Instituti «Qurilish materriallari va qurilmalari texnologiyasi» kafedrasi


-лаборатория иши Цемент маркасини аниќлаш



Download 0,5 Mb.
bet9/19
Sana26.01.2022
Hajmi0,5 Mb.
#412239
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Стройматериал-Цемент Неъматов-1

4-лаборатория иши
Цемент маркасини аниќлаш

Цементнинг маркаси, унинг эгилишдаги ва сиќилиш­даги мустаћкамлик чегараси. орќали аниќланади.


а) Цементнинг таёќча-намуналарини синашга тайерлаш.


Бу ишни бажариш учун 500 г цемент ва 1500 г кварц ќуми тарозида тортилади. Улар сферик шаклдаги металл идишга солиниб, сув ќўшмай 1 минут аралаштирилади.

Аралашманинг ўртаси ўйилиб, ќоришла учун (сув:цемент нисбати, яьни С/Ц=0,4) 200 г сув ќуйилади. Аралашма сувни шимиши билан 5 минут давомида обдон ќориштирилади ва унинг ќуюќ-суюќлиги силкитувчи столчада аниќланади.

Бунинг учун силкитувчи столча ўртасига ќўйилган кесик конусли идишга цементли ќоркшма солинади.

Кесик конусли идиш икки ќисмдан иборат бўлиб, цемент ќоришма солишдан олдин конуснинг остки ва устки ќисмлари ички томонидан хўлланади.

Ћўлланган кесик конусли идиш олдиндан усти ћўлланган силкитувчи столчанинг ўртасига ўрнатилиб, аввал конус идишнинг остки ќисми цементли ќоришма билан тўлдирилиб махсус шиббаловчи таёќча билан 15 марта шиббаланади, сўнгра эса конус идишнинг устки ќисми цементли ќоришма билан тўлдирилиб 10 марта шиббаланади. Шиббалаш пайтида кесик конусли идиш чап ќўл билан столчага босиб турилади.

Шиббалаб зичлангандан кейин кесик конусли идишнинг устки ќисми сидирилиб олинади, кейин конуснинг остки ќисми аста-секин тик ћолатда кўтарилади. Конус шаклини олган ќоришма 30 сек. давомида 30 марта силкитилади ва натижада у ёйилади. Ёйилган ќоришманинг диаметри штанген-циркуль билан икки жойидан ўлчанади. Шунда ќоришманинг ёйилиш диаметрининг ўртача ќиймати 106 мм дан кам бўлса, сув миќдорини бир оз кўпайтириб ќоришманинг ќуюќ-суюќлиги яна текшириб кўрилади. Акс ћолда, агар ќоришманинг ёйилиш диаметри 115 мм дан катта бўлса сув миќдори ка-майтирилади. Хуллас, ќориш­манинг ёйилиш диаметри 106-115 мм бўлиши учун кетган сув миќдори ќоришманинг нормал ќуюќлиги учун зарур миќдорни ифодалайди ва олинган натижалар 4-жадвалга ёзиб борилади.

4-жадвал

Ўтказилган синовлар

Це­мент, г

Ќум, г

Сув, мл

Ќориш­манинг ёйилиш диаметри

Нормал ќуюќ­ликдаги цемент ќоришмаси учун сув миќдори, мл

С:Ц ќиймати





















Нормал ќуюќликдаги ќоришма тайёрланганцан кейин, ундан томонлари 40х40х160 мм ли 3-та хонали ќолибга ќуйиб намуна тайёрланади.

Намуна тайёрлашдан аввал ќолипнинг ички томонларига машина мойи суркалади. Ќоришмани ќолипга жойлашда ќулайлик турдириш учун унга ўрнатиладиган насадкага ћам машина мойи суркалади. Ќоришма солишга тайёрланган ќолип ва насадка титратгич столига маћкам ўрнатилади.

Титратгич ишга туширилмасдан олдин ќолипнинг учала хонаси 1 см ќалинликда цемент ќоришмаси билан тўлѓи­зилади. Кейин ќолип 3 мин. титратиб тўлдирила борилади. Ќолип титратгич столидан оддий столга кўчирилиб, унга ўрнатилган насадка олинади ва ћўлланган пичоќ билан намуна сирти ќолиб ќирраси бўйлаб текисланади. Намуналар ќолип билан бирга гидравлик ваннага жойланади ва унда 24 соат саќланади, кейин ќолипдан олинади ва сувли ваннага жойлаштириб 27 кун саќланади. Намуналарнинг сув-да ќотиш муддати ўтгандан кейин, улар сувдан олиниб ќуруќ латта, билан артилади ва 10 минутдан сўнг синалади.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish