Саралаш жадвалдаги қаторларни исталган майдон бўйича қайта тартибга солиш имконини беради. Масалан, маҳсулот нархи бўйича маълумотларни саралаш учун. Маълумотларни саралаш учун жадвалнинг бир ячейкасини белгилаш ва Данные менюсининг Сортировка командасини танлаш лозим.
Сортировать по рўйхат майдонида (33-расм) маълумотлар сараланадиган майдон ва саралаш тури танланади:
по возрастанию – рақамлар ортиб бориши бўйича сараланади, матн – алифбо тартибида, мантиқий ифодалар – ИСТИНА дан олдин ЛОЖЬ келади.
п
73-расм
о убыванию – тескари тартибда саралаш.
Затем по рўйхати майдонида биринчи асосий майдонда бир хил қийматларга эга бўлган маълумотлар у бўйича сараланадиган майдон кўрсатилади. Затем по иккинчи майдонида биринчи иккита асосий майдонларда бир хил қийматларга эга бўлган маълумотлар у бўйича сараланадиган майдон кўрсатилади.
Маълумотларни саралаш учун шунингдек тугмаларидан фойдаланилади. Улардан фойдаланишдан аввал ёзувларни у бўйича саралаш лозим бўлган устунни белгилаш керак.
Бир устун бўйича саралашда, ушбу устундаги бир хил қийматга эга қаторлар олдинги тартибини сақлаб қолади. У бўйича саралаш бажарилаётган устундаги бўш ячейкаларга эга қаторлар саралаш рўйхатининг охиридан ўрин олади. Microsoft Excel шунингдек бутун жадвални эмас, балки фақат белгиланган қаторлар ёки устунларни саралашга имкон беради.
Маълумотлар формалари
Маълумотлар базалари учун, масалан, қидириш, саралаш, якун ясаш каби ўзига хос бўлган операцияларни бажаришда, Microsoft Excel автоматик равишда жадвални маълумотлар базаси сифатида кўриб чиқади.
Маълумотлар базасида ёзувни кўриб чиқиш, ўзгартириш, қўшиш ёки ўчиришда, шунингдек муайян мезон бўйича ёзувларни қидиришда маълумотлар формаларидан фойдаланиш қулай. Данные менюсининг Форма командасига мурожаат қилишда Microsoft Excel маълумотларни ўқийди ва маълумотлар формаларининг диалог ойнасини яратади (34-расм). Маълумотлар формасида экранга бир ёзув чиқарилади. Маълумотларни киритиш ёки ўзгартиришда ушбу майдон ойналарида маълумотлар базасининг тегишли ячейкалари ичидаги маълумотлар ўзгаради.
Маълумотлар формаларини қўллаш учун жадвал устун номларига эга бўлиши зарур. Устун номлари маълумотлар формасида майдон номларига айланади. Майдон жадвалнинг ҳар бир устунига мос келади. Маълумотлар формаси автоматик равишда шу тарзда очиладики, экранга бир мартада 32 майдонгача бирданига мазкур жадвалдаги барча майдонларни чиқариш учун. А
74-расм
йлантириш чизиғи ёрдамида маълумотлар базаси ёзувини айлантириб кўриш мумкин. Чиқарилган ёзувнинг ўрни юқори ўнг бурчакда кўрсатилади. Форма майдонлари бўйича сичқон ва Tab (пастга), Shift+Tab (юқорига) клавишалари ёрдамида ҳаракатланиш мумкин. Ойнанинг ўнг қисмида қуйидаги тугмалар жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |