Корхона баланси ва унинг аналитик таҳлили



Download 0,52 Mb.
bet5/13
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#151393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5265004196880452062

Бухгалтерия баланси – корхона маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари холатини пул шаклида гурухлаш ва акс эттириш усулидир. Одатда баланс хар ойнинг 1-кунига, икки қисмга булинган жадвал шаклида тузилади. Баланснинг чап қисми актив деб аталиб, унда хужалик маблағлари турларининг холати, ўнг қисми пассив деб аталиб, унда хужалик маблағларининг ташкил топиш манбалари ва улардан фойдаланиш акс эттирилади.
Баланснинг тузилиши қуйидагича ифодаланади:


БАЛАНС


Актив

Пассив



I. Узоқ муддатли активлар






I. Хусусий капитал







Баланс моддалари

Сумма




Баланс моддалари

Сумма




I-бўлим бўйича жами

Сумма




I-бўлим бўйича жами

Сумма




II. Жорий активлар







II. Мажбуриятлар







Баланс моддалари

Сумма




Узоқ муддатли мажбуриятлар

Сумма




Қисқа муддатли мажбуриятлар

Сумма




II-бўлим жами

Сумма




II-бўлим жами

Сумма




I+II бўлим жами

Сумма




I+II бўлим жами

Сумма

Баланс сузи тенглик деган маънони билдириб, унинг актив ва пассив томонларига ёзилган суммалар йигиндиси тенг булиши лозим. Бу тенглик шу билан тавсифланадики, баланснинг актив ва пассив томонларида маблағ бир хил, лекин турли гурухланишда акс этади. Агар актив томонида маблағлар таркиби ва уларнинг жойланиши акс эттирилса, пассив томонида Кўрсатилган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ҳақидаги маълумотлар келтирилади.


Актив ва пассив томонларининг хар бир сатрлари баланс моддалари деб аталади. Хар бир модда ёки унинг келиб чикиш манбаи маълум маблағ тури холатини акс эттиради. Масалан, баланс активидаги «Асосий восита (фонд)лар» моддаси корхонага қарашли хамма асосий воситалар суммасини акс эттиради. Пассив қисмидаги «Мехнатга хақ тулаш юзасидан ишчи ва хизматчилардан қарз»
моддаси эса корхонанинг ишчи ва хизматчиларига ҳисобланган, лекин хали берилмаган иш ҳақи юзасидан қарз суммасини кўрсатади.
Баланс активида кўрсатиладиган моддаларга қуйидагиларни мисол қилиб, келтириш мумкин: асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар, ишлаб чиқариш захиралари, тайёр махсулот ва бошқ.
Пассивида қуйидаги моддалар мавжуд: устав капитали, қушилган капитал, узоқ муддатли қарзлар, қисқа муддатли қарзлар, кредиторлар ва бошк.
Баланс активи ва пассивидаги моддалар аввалдан тасдиқланган маълум гурухлаш буйича белгиланган тартибда юритилади.
Саноат корхоналари бухгалтерия балансининг актив ва пассив томонларидаги моддалар иккитадан булимга умумлаштирилади. Баланс активининг 1-булими «Узок муддатли активлар» деб аталади. Унда корхона асосий воситалари айрим турларга булинмаган холда битта моддада кўрсатилади. Ушбу булимда яна номоддий активлар, капитал қўйилмалар, шуъба корхоналаридаги инвестиция ва бошқалар кўрсатилади. 2-булим «Жорий активлар» деб аталади. Бундай маблағларга ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр махсулот, пул маблағлари ва бошқалар киради.
Баланс пассивининг 1-булими «Узлик капитал» деб аталади. Бу булимда алохида моддада устав капитали, кушилган капитал, резерв капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) ва бошқалар кўрсатилади. 2-булим
«Мажбуриятлар» деб аталиб, унда узок хамда қисқа муддатли қарзлар, кредиторлар ва бошқалар кўрсатилади.
Актив ва пассивда 1 ва 2-булимларнинг мазмуни саноат корхонасининг асосий фаолиятида ишлатиладиган маблағлар холатини акс эттиради.
Балансда унинг моддалари буйича қолдиқ ҳисобот даври боши ва охирига келтирилади. Икки муддатга келтирилган суммаларни солиштириш йули билан корхона маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг маълум муддат ичида узгариши ҳақида тегишли маълумотлар олиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш захиралари запасининг, кредиторлик ва дебиторлик қарзлари миқдорининг узгариши ҳақида ва бошқа маълумотлар.
Баланс корхона молия холатини тахлил қилиш имконини беради. Бу маълумотлар асосида корхона хужалигини яхшилашга қаратилган тегишли чора- тадбирлар кўрилади.
Демак, бухгалтерия баланси корхона ҳўжалик маблағларининг таркибини, жойланишини, келар манбааларини ва ишлатилишини ҳисобот даврининг маълум бир кунига пул ифодаларида кўрсатиб берувши икки ёқлама жадвалдир



      1. Download 0,52 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish