§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
18. Ҳудудий инспекциялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
1) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудий инспекцияларнинг ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
2) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун ҳудудий инспекциялар ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
3) Давлат инспекцияси ҳайъати ва илмий-техник кенгаши ишида қатнашиш;
4) Давлат инспекцияси топшириғига кўра алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар бўйича йиғилишлар ва семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;
5) ҳудудий инспекцияларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
6) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бузилишлари билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;
7) Давлат инспекциясига ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича таклифлар бериш;
8) ҳудудий инспекцияларга малакали ва қобилиятли ёш ходимларни жалб қилиш.
Ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Ҳудудий инспекциялар қуйидагилар учун масъул:
1) ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этиш;
3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва уларга риоя этилишини таъминлаш;
4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
5) Давлат инспекциясига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;
6) Давлат инспекциясининг марказий аппарати билан биргаликда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |