Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 60



Download 1,57 Mb.
bet18/30
Sana23.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#128243
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
математика 2019 ишланма

Фаолият тури: Элементар математик 60
Мавзу: Ойлар номи билан таништиришни давом эттириш
Максад:
Болаларга ойлар навбати билан келишини тушунтириш.
Кутилаётган натижалар:
Ойларнинг номларини ва кетма-кетлигини билиб оладилар ва тугаётган ойдан сўнг қайси ой келишини билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Кичик гуруҳларга бўлиниш учун фасллар тасвирланган расмлар, ҳар бир фаслнинг расми 2 тадан бўлади-1 раем 5 та қиемга бўлинади Оқ қоғозлар, рангли қаламлар
Бешта ҳалқа (обруч), фаелларнинг белгилари чизилган расмлар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, бир йилда нечта фасл бор? Бир йил нечта ойдан иборат? Ҳозир қайси фасл, қайси ой? (Болаларнинг жавоби тингланади).
Болалар баҳор фасли нечта ойдан иборат? Тўғри уч ойдан иборат. Болалар мен сизларга уйга вазифа берган эдим. 12 та ой ҳақида шоир Абдулла Шернинг “Ойлар” шеърини ота-онангиз ёрдамида ёдлаб келишингиз керак эди. Шеърларни айтиб бера оласизларми? Қани эшитайликчи ойлар ўзлари ҳақида нима дер экан? Ўн икки нафар бола даврага чиқиб навбат билан шеърларни айтадилар:
Январ”
Бошлаб бераман йилни,
Далаларда қорим мўл.
Армия байрамини,
Ўтказишга тайёр бўл.
Хўш, мен зўрми, Феврал зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Феврал”
Мен ери и тайёрлайман,
Етаклайман кўкламни.
Халқим яшнатсин дейман,
Ҳур мустақил ўлкамни Хўш, мен зўрми ё Март зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Март”
Мен баҳорнинг бошиман,
Олам кўклами менда.
Саккизинчи март билан,
Наврўз байрами менда Хўш, мен зўрми ё Апрел зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Апрел”
Гуллар очилиб менда,
Чигитлар қадалади.
Отим ҳам хўп чиройли- Апрел деб аталади.
Хўш, мен зўрми ё Май зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!

79


’’Май”


Менда қизғалдоқ яшнаб, Кунлар қизиб боради. Чақину қалдироқлар Кук бағрини ёради.
Хўш, мен зўрми, Июн зўр? Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
Июн”
Болалар байрам қилиб, Даврага тушар менда. Ўт-ўланлар кулф уриб, Буғдойлар пишар менда. Хўш, мен зўрми, Июл зўр? Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
Июл”
Ям-яшил далаларга Тафт пуркайди Саратон. Ғўзага ишлов берар Тер тўкиб Бободеҳқон.
Хўш, мен зўрми, Август зўр Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Август”
Ғўзалар кўсак ту гиб,
Ғарқ пишар қовун-тарвуз. Мен йўл очиб бермасам, Келолмайди олтин КУЗ. Хўш, менми, Сентябр зўр? Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Сентябр”
Боғча болалар менда Мактабга йўл олади. Мустақиллик байрами Юртга довруқ солади.
Хўш, менми, Октябр зўр? Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Октябр”
Мен кузнинг ўртасиман, Йигим-теримнинг авжи. Менда дарёлар тиниб, Мовийлашади мавжи.
Хўш, менми, Ноябр зўр?
Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Ноябр”
Мен сарҳисоб ойиман, Менда уйилар хирмон. Пешона тер сидириб,
Енгил тортади деҳқон.
Хўш, менми, Декабр зўр? Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
’’Декабр”
Бахтимиз қомусини Байрами мендадир, бил.


Мен йилнинг сўнги ойи Менсиз келмас Янги йил Хўш, менми ё Январ зўр?


Ёш дўстим, бир ўйлаб кўр!
Тарбиячи шеърлар асосида болалар билан суҳбат ўтказади.
Болалар учун амалий иш.
Болалар баҳор, ёз, куз, қиш, фасллари тасвирланган расмларнинг бўлакларини йиғиш ёрдамида гуруҳларга бўлинадилар. Бунинг учун ҳар бир фасл тасвирланган расмдан 2 тадан бўлиши керак. Масалан: ёз фасли тасвирланган 2 та расмдан бири болалар столининг бирида туради. Худци шундай иккинчи раем 5 бўлакга бўлинади. Болалар бўлакларни йигиб қайси фасл эканлигини топишлари керак ва шу асосда битта гуруҳ бўлиб бирлашадилар. Болалар 4 гуруҳга бўлиниб столларга ўтирадилар.
Тарбиячи 1- гуруҳга -баҳор, 2-гуруҳга- ёз, 3- гуруҳга -куз, 4-гуруҳга-қиш фаслида 3 та ойни шеърда таърифлангани бўйича белгиларини чизишни таклиф этади. Ҳар бир гуруҳ алоҳида жамоа бўлиб иш бажарадилар. Тарбиячи олдиндан намунавий раем кўрсатади. Болалар 3 та учбурчак чизилган қогознинг ҳар бир учбурчагига ойларнинг белгиларини чизиб чиқадилар ва таърифлаб берадилар.



Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Белгисини топ»
Ўйинда 4 нафардан бола иштирок этади. Тарбиячи 5 та ҳалқа (обруч) ни қуйидаги шаклда қўяди ва ўртадаги халқага барча
ойларнинг ёки фаелнинг бирор белгисини ёки расмини қўяди. Болалар ўртадаги ҳалқа ёнида турадилар.
Ўйин қоидаси: Тарбиячи 4 та болага 4 та фаелнинг номини айтади. Болалар ўртадаги белгиларни фасл номига мослаб ажратадилар ва ўзларига берилган ҳалқага қўядилар. Топшириқ тўғри ёки нотўғри бажарилганлигини болалар баҳолайдилар. Ўйинда болалар навбат билан иштирок этадилар.
Болалар билимини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Ҳозир қайси ой?
Кейинги ой қандай номланади?
Январ ойидан кейин қайси ой келади?
Март ойидан кейин қайси ой келади?
Бир йилда нечта ой бор?
Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рагбатл антирад и.

81


Апрель ой мавзуси: Ер сайёраси умумий уйимиз


Хафта мавзус: Ер сайёраси куни.
Апрелнинг 3- хафтаси

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish