Kurash turlarining rivojlanish tarixi. Kurash, Belbog’li kurash, Dzyu-do, Sambo kurash, Erkin kurash, Yunon-rim kurash rivojlanish tarixi



Download 37 Kb.
bet3/3
Sana24.05.2023
Hajmi37 Kb.
#943195
1   2   3
Bog'liq
Kurash turlarining rivojlanish tarixi. Kurash,Belbog’li kurash, Dzyu-do, Sambo kurash, Erkin kurash, Yunon-rim kurash rivojlanish tarixi (1)

1.5. Эркин кураш

Эркин кураш тарихи илдизи Қадимги Юнонистонга бориб тақалади. Маълумки, ҳар хил спорт турлари бўйича комплекс синовлар қадимги юнонлар умумий жисмоний тайёргарлиги асосини ташкил қилган. Эркин усулда курашиш ҳамма спорт турлари ичида катта аҳамиятга эга бўлган.


Курашчилар беллашувларида, ҳозирги қоидалардан фарқли ўлароқ, рақибни сафдан бутунлай чиқариб юбориш ёки уни мағлуб бўлганлигини тан олишга мажбур қилиш ғалаба мезони бўлиб хизмат қилган. Курашда бунга рақибни беллашувни давом эттиришдан маҳрум қилувчи самарали усулларни ўтказиш, эрамиздан аввалги VIII асрдан бошлаб эса - уни тиззада туришга мажбур қилиш йўли билан эришилган.
Қадимги дунё ҳайкалтарошлари кураш беллашувларидан парчаларни тасвирлаганлар. Бу беллашувларда курашчилар оёқлардан ушлашлар билан бир қаторда оёқлар ёрдамида бажариладиган ҳаракатлардан фойдаланганлар.
Замонавий эркин кураш, мутахассисларнинг фикрича, Англияда шаклланган. ХVIII асрданоқ бу ерда шундай кураш варианти мавжуд бўлганки, бунда курашчиларга ҳужум воситаларини танлашда кенг имконият берилган.
ХIХ аср Европада профессионал курашнинг жадал ривожланиш асрига айланди.
Спортдаги профессионализм Американи ҳам эгаллади. Кураш сердаромад машғулотга айланди.
Шимолий Америкада эркин курашни тарғиб қилувчи ёшлар спорт тўгараклари пайдо бўла бошлади. Кураш инсонни ҳар томонлама ривожлантирувчи, қизиқарли ва томошабоп спорт турига айланди.
1904 йилда АҚШда ўтказилган учинчи Олимпия ўйинларида америкаликлар, мезбон сифатида ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, биринчи бор олимпия дастурига юнон-рум кураши ўрнига эркин кураш мусобақаларини киритдилар. Бироқ бошқа давлатлар вакиллари бу мусобақаларда иштирок этмадилар, чунки ҳамма иштирокчилар битта мамлакат - АҚШ вакиллари эди. Кейинги Олимпия ўйинлари (1908 й.) дастурида иккита кураш тури бор эди. Бироқ V Олимпия ўйинларида (Швеция, 1912 й.) ташкилотчилар эркин курашни Олимпия дастурига киритмадилар ва спортчилар юнон-рум кураши мусобақаларида қатнашдилар.
VII Олимпия ўйинларидан бошлаб (Белгия, 1920 й.) эркин кураш доимий равишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилади. Лекин Олимпия ўйинлари турли мамлакатлар эркин курашчиларининг ўз кучларини синаб кўрадиган ягона мусобақалар эди. Бошқа ҳеч қандай халқаро мусобақалар у вақтда ўтказилмасди. 1904- дан 2016 — га қадар америкаликлар олимпия ўйинларида 99 Олимпия медалларини қўлга киритдилар — ўша пайтда бошқа мамлакатлардан ҳам кўпроқ. 1904 да "рекорд" ўрнатилди, бу ҳеч қачон калтакланмайди, чунки курашчилар фақат АҚШдан эди — барча имтиёзларнинг Олимпия медаллари фақат уларга топширилди.
Xalqaro kurash federatsiyasi (FILA - fransuz qisqartmasi:"Federation Internationale de Luttes Associees") 1912da tashkil etilgan va 130 dan ortiq milliy federatsiyalarni birlashtirgan.
1912 да Стокголмдаги ёзги Олимпия ўйинлари бошланишидан олдин биринчи марта фил курашчиларининг халқаро Иттифоқи (немисча. Ўтиш: Сайтда Ҳаракатланиш, Қидирув Расмий равишда, биринчи (Швецияда йиғилишни ҳисобга олмаганда), иттифоқнинг Конгресси 1913 июн ойида Берлинда бўлиб ўтди. Германия империяси, Финляндия, Дания, Швеция, Россия империяси, Венгрия, Австрия, Боҳемия (Чехия), Буюк Британия буюк дучяси: қуйидаги мамлакатлар делегатлар бор эди.

Эркин курашнинг жаҳон тарихи 1904 йилдан 1912 йилгача бўлган даврда бир мамлакатдан бир хил вазн тоифасида эълон қилинган спортчилар сони чекланмаган. 1920дан 1924гача бир вазн тоифасида бир мамлакатдан икки нафар спортчини эълон қилиш мумкин эди.


1920 да Антверпен ёзги Олимпия ўйинларида халқаро Олимпия қўмитаси ҳар бир спорт учун мустақил федерация яратишни тавсия қилди. Ва кейинги йил Лозаннадаги ХОҚ Олимпия Конгрессида халқаро ҳаваскор кураш федерацияси (инглиз. Халқаро Аматöр кураш Федерацияси, IАWФ).
1929 да Парижда биринчи Европа чемпионати бўлиб ўтди . Ва 1929 йилдан бошлаб, вазн тоифасида фақат битта иштирокчи мамлакат томонидан вакили бўлиши мумкин. Олимпия турнири дам олиш тизими бўйича ўтказилади.
1951да Бирлашган кураш услублари халқаро федерацияси (FILA - fransuz qisqartmasi:"Federation Internationale de Luttes Associees") Ўтиш: сайтда ҳаракатланиш, қидирув Худди шу йили у жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилади
1980-йилга келиб, аёллар эркин курашлари дунёда тан олинди ва натижада, Birinchi jahon chempionati 1987 yilda Norvegiyaning Lorenscog shahrida bo'lib o'tdi. Barcha oltin medallarni keyinchalik evropalik ayollar olib ketishdi. O'shandan beri, har yili ayollar kurash bo'yicha milliy jamoalar soni ortib bormoqda va medallar nafaqat evropaliklarga beriladi. 1995 йилдан аёллар ўртасида жаҳон хамда, 2004 да ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди ва учинчи аёллар Олимпия жанг санъати (дзюдо ва таеквондо) бўлди. Янги аёллар спортининг дебюти Афина шаҳридаги 2004 олимпиадасида бўлиб ўтди.
2014 yil 7 sentyabr kuni Toshkentdagi Phil Kongressida xalqaro federatsiyaning asosiy nomi "United World Wrestling" (ingliz Tili) ingliz tilida so'zlashadigan nom bo'lishi haqida qaror qabul qilindi. — "Birlashgan kurash dunyosi".
Айни пайтда эркин кураш бўйича етакчи давлатлар: Россия, Озарбайжон, Эрон, Грузия, Япония.
Ўзбекистонлик курашчилар халқаро майдонда катта ютуқларни қўлга киритганлар. Бу икки марта олимпия чемпионлари, бир неча бор жаҳон чемпионлари Арсен Фадзаев ва Махарбек Хадарцев, шунингдек уч карра жаҳон чемпиони Аслан Хадарцевлардир. Шулар қаторида Э.Абдураманов, Э.Юсупов, Л.Шепилов, А.Хаймович, Р.Атаулин, Х.Зангиев, Р.Исламов, А.Очилов, Д.Захартдинов ва Р.Хинчаговлар ҳам катта ютуқларга эришганлар.
1.6. Самбо
ХХ асрнинг 30-йиллари бошларида Россияда янги кураш тури - самбо шакллана бошлади. Ушбу спорт турининг пайдо бўлиши ва ривожланишида В.А.Спиридонов, В.С.Ошчепков ва А.А.Харлампиевлар ташаббус кўрсатдилар. Самбо кураши техник-тактик тавсифларига кўра дзюдо курашига яқин. Самбо курашининг асосчиларидан бири В.Ошчепков дзюдо курашини Япониядаги “Кадокан” мактабида ўрганган. Унинг раҳбарлиги остида 1931 йилда Москва Давлат жисмоний тарбия институтида янги кураш турини ўрганиш бошланди.
Янги кураш турида В.Ошчепков курашчилар кийимини ўзгартирди. У японча курашдаги анъанавий шим ва кимонодан воз кечди, уларни спорт калта шими ҳамда махсус куртка билан ўзгартирди. В.Ошчепков спорт оёқ кийимини ҳам ўзгатириб, юнон-рум курашидаги каби, лекин қирғоғи юмшоқ ботинкаларни киритди. Техник ҳаракатлардан ташлашлар ва оёқлардан ушлаб олиб қоқиш ҳамда оёқларга оғриқ берувчи усулларни киритди. Шу билан бирга бўғиб ушлаб олиш усулларини бекор қилди.
Янги кураш тури 1938 йилда тан олинди. Ушбу кураш турининг номи бир қатор ўзгартиришлардан сўнг (“эркин усул”, “эркин кураш”) 1947 йилга келиб расмий равишда “Самбо” деб номланди. У сўзларнинг қисқартимасидан ҳосил қилинган бўлиб, “самозащита без оружия” - “қуролсиз ўз-ўзини ҳимоя қилиш” демакдир.
Самбо жаҳоннинг бир қатор мамлакаларида кенг тарқалди. У билан Монголия, Болгария, Япония, Англия, Испания, АҚШ, Франция, Италия ва бошқа давлатларда қизиқиб қолдилар. 1966 йилда Халқаро ҳаваскорлар кураш федерацияси Конгресси самбо курашини халқаро спорт тури деб тан олиш ҳамда юнон-рум, эркин кураш бўйича чемпионатларнинг ўтказилиш муддатларида жаҳон ва Европа чемпионатларини ташкил қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
Самбо бўйича биринчи жаҳон чемпионати 1973 йилда Теҳронда бўлиб ўтди. Ҳозирги пайтда мусобақалар ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида (1983 йилдан) ўтказиб келинади.
1979 йилда Халқаро самбо кураши федерацияси ташкил қилинган.
Самбо кураши ўзбек миллий курашига (бухороча усул) яқин. Ва, эҳтимол, шунинг учун бизнинг спортчиларимиз самбо курашида юқори натижаларга эришганлар. Сайфуддин Ходиев, Собир Қурбонов, Бобомурод Файзиев, Вячеслав Елистратовлар жаҳон чемпионлари бўлишган.
1.7. Сирим

Сирим - корейсларнинг миллий курашидир. Сирим курашининг пайдо бўлиш тарихи корейс халқининг қадимги тарихи билан боғлиқ. ХХ асрдан бошлаб сирим кураши Коеяда спорт тури сифатида расман тан олинди. Ҳамма йирик мусобақаларда, жумладан биринчи Бутункорея мусобақаларида сирим кураши дастурга киритилди.


Ҳозирги пайтда сирим кураши мамлакатимизда яшовчи корейслар туфайли Ўзбекистонда ҳам ривожланиб бормоқда. Сирим кураши ўзининг алоҳида техник тавсифлари билан ўзбек миллий курашига (фарғонача қоидалар) яқин.
Бу иккала спорт курашининг асосий ўхшашлиги - бу беллашув бошланишидан олдин иккала курашчининг бир-бирларининг белбоғини ушлаб олишидир. В.А.Ким ва Г.Г.Ким каби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренерлар сирим кураши ривожланишига катта хисса қўшиб келмоқдалар. Улар томонидан ушбу курашнинг биринчи расмий қоидалари тайёрланган ҳамда чоп этилган.
1989 йил Сеулда бўлиб ўтган Бутункорея спорт ўйинларида ўзбекистонлик спортчи Л.П.Югай мутлақ вазн тоифасида қатнашиб, биринчи бор совринли ўринни эгаллади.
Ҳозирги пайтда сирим кураши республикамиз аҳолиси ўртасида кенг оммалашиб бормоқда.
Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish