Магистрлик диссертациясининг қисқача


Тижорат банкларида кредит мониторингини олиб бориш услубиёти



Download 156,47 Kb.
bet8/16
Sana20.07.2022
Hajmi156,47 Kb.
#825261
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Тезис 2022

1.3. Тижорат банкларида кредит мониторингини олиб бориш услубиёти


Кредит мониторинги – кредитлаш жараёнида юзага келувчи рискни бошқаришда банк томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услублардан иборат.
Кредит мониторинги банкнинг қуйидаги кредит фаолияти босқичларида амалга оширилади:

  • кредит олиш бўйича буюртмани (лойиҳани) кўриб чиқиш даврида: кредит қарори чиқариш учун;

  • кредитни дастлаб берилиши даврида: кредит ҳужжатларини тўлиқлилиги, кредит берилишини қонунийлиги, таъминланганлиги, мақсадлилигини текшириш учун;

  • кредит берилгандан сўнг: кредитнинг мақсадли ишлатилиши, бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши, қарздорни молиявий ва бошқа ҳолатини баҳолаш, таъминот ҳолатини текшириш, кредит ва фоизларни ўз вақтида қайтарилаётганлигини назорат қилиш учун.

Дастлабки мониторинг. Кредит олиш бўйича буюртмани (лойиҳани) кўриб чиқиш даврида кредит ҳужжатларини ўрганиш билан бир қаторда мижоз ҳақиқатдан фаолият юритиши, сўралаётган кредитни мижознинг бизнес имкониятларига мос келиши, мижознинг лойиҳа бўйича маркетинг ўрганишлари реаллиги, таъминотнинг банк Кредит сиёсатига мослиги, гаровга олинаётган мулк жойлашган ҳудуд, атрофидаги инфраструктура, коммуникация тавсифи, корхона раҳбари ёки тадбиркорнинг шахсий яшаш шароити, кредит тарихи ва бошқа омилларни аниқлашдан иборат.
Қарздор ва кредит хусусиятларига кўра (қарздор ҳуқуқий мақоми, кредит мақсади) бошқа факторларга ҳам аҳамият берилиши шарт.
Кредит олиш бўйича буюртмани (лойиҳани) кўриб чиқиш даврида Марказий банк томонидан тасдиқланган кредит ҳужжатларини юритиш тартибларига ва банк ички тартибига мувофиқ ҳужжатлар талаб этилади, шунингдек мижознинг аудиторлик текширувларидан ўтказилган молиявий ҳисоботларни, пул оқими ва бошқа маълумотлар бўйича ҳисоботларни ҳамда уларни реаллигини ўрганиб чиқилади.
Кредит лойиҳасини кўриб чиқиш даврида потенциал қарздорларнинг кредит қобилиятини (ликвидлилик, қопланиш, мухторлик коэффициентлари, капиталлаштириш даражаси, гаров таъминоти экспертизаси ва бошқалар) аниқлаш учун уларнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш лозим.
Кредит лойихасини кўриб чиқиш даврида Кредит ахборотини йиғиш ва уни тақдим этувчи ваколатли институтларга юборилган сўровлар бўйича маълумотлар олиниши, кредит инспектори томонидан хулосада батафсил таҳлил қилиниши ва ёритилиши шарт. Ушбу босқичда кредит мониторинги мижоз томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Лозим бўлса, мижоз фаолияти билан кенгроқ танишиш мақсадида у фаолият юритаётган жойга чиққан ҳолда (истеъмол кредитлари бундан мустасно) амалга оширилиши мумкин.
Жорий мониторинг. Кредит дастлабки берилиши давридаги мониторинг кредит ҳужжатларини Кредит сиёсатига мос равишда тўлиқлиги, уларнинг қонунийлиги, кредит таъминотининг қонуний расмийлаштирилганлиги ҳамда берилаётган кредит мақсадли ишлатилишини текширишдан иборат. Бунда:

  • кредит муносабатларини қонунчиликка, кредит сиёсатига ва банкнинг бошқа меъёрий хужжатларига мослиги;

  • берилаётган кредит филиалга берилган кредит ваколати доирасига мослиги;

  • ўрнатилган кредит лимитларга мослиги;

  • кредит ҳужжатлари тўлиқлилиги;

  • кредит процедураларига мослиги;

  • таъминот шартлари бажарилганлиги;

  • кредит риски баҳолаганлиги;

  • муддатли мажбурият ва кредит шартномаларнинг тулиқ расмийлаштирилганлиги;

  • қарздор ва кредит хусусиятларига кўра (қарздор ҳуқуқий мақоми, кредит мақсади) бошқа факторларга ҳам аҳамият берилиши шарт.

Кредит берилиши давридаги мониторинг кредит йиғмажилдларидаги ҳужжатлар рўйхатларини таққослаган ҳолда амалга оширилади ва бунинг натижасида ҳисобот тўлдирилади.
Кредитнинг мақсадли ишлатилиши мониторинги кредит берилган кундан бошлаб 30 кун ичида (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, олди-сотди муносабатларига оид шартномаларида алоҳида шарт кўрсатилган бўлса бундан мустасно) кредит мутахассиси томонидан қарздор фаолият юритаётган жойга чиққан холда, қарздор ёки унинг ишончли вакили иштирокида амалга оширилиб, ёзма равишда далолатнома тузилади ва кредит мутахассиси ҳамда қарздор томонидан имзоланади ва фотосурат (видеосурат) билан тасдиқланади.
Ушбу далолатномада қуйидаги ҳужжатларни инобатга олиниши керак:

  • кредит берилиши бўйича тўлов ҳужжатлари;

  • юкхати (накладной), ҳисоб-фактура, ишончномалар, юк-бож декларациялари, кирим ва чиқим ордерлари, бажарилган иш далолатномалари ва бошқалар;

Кредитнинг мақсадли ишлатилиши мониторинги бўйича далолатнома филиал Бошқарувчиси – Кредит комиссияси раҳбари томонидан танишиб чиқилиб, керакли кўрсатма берилиши шарт. Кредит мақсадсиз ишлатилганлиги ҳолати аниқланганда, банк Кредит сиёсатига мувофиқ маблағларни муддатидан олдин ундириш ва бошқа тегишли чоралар кўрилади.
Кейинги мониторинг. Кредит берилгандан кейинги даврдаги мониторинг кредитнинг ишлатилиши, қарздорни молиявий ва хўжалик фаолиятини баҳолаш, бизнес режа кўрсаткичлари бажарилишини таҳлил қилиш, тақдим этилган кредит таъминоти ҳолатини ҳамда кредит ва фоизларни ўз вақтида қайтарилаётганлигини текширишдан иборат.
Кредит берилгандан кейинги даврда кредит мониторинги биринчи марта кредит мақсадли ишлатилиши (1 ой ичида) юзасидан мониторинг ўтказилгандан сўнг ҳар чоракда камида бир марта амалга оширилади.
Кредит мониторинги кредит мутахассиси томонидан кредит 500 млн. сўмдан ортиқ бўлганда камида 2 та ходим томонидан қарздор фаолият юритаётган жойга чиққан холда, қарздор ёки унинг ишончли вакили иштирокида амалга оширилиб, ёзма равишда далолатнома тузилади ва кредит мутахассиси ҳамда қарздор томонидан имзоланади, фотосурат (видеотасма) билан тасдиқланади.
Кредит мониторинги далолатномасида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

  • кредит ва фоиз бўйича қарздорлик ҳолати (баланс ва балансдан ташқари маълумотларга асосланган ҳолда);

  • кредитнинг самарали ишлатилиши (Бизнес режага мослиги);

  • қарздорнинг хўжалик фаолиятини тавсифи (корхона иш куни фотографияси, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳолати, хом ашё билан таъминланиш даражаси ва истиқболлари, махсулотнинг таннархи, тайёр маҳсулот заҳираларининг сотилиш тезлиги, маҳсулотнинг жорий харидоргирлиги, маҳсулотларни банкдан ташқари амалиётлар орқали сотилмаётганлигига баҳо бериш ва бошқалар);

  • қарздорнинг жорий ва келгуси тўловларни амалга ошириш имкониятлари (ипотека ва истеъмол кредитлар бундан мустасно) (пул оқимлари таҳлили ва истиқболи);

  • таъминот ҳолати: таъминот нимадан иборат (кафиллик, гаровга олинган мулк ва бошқалар), гаровга олинган мулк жойлашган ҳудуд тавсифи, баҳоси, эгалик ҳуқуқи, суғурталанганлиги, қайси холатда таъминотга бошқа ташкилотлар томонидан хавф туғилиши имкониятлари;

  • қаздорнинг молиявий холатига баҳо бериш ва кредит лаёқатлилигини аниқлаш;

  • қарздордаги ўзгаришлар (молиявий инқироз ва бошқа омилларнинг таъсири);

  • қарздор ва кредит хусусиятларига кўра (қарздор ҳуқуқий мақоми, кредит мақсади) бошқа факторларга ҳам аҳамият берилиши шарт.

Кредит жорий мониторинги бўйича далолатнома филиал Бошқарувчиси – Кредит қомиссияси раҳбари томонидан танишиб чиқилиб, тегишли кўрсатма берилиши шарт. Далолатнома (кафолат ва кредит турларига қараб мониторинг далолатномалари намуналари) келтирилган намунавий шаклларига мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
Кредит жорий мониторинги асосида бириктирилган кредит мутахассиси, бўлим бошлиғи хулоса ва тавсиясига (тавсияда қарздорнинг умумий ҳолатига баҳо берилиши, бошқа ёки қўшимча таъминот талаб қилиниши керакми, заҳира яратилиши, ташкилот томонидан молиявий соғломлаштириш бўйича чора тадбирлар талаб этилиши ёки этилмаслиги, кредит бўйича имтиёз қўлланилган бўлса, имтиёзни олиш ёки олмаслик, кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ сўндирилиши юзасидан таклифлар бўлиши лозим) асосан Кредит комиссияси томонидан:

  • кредит сифати баҳоланади ва баҳоланишга мос равишда таснифланган ҳолда заҳира ташкил қилинади. Кредит таснифланиши ва заҳира ташкил этилиши Марказий банкнинг тегишли йўриқномалари асосида амалга оширилади;

  • кредит сифати ёмонлашган ҳолда уни муддатидан олдин ундиришгача бўлган тегишли чоралар кўрилади.

Барча ажратилган кредитлар (лизинглар, банк томонидан берилган кафолатлар) бўйича жорий мониторинг ва кредит мақсадли ишлатилиши далолатномалари ўз вақтида расмийлаштирилиши лозим.

Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish