Китобда даволанишнинг энг самарали усулларидан бири Тета Ҳеалинг


Шелли: Эътиқод билан ишлашни бошлаш



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/186
Sana25.02.2022
Hajmi2,13 Mb.
#280900
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   186
Bog'liq
T H[@biznes kitob]

Шелли: Эътиқод билан ишлашни бошлаш
Бу ақл бовар қилмайдиган жасорат, яшашга хоҳиш, шунингдек,ўлимни ҳам
хоҳлаш ва мен қандай қилиб ўлимни қабул қилишни ўрганганим ҳақида ҳикоя.
Менинг офисимга келган ҳар бир кишидан нимадир ўрганаман. Менга ва
ҳаётимга катта таъсир кўрсатган кўплаб одамларни учратдим, аммо Шеллининг
иши мен доимо хотирамда сақланадиган ҳолатлардан бири эди.
У менинг ҳаётимда пайдо бўлган пайтгача менинг ўлимга қарши эканлигим
ҳақидаги фикр хаёлимда бўлиб келган. Мен ўзим деярли бир марта ўлиб тирилдим
ва бирон бир беморимга агар уларга ёрдам беришга қодир бўлсам, уни ўлдириш
ниятим йўқ эди. Ўлим менинг энг ашаддий душманим эди, чунки Шелли туфайли
мен унга мутлақо бошқа кўзлар билан қарадим.
Шелли ғайриоддий аёл эди. У эгизак қизларни дунёга келтириб, уларни ёлғиз
тарбиялаган. Унга генетик жиҳатдан аниқланган саратон ташхиси қўйилди, бу ҳам
хавфли, ҳам хавфсиз ўсмалар пайдо бўлишига олиб келди. Унинг касаллиги шу
қадар кам учрайдиган туридан эдики, ҳатто шифокорлар уни бепул даволашга
рози бўлишди. Ва у барча жарроҳлик операцияларидан кейин ҳам
унинг
танасидаги барча ўсмалар билан бирга яшашни давом эттирганидан жуда ҳайрон
бўлишди.
Мен Шелли билан биринчи марта учрашганимда, унинг яқинда мия шиши
олиб ташланган эди. Шиш олиб ташланганида, жарроҳлар Шеллининг бош


151
суягининг бир қисмини титан пластинка билан алмаштиришга тўғри келди.
Афсуски, у ушбу пластинкага аллергик реакцияни келтириб чиқарди, бу стаф
инфекциясига олиб келди ва пластинкани олиб ташлаш керак эди. Жарроҳлар бош
суяги тешигини тери билан ёпишди ва ундан бошини уриб олмаслик учун эҳтиёт
бўлишларини сўрашди.
Шелли, шунингдек, ўша пайтда бир нечта буйрак ўсмаларига ҳам эга эди ва
шифокорлар уларни олиб ташлашмоқчи эди. Мен буни тушуна олмадим, чунки
ўсмалар кўп бўлса ҳам, унинг буйраклари ишлаган. Кейин шифокорлар Шеллига
ўпка муаммоси туфайли операция ўтказилмаслиги кераклигини айтишди ва унга
янги дори буюрилди. Улар Шеллига айтишича, дори уни шу қадар
кучсизлантирадики, у бир муддат ётиб қолади. Ўша пайтда мен у билан бир қатор
даволаниш машғулотларини ўтказдим ва бу унга ёрдам берган бўлса керак - у
ўрнидан
туриб,
ҳаракатланиб,
шифокорлар
томонидан
буюрилган
дори-дармонларни
қабул
қилишни
давом
эттирди.
Унинг
аҳволи
яхшиланаётганини кўриб ҳайрон бўлдим.
Шелли чекди, мен унга бу одатдан воз кечиш кераклигини айтишни
тўхтатмадим. У ўзига хос ҳазил билан жавоб берди: "Кўряпсизми, Вианна,
чекишни яхши кўраман!"
Буларнинг барчаси биз ҳатто эътиқод дастурлари билан ишлашни
бошлашимиздан аввал содир бўлган. Аслида, Шелли мени ушбу техникани ишлаб
чиқишни бошлашимга илҳомлантирган (эътиқод дастурларини ўзгартириш
техникаси). Мен у билан бўлган машғулотларим давомида биз эътиқодлар озод
қилиниши ва бекор қилиниши мумкинлигини билиб олдик.
Баъзан у сессияларни ўтказиб юборишни бошлади, кейин у биратўла қаёққадир
кетиб қолди. Бу бир мунча вақт давом этди. Сафардан қайтгач, у менга сафарлари
ҳақида ҳамма нарсани айтиб бергандай туюлди. Унинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон
Айдаҳо ва унинг атрофидаги штатларда жуда чиройли жойлар борлигига шубҳа
қилмаган. Шелли кичкина қизларини Еллоунстоун боғига, "Ой крезерлари" га ва
бошқа кўплаб жойларга олиб борган. Ва у буларнинг ҳаммасини экспериментал
дори-дармонларни қабул қилаётганда амалга оширди.
Шелли ва унинг синглиси менинг эрим Гай ҳинд тозаланишш маросимларини
тўла буғ билан қиздирилган вигвамда ўтказишини билишган. Улар менинг
олдимга келишди ва унда қатнашишни хоҳлашларини айтишди. Гай рози бўлди.
Маросим пайтида у Шелли оиласининг барча аъзоларидан ва дўстларидан унинг
соғлиғи учун ибодат қилишни сўради. Сизлардан "вигвам-парилка" нимани
англатишини тасаввур қиладиганлар, бу жуда қийин жисмоний синов эканлигини
билишади. Ва Шелли унинг устидан ўтди. У ўзини шунчаки ажойиб ҳис
қилаётганди.
У менинг хонамга кирганда унинг ичида қандайдир ўзгариш бўлганини ҳис
қилдим. Шелли столга ўтирди ва шундай деди:
-Биласизми, Вианна, ҳаёт “Етзи 4 ўйини”-деди (изоҳ-нардага ўхшаш ўйин)
-Нахотки? - деб жавоб бердим.


152
-Албатта, ҳа, - давом этди Шелли. "Биласизми, менинг биринчи эрим бутунлай
фалаж бўлган". У мен ҳозиргача учратган энг ёмон ва аҳамиятсиз одам эди. Мен
уни қўшни билан Етзи ўйини ўйнаши ва унинг ниҳоят ўлишини кутиш учун кўп
вақт сарфладим. У ногирон бўлгани учун уни тарк этиш нотўғри деб ўйлардим.
Охир оқибат, мен буларнинг барчасига дош беролмай, уни ташлаб кетдим.
Айтганча, менинг қизларим отаси мени ҳомиладорлигимни билгандан кейин
ташлаб кетганини биласизми?
Ҳозир онам билан яшайман ва шифокорлар
ишлашимни таъқиқлашмоқда. Улар менга бу учун жуда заиф эканлигимни
айтадилар ва шунинг учун ҳар кеча онам билан ўтираман ва у билан "етзи"
ўйнайман.
Бир оз паузадан сўнг, Шелли қўшимча қилди:
-Вианна, агар сиз менинг етзи ўйнашдан чарчаганимни билсангиз эди.
Шундан сўнг у мени қучоқлаб кетди.
Кейин ўйладим: "Биз у билан зудлик билан сессия ўтказишимиз керак. У билан
аниқ нимадир бўляпти ".
Тахминан икки ҳафта ўтгач, менинг офисимга қўнғироқ жиринглади.
-Вианна?
-Ҳа, Вианна,
-Бу Шеллининг синглиси. У вафот этди ва у билан хайрлашмоқчи бўлганларнинг
рўйхатини ёзди. Сиз ушбу рўйхатдасиз. Мен фақат исмингизни билардим, шунинг
учун сизни топиш учун бутун шаҳарни суриштирдим. Шелли билан хайрлашишни
хоҳлайсизми?
Йиғлаб , жавоб бердим:
-Ҳа, албатта, мен у билан хайрлашмоқчиман.
Шеллиинг синглиси менга уларнинг уйига қандай боришни тушунтирди.
Йўл давомида мен қизим Бобби ва икки ёшли набирам Жена билан йўлга тушдим,
чунки Бобби ҳам мен билан бирга келишни хоҳлаганди. Ёқилғи қуйиш учун
тўхтаганимизда, Бобби бакни бензин билан тўлдириш учун машинадан тушди.
Мен машинада қолдим .Орқа ўриндиқдан Жана менга яқинлашди ва сўради:
-Буви, қаерга кетяпмиз?
-Биз Шеллиникига ташриф буюрамиз. Биз унинг уйига бориб, уни даволашимиз
керак, - дедим унга.
-Ёрдамим керакми?
-Албатта мумкин, - дедим мен.


153
Жена кўзларини юмди ва узоқ вақт жим ўтирди. Мен ҳатто уни ухлаб қолди, деб
ўйладим. Ниҳоят у кўзларини очди ва деди:
-Бажарилди! Шеллига энди яхши, мен ҳамма нарсани қилдим! Мен ҳамма нарсани
қилдим, буви. Шелли ўлмоқда.
Менинг неварам "ўлиш" сўзини икки ёшида билишини билиб жуда ҳайрон
бўлдим. Кўп ўтмай, биз Шелли ўлган уйни топдик. Биз унинг морфин таъсирида
комада бўлганини ва унинг кўрсатмаларига биноан унга на сув ва на озиқ-овқат
беришганини аниқладик. Шелли опасининг айтишича, агар мен икки кун олдин
келганимда, мен уни
ҳушидан кетган ҳолда топардим. Бобби ҳўнграб йиғлай
олмади ва Жена: «Йиғлама, ойижон, барчаси тезда бўлади», деб кўз ёшларимни
арта бошлади. Ўша пайтда мен Шелли шунчаки яшашни хоҳламаслигини
англадим. Унинг учун ўлим фожиа эмас, балки озодлик эди.
Мен тўшакда Шелли ёнига ўтирдим ва унинг аҳволини текшириш учун
маконимни тарк этдим. Шеллининг жони танаси устида сузиб юрганини кўрди. У
мени пайқади ва: "Вианна, ёруғлик қаерда?" Мен уни кўрмаяпман! "-деди Мен
жавоб бердим: "Ҳаммаси жойида, Шелли, у сизнинг кўз ўнгингизда." Кейин мен
унга Яратганга олиб борадиган улкан ёруғлик устунини кўрсатдим ва хайрлашдим.
Мен дўстим учун қўлидан келганини қилдим ва кўз ёш билан уйни тарк этдим.
Ўша кундан бошлаб ўлим мен учун даҳшатли нарса бўлмай қолди;
Бу,
шубҳасиз, яқинларимиз вафот этганида хафа бўлмаслигимизга ёрдам бермайди.
Аммо энди биламан, баъзида ўлим инсонга узоқ кутилган дўст сифатида келади.
Шеллининг ва мен биладиган бошқа одамларнинг ўлими мени эътиқодлар билан
ишлаш техникасини ишлаб чиқишга ундади. Ушбу техника туфайли кўп
одамларнинг шифо топишига ёрдам беришимни тушуниб этдим. Кимни ўлимдан
қутқара олмасам, ҳеч бўлмаганда бунга тайёргарлик кўрдиришим мумкин.

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish