585. С: Волеология
Ж: Саломатлик педагогикаси.
586. С: Ваколатли таълим
Ж: Инсоннинг ўзини ўқишга ўргатиш, мустақил равишда ижтимоий тажриба, ижтимоий билимлар орттирмоққа ва уларни бошқалар билан саҳоват ила бўлишишга ўргатишдир. Машғулотларда ўқувчилар атрофдагилар билан ўз муносабатларини, гендер сезгиларини намоён қилган ҳолда, ўзаро ишонч ва шериклик асосида қандай куриш кераклиги ҳақида, қандай қилиб самарали ҳамкорлик қилиш ва жамоанинг шакллантириш тўғрисида билим оладилар.
587. С: Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
Ж: Ўқувчиларда Ватанимиз ўтмиши, буюк фарзандлари ҳаёти, мероси билан таништириш орқали “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” бўлишига ишонч туйғусини таркиб топтиришдир. Ватанимизнинг равнақи, аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ бу эса ҳар бир юртдошимизни ўзининг маънавий камолоти учун юксак маъсулиятни ҳис этишга, ўз маанфатларини шу юрт, шу ҳалқ маанфатлари билан уйғунлаштириб боришга, яшашга даъват этади.
588. С: Гармоник ривожланиш
Ж: Ҳар томонлама камолот , уйғун сифатда вояга етиш, ҳар томонлама мутаносиб камол топиш. “Гармония” назарияси қадимга Юнонистонда пайдо бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |