Бир маромда ҳисоблаш усули. Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, у амортизацияланадиган қийматни фойдали хизмат муддат давомида бир маромда (миқдорда) ҳисоблашни, жамланган амортизация (эскириш)ни бир маромда кўпайиб боришини ва қолдиқ қийматини бир маромда камайиб боришини тақозо этади.
Йиллик амортизация (эскириш) суммаси ушбу усулда 18 000 000 сўмни ташкил этади.
100 000 000 – 10 000 000 90 000 000
Ас = -------------------------------------- = -------------- = 18 000 000 сўм
5 5
Ушбу усулда автомашинанинг фойдали хизмат муддати йиллари бўйича ҳисобланган, жамланган амортизация (эскириш) суммаси ва қолдиқ қиймати қўйидагича бўлади (4.2-жадвалга қаранг).
Бир маромда ҳисоблаш усули Солиқ Кодексига тўлиқ мувофиқ келади. Йиллик амортизация (эскириш) суммасининг 1/12 қисми ҳар ойда харажатлар счетига киритиб борилади ва у фойда солиғини ҳисоблаш базасига қайта қўшилмайди.
4.2-жадвал
Асосий воситалар амортизацияси (эскириши)ни бир маромли усулда ҳисоб-китоби
Йиллар
Бошлан-ғич қиймат
Аморти-зацияла-надиган қиймат
Аморти-зация меъёри
Йиллик аморти-зация
Жамлан-ган аморти-зация
Қолдиқ қиймат
1
100000000
90000000
20%
18000000
18000000
82000000
2
100000000
90000000
20%
18000000
36000000
64000000
3
100000000
90000000
20%
18000000
54000000
46000000
4
100000000
90000000
20%
18000000
72000000
28000000
5
100000000
90000000
20%
18000000
90000000
10000000
Бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш усули. Ушбу усулда, аввалом бор, бир йиллик иш ҳажмига тўғри келадиган амортизация (эскириш) суммаси топиб олинади. Бизнинг мисолимизда у 9000 сўмга тенг (900000 10000 = 9000).
Автомобилнинг хизмат муддати йилларида ҳақиқатда бажарган иш ҳажмига пропорционлал ҳисобланадиган, жамланган амортизация (эскириш) суммаси, шунингдек қолдиқ қиймат қўйидагича бўлади (4.3-жадвалга қаранг).
4.3-жадвал
Асосий воситалар амортизацияси (эскириши)ни бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш усулида ҳисоб-китоби
Йил-лар
Бошлан-ғич қиймат
Аморти-зацияла-надиган қиймат
Иш ҳажми, соат
Аморти-зация меъёри, сўм
Йиллик аморти-зация
Жамлан-ган аморти-зация
Қолдиқ қиймат
1
100000000
90000000
2000
9000
18000000
18000000
82000000
2
100000000
90000000
3000
9000
27000000
45000000
55000000
3
100000000
90000000
2500
9000
22500000
67500000
32500000
4
100000000
90000000
1500
9000
13500000
81000000
19000000
5
100000000
90000000
1000
9000
9000000
90000000
10000000
Ушбу усулда кўриниб турибдики, йиллик ҳисобланган амортизация (эскириш) суммаси ҳақиқий бажарилган иш ҳажмига қараб турлича бўлган. 1-йилда ҳисобланган амортизация (эскириш) суммаси Солиқ Кодексида белгиланган меъёрга мос келади ва у солиқ солиш базасига қайта кирмайди. 2-йилда меъёрдагидан 9000000 сўм (27000000-18000000) ортиқча амортизация (эскириш) ҳисобланган. Ушбу сумма иккинчи йил солиқ ҳисоб-китобларида фойда солиғини ҳисоблаш базасига қайта қўшилади. 3-йилда меъёрдагидан 4500000 сўм (22500000-18000000) ортиқча амортизация (эскириш) ҳисобланган. Ушбу сумма 3-йил солиқ ҳисоб-китобларида фойда солиғини ҳисоблаш базасига қайта қўшилади. 4- ва 5- йиллардан меъёрдан мос равишда 4500000 сўм (13500000-18000000) ва 9000000 сўм (9000000-18000000) амортизация (эскириш) кам ҳисобланган. Ушбу суммалар мос равишда 4- ва 5- йилларда солиқ солиш базасидан камайтирилиши мақсадга мувофиқ ёки келгуси йилларда автомобилдан қўшимча ишлатишда солиқ солиш базасига 2- ва 3- йилларда қайта киритилган 13500000 сўм (9000000+4500000) миқдорида амортизация (эскириш) суммаси солиқга тортилмаслиги керак. Юқоридаги ҳол мавжуд бўлганда солиқга тортилмайдиган амортизация (эскириш) суммаси миқдори асосланган ҳолда ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.