бир укитувчига тугри келадиган укувчилар сони меъёри‚ бюджет ташкилотларининг коммунал хизмат харажатлари лимитилари ва бошка шу каби меъёрлар хисобга олинган деференциаллашган нормативлари асосида маълум даражада асосли бахоланган булиши мумкин.
Хозирги боскичда махаллий бюджет харажатларини район корректировка коэффициентлари хисоби билан уртача ахоли жон бошига нормативилари асосида харажатлар йуналишлари (маориф‚ согликни - саклаш‚ ижтимоий таъминот‚ уй - жой коммунал хужалиги‚ бошкарув ва бошкалар) буйича бахолаш бирмунча оддий ва объектив амалга оширилувчи булиб хисобланади.
Республика ва махаллий бюджетлар харажатларини мазкур норматив асосида прогноз килиш махаллий молия органлари ва молия Вазирлиги уртасидаги прогноз тайёрлашдаги келишмовчиликларни минимумга келтиришга имкон беради.
Харажатларни молиялаштириш буйича ваколотларни белгилашдаги яна бир муаммо, прогноздан сунг харажатларни хакикий бажаришда маблагларни максадли йуналтириш максадида, махаллий бюджетлардан республика бюджетига кайтариб олиш амалда кулланилмокда. Худди шундай республика бюджетидан хам айрим алохида харажатлар махаллий бюджетларга берилмокда.
Махаллий бюджетлардан Республика бюджетига асосан биринчи синф укувчилари учун укув куроллари, кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган кишки кийим каби ижтимоий сохалар харажатларига кайтариб олинмокда.
Бюджет тасдиклангандан сунг инвестиция дастурига кура коллежлар ва лицейлар курилишини молиялаштириш каби инвестицияни маълум кисмлари республика бюджетидан махаллий бюджетларга берилмокда.
Юкорида курсатиб утилган, (махаллий бюджетлардан республика бюджетига кайтариб олинган ва республика бюджетидан махаллий бюджетларга берилган) харажатлар узаро хисоб – китобларга куйилади. Бирок харажатларни махаллий бюджетларга уларнинг даромадларини купайтирмасдан берилиши, бюджет ссудаларига талабни келтириб чикаради.



Download 198,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish