51. С: Спорт зали деб нимага айтилади?
Ж: Спорт зали деб – усти берк, ёруғ ва атрофларига тегишли тўсиқлар билан тўсилган фақат ёғоч поллардан иборат бўлган усти берк бинога айтилади.
52. С: Спорт залларининг ўлчамлари қандай бўлади?
Ж: Узунаси 42 м, эни 24 м, баландлиги 8 м ёки 6 м. 24 м, эни 12 м баландлиги 6 м, ундан ташқари спорт залида ечиниш, устозлар ва медицина ҳамширалари учун алохида хона ҳамда чўмилиши хоналари (душхона) бўлади.
53. С: Гиподенамия ўзининг маъносини айтинг?
Ж: Гиподенамия дегани инсон ҳаракатини сусайиши демакдир. Олимлар бу масалада энг чопқир ҳисобланадиган иккита қуёнда тажриба-синов ўтказганлар. Қуённинг ҳар иккаласини думига бир хил оғирлик боғлаб қўйилган. Бир ойдан кейин иккала қуён текширилганда икковини ҳам ҳаракат фаоллиги камайган. Юраклари эса анчагина катталашган. Шу сабабли мактаб ўқувчилари ҳар куни ҳеч бўлмаса бир соат жисмония тарбия ёки спорт тури билан шуғулланишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |