Тарбиячи: Болажонлар, сизларга сеҳрли таёқча ҳақида эртак айтиб берайми?
Қадимда эмас, балки ҳозирги замонда сеҳрли таёқчалар бор экан. Улар бир-бирлари билан жуда иноқ экан. Бир-бирини кўрмай қолишса дарров соғинишар, шунинг учун доимо бирга юришга ҳаракат қилишар экан. Бу таёқчалар Баҳромжон исмли боланинг таёқчалари экан. Баҳромжон ҳам таёқчаларини жуда яхши кўрар, уларни авайлаб асрар экан. Бир куни Баҳромжон яшайдиган шаҳарда таёқчалардан шакллар ясаш бўйича мусобақа ўтказилиши эълон қилинибди. Баҳромжон мусобақада қатнашишни жуда хоҳлабди. Қандай қилсам мусобақада ғолиб чиқар эканман, деб таёқчаларни олиб ҳар-хил шакллар ҳосил қилишни машқ қилибди ва охири чарчаб ухлаб қолибди. Таёқчалар Баҳромжонни ухлаб қолганини кўриб, секин бир-бирлари билан гаплаша бошлабдилар: -Эҳ, Баҳромжон, бизларнинг сеҳрли таёқча эканлигимизни билмайдида. Келинглар турли шакллар ҳосил қилишни машқ қиламиз. Таёқчалар ҳар хил шакллар ҳосил кила бошлабди. Қаранглар, улар қандай шакллар ҳосил қилибди. Конверт, сичқон, танк, уйча, кучукча, кема, робот.
Таёқчалар бир жойда туриб, бир-бирлари билан ўрин алмаштириб ҳар хил шакллар ясабдилар ва улар ҳам чарчаб ухлаб қолиодилар.
Эртаси куни Баҳромжон таёқчалар;/и олиб мусобақага борибди. Таёқчалар мусобақада бир-бирлари билан аҳил бўлиб итчтирок этибдилар ва Баҳромжон ғолиб бўлибди. Баҳромжоннинг ўртоқлари унга жуда ҳавас қилиб қарашибди.
35
Болалар, келинглар, бизлар ҳам таёқчаларимиз ёрдамида турли шаклларни ҳосил қиламиз.
Болалар учун амалий иш.
Ҳар бир болага санок чўплари берилади. Шаклларни ясаш да оддийдан мураккабга қараб борилади-конверт, уйча. Конвертни ясагандан кейин болаларга мана шу шаклдаги 2 та таёқчанинг жойини ўзгартириб конвертни уйчага айлантиринг, деб топшириқ берилади.
Сўнгра кемача, сичқон, кучукча, робот ва танк ясаш мумкин.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Қайси гуруҳ тўғри ва тез бажаради»
Болалар тўртта гуруҳга бўлинадилар ва ҳар бир гуруҳга 20 тадан таёқчалар берилади. Ўйин коидаси: Тарбиячи тўртта гуруҳга ҳам бир хил шаклни ясашни айтиб, «Қайси гуруҳ тўғри ва тез бажаради», деб шарт қўяди.
Ғолиб гуруҳга юлдузча берилади ва ўйин охирида рағбатлантирилади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Сизга қайси шаклни ясаш ёқци?
Уйчани нечта таёқчадан ҳосил қилдингиз?
Конвертни уйчага айлантириш учун, нечта таёқчанинг ўрнини алмаштирдингиз?
Сиз учун қайси шаклни ясаш қийин бўлди?
Танк шаклини ясаш учун нечта таёқча зарур?
Машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рагбатлантириш.
Декабрь ой мавзуси: Зумрад қиш
Хафта мавзуси: Соғлом танда соғ ақл
Декабрнинг 2- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |