―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
А.Ж. Исмоилов – ассистент, ТДИУ 
И.С. Фозилжонов – магистрант, ТДИУ 
 
Реал сектор корхоналарига халқаро стандартларни жорий этишнинг 
иқтисодий афзалликлари
Барқарор ривожланиш йўлидан бораѐтган давлатларнинг олдида турган асосий 
вазифалардан бири бу халқаро стандартлар асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда корхоналар ўртасида рақобат муҳитини яратишдан 
иборат. 
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот – ISO (International Standarts 
Organization) 1946 йилда 25 та мамлакатнинг миллий стандартлаш ташкилотлари 
томонидан ташкил этилди ҳамда қисқача ISO деб юритила бошлади. Амалда бу 
ташкилот ўз фаолиятини 1947 йилда бошлади.
4
Республикамизнинг дастлабки мустақиллик йилларидаги (1992 йил) муҳим 
воқеалардан бири ушбу нуфузли халқаро ташкилотга Ўзбекистон Республикаси 92-
давлат сифатида қабул қилиниши бўлди. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ISО 
нинг тенг ҳуқуқли аъзоларидан бири ҳисобланади. Маҳсулот сифатини яхшилаш, 
бошқариш ва таъминлаш бўйича охирги вақтда қилинган ишларни мужассамлаб, ISО 
ўзининг бир қатор меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, бу ҳужжатларга ISО 9000, 
10011 ва 10012 рақамли стандартларни кўрсатиш мумкин. 
Жаҳон амалиѐтида қўлланиб келинаѐтган ISO 9000 серияли стандартлар асосан 
корхоналарда ―Сифат менежменти тизими‖ ни яратиш бўйича халқаро стандартлар 
туркуми бўлиб ҳисобланади. Булардан ISO 9001:2008 «Сифат менежменти тизими. 
Талаблар» бу туркумнинг энг асосий стандартидир.
4
http://www.iso.org – Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг расмий веб-сайти 
маълумотлари маълумотлари. 


15 
2005 йилги ISO 9000 стандартига кўра сифатни бошқариш тизимлари ташкилот 
ѐки корхонанинг сифат соҳасидаги сиѐсати ва мақсадларини, шунингдек, бу 
мақсадларга эришиш учун зарур бўлган йўналишларни белгилаган ҳолда, тадбирлар 
ишлаб чиқиш, етарли даражада ресурслар билан таъминланиши ва раҳбарлик қилиш 
учун бошқариш тизимидир.
Бу, энг авваламбор, корхона ичида ходимларни ишлаши ва ўзаро алоқалари 
бўйича зарур ҳажмда ҳужжатлаштириладиган (услубий қўлланмалар, жараѐнлар, 
корхона йўриқномалари ва ҳ.к. кўринишда) ва чуқур ўйланган тартиб ва қоидалар 
йиғиндисидир. Ташкилот ѐки корхонада ISO 9000 серияли халқаро сифат 
стандартларини жорий қилиш қуйидагиларга имкон яратади: 

корхонани мақсадлари, бошқариш воситалари ва усулларини сифатга 
йўналтириш; 

маъмурий бошқариш самарадорлиги; 

ишлаб чиқариш давомийлигини қисқартириш; 

корхона бўлинмалари орасида ўзаро алоқани яхшилаш; 

номувофиқликларни олдини олишга эътиборни қаратиш; 

харажатларни, маҳсулот таннархини камайтириш; 

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; 

маҳсулот (хизмат) лар сифати ва рақобатбардошлигини доимий ошириш; 

ташкилот обрў-эътиборини ошириш;

таъминотчиларни танлаш, баҳолаш ва назорат қилиш;

ўзгараѐтган бозор шароитларига тезкор ва самарали ѐндошиш; 

истеъмолчилар учун доимий ишончлилик кафолатини таъминлаш; 

истеъмолчиларни қаноатланиш даражасини доимо таҳлил қилиш ва 
ошириш
5

Дунѐ миқиѐсида ISO 14000 экологик менежмент тизими ҳам қўлланиб 
келинмоқда. Кейинги йилларда бутун дунѐда атроф-муҳит экологиясини самарали 
бошқариш (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш) корхоналар сифатни бошқариш тизими 
билан бевосита боғланган асосий вазифаларини ҳал қилишда муҳим ўрин тутмоқда ва 
корхонани умумий бошқариш тизимининг ажралмас қисми сифатида қаралмокда. 
Халқаро ривожланган давлатларда ISO 22000 НАССР (Наzагd Аnаlуsis аnd 
Critical Control Роints) яъни, «Хавфлар таҳлили ва критик назорат нуқталари» тизими 
ҳам қўлланмоқда. «Хавфлар таҳлили ва критик назорат нуқталари» тизими хавфсиз 
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган, улар сифатини 
бошқаришнинг мукаммал тизимидир.
НАССР стандарти ишлаб чиқаришни тўлиқ занжири, яъни ишлаб чиқиладиган 
маҳсулот хомашѐсидан, уни қайта ишлаш, сақлаш ва истеъмолчига етказишгача 
қўлланиши мумкин бўлган, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини 
таъминлаш тизимига Бўлган талабларни белгилайди. Бу стандарт талабларини 
мустақил ѐки ISO 9000 стандартлари асосидаги сифатни бошқариш тизимлари билан 
биргаликда қўллаш мумкин.
Халқаро стандартлаштириш фақат маҳсулотларга тааллуқли бўлмай, балки 
бозор фаолиятига жумладан маркетинг тадқиқотлари, усулларига ҳам таълуқлидир. 
Кўпгина корхоналар ўзлари ишлаб чиқараѐтган маҳсулотларини стандартлаштиришда 
турли тадқиқот усулларини қўллашлари, ҳамда бундан бевосита стандартлаш 
5
David Hoyle. ISO 9000 Quality systems Handbook. Fourth Edition. Oxford. 2001. Р 686. 


16 
истеъмолчиларни
маҳсулот сифати
ва сифат 
барқарорлигига 
ишончни ошириш
ISO 22000 НАССР 
тизими корхонада 
қуйидагиларни 
таъминлайди
маҳсулот сифати
ва рақобатбардош-
лигини ошириш
корхонани ва маҳсулот 
сифатини бошқариш 
тизимини 
такомиллаштириш
озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб 
чиқариш занжирида хавфли 
нуқталарни аниқлаш, уларни 
назоратда қилиш, ҳамда самарали 
бошқариш орқали сифатли ва 
хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш
янги бозорларга чиқиш 
ва амалдагиларини 
кенгайтириш учун 
имкониятларни ошириш
жараѐнида фойдаланишлари ва бунинг натижасида истеъмолчилар талабларини 
тўлароқ қондиришга асос бўлади.

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish