Тарбиячи: Болалар, атрофимиздаги барча нарсалар ўз ўлчамига эга. Масалан, эшик, деразалар, шкафлар, стол-стул, гиламлар, ҳатто биз турган хона ҳам ўлчов билан бунёд бўлган. Агар бу нарсалар ўлчаниб олинмасдан ясалганда ёки қурилганда, сифатсиз бўлиб қолар эди.
Билмасвойни танийсизлар-ми?
Ҳозир мен сизларга Билмасвойнинг қандай қилиб синган стулини тузатганлиги ҳақида ҳикоя қилиб бераман.
Билмасвой мактабда ўқир экан. У мактабда ўзи ўтирадиган стулини синдириб қўйибди. Ўртоқлари ўтирадиган бирорта стул синмабди, фақат уники синибди. Чунки, Билмасвой стулини эҳтиёт қилмас эканда. Ўқитувчиси ’’ҳатто стулда ўтиришни ҳам билмайсан” деб койибди ва мактаб устахонасида стулини тузатиб чиқишини айтибди. Билмасвой стулини олиб устахонага борибди ва устадан стулини тузатиб беришини сўрабди. Уста бўлса Билмасвойга теша, мих, ёғоч ва арра берибди-да ”мен ҳозир иш билан бандман, стулингни ўзинг тўгирлашни ўрган”, деб ишини давом эттирибди. Билмасвой стулини тузатибди, лекин стул озгина қийшиқ бўлиб қолибди. Ўртоқлари уни кўриб роса кулишибди.
Билмасвой ўртоқлари олдида уялиб қолибди.
Болалар ўйлаб кўрингчи Билмасвойннг стули нима учун қийшиқ бўлиб қолди экан. Чунки, стулнинг бир оёги синганлиги учун Билмасвой стулга бошқа ёгочдан оёқ қилган эди. Агар стулнинг бутун оёқларини бирорта шартли ўлчов бирлиги билан ўлчаганда эди, ясаган оёғини ҳам бошқа оёқларга тенг қилганда эди, Билмасвой уялиб қолмаган бўлар эди.
Демак барчамиз ўлчашни билишимиз керак экан-а, болалар? Мен ҳозир сизларга нарсаларнинг бўйи ва энини қандай ўлчаш кераклигини тушунтираман.
Нарсаларнинг бўйи ва энини шартли ўлчов бирликлари яъни мана бундай лента, картон бўлаги ёки ипдан фойдаланиб ўлчаш мумкин. Агар ўлчаш учун ҳеч нарса тополмай қолсак бармоқларимиздан фойдаланиб, қаричлаб ўлчашимиз ҳам мумкин.
Тарбиячи атрофдаги нарсаларни ўлчаб кўрсатади.
Болалар учун амалий иш.
Болаларга қисқа ўлчамдаги ленталар, фишкалар ва рақамлар ёзилган карточкалар берилади. Болалар ленталар ёрдамида атрофдаги нарсалар: стол, стулларни бўйини, энини ўлчаб, уларни нечта ўлчам эканлигини фишкалар билан аниқлаб (ҳар битта ўлчаганда битта фишка қўяди охирида уларни санайди) ва рақамли карточкаларни қўйиб қўядилар.
Кейин болаларга картон қогозлардан фойдаланиб каровот шаклини ясаш таклиф қилинади.
30
Ноябрь ой мавзуси: Транспорт.Йўл харакати қоидалари.Ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари
Хафта мавзуси: Касблар .Бизнинг яхши ишларимиз
Ноябрнинг 4- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |