К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов



Download 1,14 Mb.
bet29/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

Актив счётлар – корхона активларини акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Пассив счётлар – корхона активларини ташкил топиш манбаларини кўрсатувчи хусусий капитал ва мажбуриятларни акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Контрактив счётлар – корхона активларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.
Контрпассив счётлар – корхонанинг хусусий капитали ва мажбуриятларининг соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.
Балансга суммаси киритилишига кўра бухгалтерия ҳисоби счётлари баланс ва балансдан ташқари счётларга бўлинади.
Баланс счётлари –бу қолдиқлари балансга киритиладиган счётлар. Активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални акс эттиришга мўлжалланган барча счётлар баланс счётлари ҳисобланади.
Балансдан ташқари счётлар – корхонада вақтинчалик сақланаётган, фойдаланилаётган, лекинда унга тегишли бўлмаганлиги учун балансга киритиб бўлмайдиган активларни, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.
Маълумотларни жамлаш даражасига кўра бухгалтерия ҳисоби счётлари синтетик ва аналитик счётларга бўлинади.
Синтетик счётлар – бу маълумотларни фақат пул ифодасида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Улар асосида юритиладиган ҳисоб синтетик ҳисоб деб аталади. 21- сон БҲМСда кўрсатилган барча счётлар синтетик счётлар ҳисобланади. Демак, давлат томонидан фақат синтетик счётлар регламентлаш-тирилади.
Аналитик счётлар – бу маълумотларни турли батафсилликларда ва турли ўлчов бирликларида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар. Ушбу счётлар асосида юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб деб аталади. Аналитик счётлар корхоналар томонидан мустақил равишда очилади ва юритилади. Аналитик счётлар суммаларининг йиғиндиси синтетик счет суммасига тенг бўлиши лозим. Масалан, корхонанинг № 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» синтетик счётида акс эттирилган жами қарзларининг суммаси ушбу счётга очилган аналитик счётлар (ушбу ҳолда алоҳида таъминотчилар) нинг қарзлари суммасининг йиғиндисидан иборат бўлиши керак.
21- сон БҲМС га мувофиқ счётлар 4 хонали сонлар билан рақамланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини компьютерларда юритишда ушбу рақамларни серияларга ажратиш муҳим рол ўйнайди. Жумладан, молиявий ҳисобот шаклларини тузиш учун счётларнинг 4 хонали сонларидаги биринчи иккитаси етарли ҳисобланади, чунки айнан шу биринчи иккита рақамлар ҳисоботда акс этувчи кўрсаткичларнинг умумий суммаларини ифодалайди, масалан 01- серияли рақам асосий воситалар бўйича юритиладиган барча синтетик счётларнинг (0110-0199) маълумотларини, 90- серияли рақам сотишдан олинган даромадлар бўйича юритиладиган барча синтетик счётларнинг (9010-9030) маълумотларини жамлаб беради.
Амалиётда бухгалтерия ҳисоби счётлари китоблар, журналлар, мемориал-ордерлар, ведомостлар, карточкалар кўринишида қўлда ёки замонавий компьютерларнинг экранларида юритилади. Ушбу ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби счётларининг регистрлари ҳисобланади. Регистрлар кўринишида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби счётлари ёзувларни тартиб билан тизимлаш учун икки томонга ажратилади – чап ва ўнг томонларга. Счётларнинг чап томони «дебет», ўнг томони эса – «кредит» деб аталади.7 Ҳар бир счёт ички томондан тўртта элементни ўз ичига олади:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish