Мавзу. Бошқарув психологияси фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Бошқарув психологияси фани методлари. Бошқарувда лидерлик ва раҳбарлик услублари. Бошқарувчининг фаолият мотивларива раҳбар шахси типологияси


Персонални бошқаришнинг ҳуқуқий жиҳатлари



Download 141,4 Kb.
bet2/20
Sana24.02.2022
Hajmi141,4 Kb.
#193066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Персонални бошқаришнинг ҳуқуқий жиҳатлари.Меҳнат жараёнида ўзаро муносабатга киришувчи одамлар маълум қоида, меъёр доирасида ҳаракат қилишади. Жамият учун аҳамиятли бўлган меҳнат муносабати, одатда қонун орқали мустаҳкамланади. Ўзаро муносабатларнинг турли меъёрий жиҳатлари ушбу тармоқ, худуд, ташкилот, корхона бўлими, алоҳида ходим даражасида ўз хусусиятини топади. Персонал бошқаруви раҳбарига шундай меъёрий ҳужжатларни билиш, уларни амалда қўллай олиш, улар асосида мустақил чизгилар ишлаб чиқиш, уларни оммавийлаштириш, ташкилот ходимларига, уларнинг мазмунини тушунтира олиш мажбурияти юкланади.
Ҳар бир ташкилот миқёсида амал қилувчи меъёрий ҳужжатларга – касбга оид тавсифномалар, ушбу ташкилот ҳаётига оид ички тартиб- қоидалар, персонал ҳақида ҳолатлар, ташкилот бўлимлари ҳақида Низом, Мансаб йўриқномалари, «Шартнома» кабилар киради.
Ушбу меъёрий ҳужжатлар персонал билан ишловчи менежерларнинг назорат ва баҳолаш фаолиятини анча енгиллаштиради ҳамда ходимлар ва гуруҳлар ўз-ўзини бошқаруви имкониятини янада оширади.
Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари. Кадрларни жойлаштириш соҳасида. Бу соҳада персонал бошқариш хизматига мавжуд вакант ўринларга номзодларни танлаш, кадрларни иш жойига тўғри қўйиш, иш жойи ва касбга алоқадор масалаларда ходимнинг шахсий ва касбий хусусиятини чуқур ўрганиш вазифаси қўйилади.

Ходимлар адаптацияси/мослашувини бошқариш. Ходимнинг ўзгарув­чан шароитларга ёки янги иш жойига мослашишини ва тез орада жамоа ҳаётига қўшилиб кетишни назарда тутади.
Ходимларни ташкилот мақсади сари етаклаш, ташкилот мақсад­ларига ходимлар фаоллиги ва иштироки орқали эришиш.
Ходимларни мотивациялаш, яъни уларда ташкилот мақсади йўлида меҳнат қилиш учун иштиёқ уйғотиш. Мотивациянинг асосий мазмун-моҳи­яти ташкилот мақсади ва ходим манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат бўлиб, айнан шу масъулиятли вазифа, одатда раҳбар зиммасига юкланади.
Персонални ўқитиш – унинг касбий маҳоратини ошириш йўлидаги асосий тадбир бўлиб, ушбу омил нафақат касбга оид мутахассисликлар, балки раҳбарлик маҳоратини оширишга ҳам тегишлидир.
Ташкилот миқёсида эътиборни бевосита ва беғараз равишда ходимлар манфаатига йўналтириш, маъмуриятга нафақат обрў, балки моддий ютуқлар ҳам олиб келади. Масалан, «Philips Petrolium» ўз ишчиларига ёрдам дастурини қўллаш орқали ишга келмаслик ва касал бўлишлар қисқариши ҳисобига ҳар йили 8 млн. доллар тежашга эришди.
Албатта, санаб ўтилган жиҳатлар ташкилотдаги ижтимоий-псиҳологик ҳодисаларга оид тадбирларнинг бир қисми бўлиб, бу соҳага тегишли асосий мавзулар қўлланма доирасида баён этилади.
Амир Темур барча соҳалар қаторида раҳбар шахс тушунчасига доир энг мақбул фикрларни билдирган. У бу борада қуйидаги 12 талабга жавоб берган шахсни раҳбар деб ҳисоблашини ёзиб қолдирган:
“Биринчи. Раҳбар ўз сўзига эга бўлиб, ишини билиб қилсин.
Иккинчи. Раҳбар ҳар бир ишда адолатпеша бўлсин.
Учинчи. Раҳбар қоида-низомларга итоат қилсин.
Тўртинчи. Раҳбар ўз қарорида қатъий бўлсин.
Бешинчи. Раҳбар ўз қарорининг бажарилишини таъминласин.
Олтинчи. Раҳбар ўз вазифасини ўзгага топширмасин.
Еттинчи. Раҳбар ўз фаолиятида ҳар кимнинг сўзини эшитиб, фикр олсин.
Саккизинчи. Раҳбар масалаларни ҳал этишда ўз фикрига эга бўлсин.
Тўққизинчи. Раҳбар фаолиятидан барча қониқсин.
Ўнинчи. Раҳбар ўз сўзи ва қарорида қатъий турсин.
Ўн биринчи. Раҳбар ўз вазифасини адо этишда таъмага йўл қўймасин.
Ўн иккинчи. Раҳбар сергак бўлсин”
Украиналик олим А.Г.Ковалёвнинг фикрича, раҳбар шахслар қуйидаги уч типга бўлинади:

  1. Салбий типлар. Улар жамоада ёмон муҳитни юзага келтиради. Ўзи ҳеч нарса қилмайди, ўзгалардан талаб қилади. Ишлар ўз йўсинида кетаверади ва аслида ишнинг боришида жамоадан кимнингдир ташаббуси бор бўлади. Бундай типдаги раҳбар шахслар жамоани етарли даражада бошқара олмайдилар, натижада ишда орқага кетиш бошланади.

  2. Ижобий типлар. Улар жамоадан хушкайфиятни юзага келтирадилар. Бу типдаги раҳбар шахсларнинг бир камчилиги – ўзгаларга нисбатан меъёридан ортиқ даражада талабчан бўлишларидир. Натижада улар бошқараётган жамоада ноқулай муҳитнинг юзага келиши эҳтимоли бўлади.

Ўртача типлар. Улар салбий ва ижобий тип ўртасида бўладилар. Бундай типлар жуда қаттиқ ишлайдилар, ўзгалардан ҳам шуни талаб қиладилар. Бироқ бундай раҳбарлик қилиш усули авторитар ҳисобланиб, у ўзгаларга ҳукм ўтказишга олиб келади.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбар шахсларни қуйидаги тоифаларга бўлади:
Биринчи тоифа – амал курсисини яхши кўрувчилар, уларни замона шамолига қараб турувчилар деб аташ мумкин.
Иккинчи тоифа – кузатиб турувчилар. Бундайлар ким ғолиб бўлса, шу томонга оғадилар.
Учинчи тоифа – замон талабларини англаб етган кишилар. Афсуски, бундайлар оз.
“Айрим раҳбарлар қўл остидаги одамларга етарли эътибор бермайди, ўзидан юқори амалдорлар олида эса, саккиз букилиб салом беради. Ишни билмайди десангиз, ўз манфаати фўлида калласини шундай ишлатадики, ҳайрон қоласиз!”.
“Раҳбарлик – лавозим, мансаб эмас, аввало, одамларга хизмат қилиш. Раҳбар дегани ҳаммадан кўпроқ ишлаб, фуқаролар саодати ва юрти равнақи учун елиб югурадиган фидойи инсон бўлиши керак”.
Одатда, масъулиятли лавозимга тайинланаётган одамдан: шу иш қўлингиздан келадими, билимингиз, тажрибангиз етадими? деб сўралади. Кўпчиликнинг жавоби шундай бўлади: мен солдатман, қаёққа юборсангиз бораверман, содиқман ва ҳоказо. Бу ерда битта “шарт” бор: агар катта лавозим таклиф қилинаётган бўлса, нега ҳеч ким ўзига баҳо бериб, имкониятини чамалаб кўрмайди? Йўқ, бу иш қўлимдан келмайди, деб очиқ айтмайди?”. Бу каттануқсон. Бундайлар ўз манфаатларидан ўзга ҳеч нарсани тан олмайди.
Раҳбарга мос келмайдиган иллатлар:

  1. Ўзини-ўзи бошқара олмаслик.

  2. Шахсий қадриятлардан путур кетиши.

  3. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги.

  4. Ўзини-ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги.

  5. Муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги.

  6. Ижодий ёндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги.

  7. Одамларга таъсир ўтказа олмаслик.

  8. Бошқарув фаолияти хусусиятларини етарли даражада тушунмаслик.

  9. Раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги.

  10. Бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг йўқлиги.

  11. Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги.

  12. Янгиликлар билан ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик.

  13. Одамлар билан муомала қилиш маданиятининг йўқлиги.

  14. Ақл ва фаросат бобида сусткашлик.

Ишбилармонлик қобилиятининг кучсизлиги.
Мутахассислар фикрича, раҳбар шахслар уч типли бўлади:
1. Бўйруқчилар. Бу типдаги раҳбар ва бўйсинувчи ўртасидаги муносабат қатъий тартиб асосига қурилган.
2. Коллегиалчилар. Бу типдаги раҳбар бўйсунувчилар билан ҳамкорлик қилади.
3. Ижрочилар. Бу типдаги раҳбар ва бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатлар деярли билинмайди.
Раҳбарларнинг анънавий иш усуллари:


  1. Download 141,4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish