Лойиха Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот


– “Бошқа қисқа муддатли активлар” кичик бўлими



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana26.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#471673
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq


 
19. 2800 – “Бошқа қисқа муддатли активлар” кичик бўлими
юқоридаги кичик 
бўлимларда кўрсатилмаган бошқа қисқа муддатли активларнинг қуйидаги счетлар 
гуруҳини ўз ичига олади: 
2810 – “Келгуси давр харажатлари” жорий даврида амалга оширилган, аммо 
келгуси ҳисобот даврларида харажатларга тааллуқли бўлган сарфлар (матбуотнинг даврий 
нашрларига йиллик обуна, суғурта ташкилотларига тўланган суғурта мукофоти, ижара 
тўлови ва бошқалар) ҳисоби учун фойдаланилади; 
2820 –“Шартномалар бўйича қисқа муддатли активлар” харидор билан шартнома 
бўйича активлар ҳисоби учун фойдаланилади; 
2830 –“Шартномалар бўйича қисқа муддатли активларнинг қадрсизланиши бўйича 
резерв” шартномалар бўйича қисқа муддатли активларнинг қадрсизланиши бўйича 
резервлар ҳисоби учун фойдаланилади; 
2840 – “ Бошқа қисқа муддатли активлар” юқоридаги гуруҳларда кўрсатилмаган 
бошқа қисқа муддатли активлар бўйича операциялар ҳисоби учун фойдаланилади; 
2850 – “Бошқа қисқа муддатли активларнинг қадрсизланиши бўйича резерв” бошқа 
қисқа муддатли активларнинг қадрсизланиши бўйича резервлар ҳисоби учун 
фойдаланилади. 
II ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР 
3-бўлим. Қисқа муддатли мажбуриятлар 
4-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар 
3-бўлим “Қисқа муддатли мажбуриятлар”
қуйидаги кичик бўлимларни ўз ичига 
олади:

3000 – “Қисқа муддатли кредиторлик қарзи”;

3100 – “Қисқа муддатли молиявий мажбуриятлар”;

3200 – “Шартнома бўйича қисқа муддатли мажбуриятлар”;

3300 – “Қисқа муддатли баҳоланган мажбурият”;

3400 – “Жорий солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятлар”;

3500 – “Бошқа қисқа муддатли мажбуриятлар”. 
20. 3000 – “Қисқа муддатли кредиторлик қарзи
” 
кичик бўлими
бир йилгача 
бўлган муддатли кредиторлик қарзининг қуйидаги счетлар гуруҳини ўз ичига олади: 
3010 – “Етказиб берувчилар ва пудратчиларга қисқа муддатли кредиторлик қарзи” 
харид қилинган активлар ва қабул қилинган хизматлар, шу жумладан бир йилгача тўлаш 
муддатига эга бўлган етказиб бериш ёки заҳираларни қайта ишлаш бўйича харажатлар 
учун етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича операциялар ва 
етказиб берувчилар ва пудратчиларга бошқа қисқа муддатли кредиторлик қарзи ҳисоби 
учун фойдаланилади; 
3020 – “Шўъба ташкилотларига қисқа муддатли кредиторлик қарзи” бир йилгача 
бўлган муддатда харид қилинган активлар ва қабул қилинган хизматлар учун шўъба 


ташкилотлари билан ҳисоб-китоблар бўйича операциялар ва шўъба ташкилотларига 
бошқа қисқа муддатли кредиторлик қарзи ҳисоби учун фойдаланилади; 
3030 – “Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга қисқа муддатли 
кредиторлик қарзи” бир йилгача бўлган муддатда харид қилинган активлар ва қабул 
қилинган хизматлар учун таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма корхоналар билан 
ҳисоб-китоблар бўйича операциялар ва таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма 
корхоналарга бошқа қисқа муддатли кредиторлик қарзи ҳисоби учун фойдаланилади;
3040 – “Филиаллар ва ташкилий бўлимларга қисқа муддатли кредиторлик қарзи” 
филиаллар ва ташкилий бўлимлар счетига активларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши 
бўйича жорий мажбурият ва филиаллар ва ташкилий бўлимларга бошқа қисқа муддатли 
кредиторлик қарзи ҳисоби учун фойдаланилади; 
3050 – “Ижара бўйича қисқа муддатли қарз” қисқа муддатли ижара бўйича ижара 
мажбуриятларини тўлаш билан боғлиқ операциялар ва ижара бўйича бошқа қисқа 
муддатли қарз ҳисоби учун фойдаланилади; 
3060 – “Меҳнат хақ тўлаш бўйича қисқа муддатли қарз”да ходимлар тегишли 
хизматларни кўрсатадиган давр тугагандан кейинги ўн икки ой давомида тўлиқ ҳажмда 
тўланиши лозим бўлган ходимларга даромадлар (улушли инструментлар орқали 
тўланадиган ишдан бўшатиш нафақалари ва компенсация тўловларидан ташқари) ва 
бошқа меҳнат хақ тўлаш бўйича қисқа муддатли қарз ҳисобга олинади;
3070 – “Узоқ муддатли кредиторлик қарзининг жорий қисми” узоқ муддатли 
кредиторлик қарзининг жорий қисмини тўлаш билан боғлиқ операциялар ҳисоби учун 
фойдаланилади; 
3080 – “Бошқа қисқа муддатли кредиторлик қарзи” юқоридаги гуруҳларда 
кўрсатилмаган бошқа қисқа муддатли кредиторлик қарзи ҳисоби учун фойдаланилади. 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish