Korxona va tashkilotlarda personalni boshqarish strategiyasi



Download 61,24 Kb.
bet4/17
Sana25.02.2022
Hajmi61,24 Kb.
#284853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Бошқарув объекти корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар персоналидир. Объект сифатида айрим ходим эмас, балки фақат меҳнат жамоаси қаралиши керак, чунки жамоагина тугал маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган ва умуман тизимнинг хатти-ҳаракатларини белгилаб берадиган қонун ва қоидалар мажмуига бўйсунади.
Шундан келиб чиқиб, бошқарув объекти бригада, цех, участка, бўлим жамоаси бўла олади. Тизим объектлари бир-бирлари билан доимий алоқада бўлади, бунинг натижасида корхона ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам кадрлар ҳаракатининг турли жараёнлари содир бўлади. Бундай жараёнларга лавозимдан лавозимга, жамоадан жамоага, бўлинмадан бўлинмага, корхонадан корхонага ўтиш, малаканинг ошиши, ходимларнинг мансабга кўтарилиши киради. Шу билан бир қаторда, ходимлар касб-малакасининг ўзгариши, ташкилий тузилманинг такомиллашуви, жамоада руҳий вазиятнинг яхшиланиши ва бошқа ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ҳам айтиб ўтиш керак.
Персонални бошқариш субъекти дейилганда биз, биринчидан, ҳаракатдаги раҳбарлик давони кадрларни тайёрлаш, қабул қилиш, уларнинг ишга кўникиши, бир жойдан бошқасига ўтказилиш жараёнининг бошқарилиши ва шу кабиларни, иккинчидан, бўйсунувчи бўлимлар, жамоа ва мунтазам бошқарувчи персонални, учинчидан, бошқарув субъектлари таркибига турли хил ишчилар, жамоани жисплаштириш, тарбиялаш, аъзоларнинг ижодий фаоллигини ошириш соҳасидаги вазифаларни бажарувчи касаба уюшмалари ташкилоти ва бошқа жамоат ташкилотлари ( масалан, сифатни ошириш тўгараклари) ҳам киради.

KORXONA VA TASHKILOTLARDA XIZMAT MARTABASINI BOSHQARISH.


Режа:

1. Хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш тизими
2. Кадрлар резерви билан ишлаш

Хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш тизими

44. «Хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш» ва «мартаба» тушунчаси бир-бирига яқин бўлса ҳам, лекин айни бир хил тушунча эмас. «Хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш» атамаси биз учун ўрганиш бўлиб қолган тушунчадир, лекин «мартаба» тушунчаси махсус адабиётларда ва амалда деярли ишлатилмасди.
Хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш дейилганда ташкилот томонидан турли даражалар (лавозимлар, иш ўринлари, жамоадаги мавқе-мартабаларни таклиф қилиш) изчиллиги тушунилади, ходим бу босқичларни лаёқатига қараб ўташи мумкин.
Мартаба дейилганда ҳақиқатда эгалланадиган босқичлар (лавозимлар, иш ўринлари ва жамоадаги мавқелар) изчиллиги тушунилади.
Бизда қарор топган ташкилотлар мунтазам раҳбарлари мисолида хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш тизимини қараб чиқамиз. Бу тизим мунтазам раҳбарлар тайёрлашнинг бешта асосий босқичини назарда тутади.



Биринчи боскич.
Персоналнинг талабалик вактида амалиёт уташ ва илк бор иш бошлаш боскичи.

Иккинчи боскич.
Персоналнинг ташкилот ва корхонага янгитдан ишга кабул килиниши вактида Амалий тажрибаларни амалга ошириш давридаги босичи.

Учунчи боскич.
Персоналнинг куйи бугинларида мунтазам рахбарлар Билан ишлаш боскичи (мастерлар, участка бошликлари)

Туртинчи боскич.
Персонал бошкарувнинг урта бугинларида мунтазам рахбарликда ишлаш боскичи. (цех бошлиги, булим бошлиги)

Бешинчи боскич.
Бошкарувнинг олий бугини мунтазам рахбарлик лавозимида ишлаш даври. Бунда асосан янги кадр тайёрлаш учун рахбарлик вазифасини утайди ва илмий адабиётлар чоп килиш вакти.



Download 61,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish