5
2)
Иссиққа
нисбатан,
организмни
музлашга резистентлиги юқори бўлади,
шунинг оз муддат совуқ таъсирланганда қайтмайдиган ўзгаришлар чақирмайди,
лекин қон-томирлар спазми, тўқима ишемияси, охир-оқибат некрозга олиб келиши
мумкин.
3)
Совуқ таъсирида барча биохимик жараѐнларни активлиги, тўқималарни ўсиши,
суюқликларни сўрилиши, яллиғланиш жараѐни интенсивлиги кескин пасаяди.
4)
Узоқ вақт совуқ таъсирланганда тўқималарни ўлиши ѐки зарарланиши, айрим
танани қисмларида рўй берса, бошқа қисмларда эса орган ва системалар ўз
фаолиятини давом эттиради.
5)
Ўлган ҳужайраларни иситилгандан сўнг, қайтадан ҳаѐтга қайтмайди.
Музлашга оид кўплаб изланишлар олиб борилмоқда, лекин муаммо охиригача
ўрганилмаган ва бир неча назариялар билан тушинтирилади.
1.
Тўқимага паст температурани бевосита таъсир этиш назарияси
2.
Совуқ таъсир этилганда, ўзгарадиган нерв-рефлектор назарияси
3.
Музлатишда рўй берадиган қон айланишни бузилиши назарияси.
1. Тўқимага бевосита совуқ таъсир этилганда, агар -20
о
С паст бўлса, ҳужайралараро
суюқлик, музлашидан ҳужайра мембранаси эзиб қуяди. -30
о
Сдан -45
о
С ҳужайра ичи ва
ташқарисида суюқлик кристаллизацияси рўй беради.
Совуқни патогенетик таъсиридан моддалар алмашинуви бузилади, бу эса
осмотик шок ва ферментлар активлигини пасайишига олиб келади.
Осмотик шок механизмида, липопротеинларни чўкиши, оқсилларни коллоид
структурасини бузилиши, мукопротеинларни эриши ва оқсиллар денатурацияси ѐтади,
бу вақтда ҳужайра ўтказувчанлиги ортиб кетади, натижада ҳужайра ичида
Na
+2
кўпайиб кетади, бу ҳолат организмни паст температура ва механик таъсирларга
сезгирлигини ошириб юборади.
Бу вақтда ферментлар активлиги пасайиб кетади, сабаби тўқималар томонидан
О
2
ни етарли тарзда утилизация қилолмайди, музлатилган қисмни веноз қонида О
2
миқдори кескин ортиб, СО
2
озаяди, бунинг натижасида артериовеноз фарқ камаяди.
Қонда глюкоза миқдори ҳам ортиб кетади, сабаби музлаган тўқима уни қабул
қилмай қўяди.
2. Нерв–рефлектор назария асосида, симпатикоадреналин системасини қўзғалиши
ѐтади.
Қон томирларга кўплаб прессор моддалар чиқарилади, яъни катехоламинлар,
кўпроқ ацетилхолин чиқади.
Унинг активацияси иккита рефлектор ва гуморал йўл билан кечади.
Ретикулокортикоретикуляр занжирни активлашуви, олдинига нерв механизми орқали
рўй берса, кейин АДГ, АКТГ томонидан бошқарилади.
3. Катехоламинларни чиқиши нафақат қон томирларни торайиши, балки органда қон
айланишни бузилишига олиб келади, адренергик система таъсирида тўқимани О
2
бўлган талабани кучайтиради ва гипоксияга сезувчанлигини оширади. Адреналинни
кўп адралиши, унинг антогонисти бўлган инсулинни кўп ишлаб чиқаришига, бу эса
гипогликемия олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: