..................................................................................................................................................
86
Баҳодир САМАДОВ,
Қумқўрғон туманидаги 21-мактаб
ўқитувчиси
ДЎСТ ДИЙДОРИ АЗИЗДИР
М
ен армияда хизмат бурчимни ўтаб қайтгач, институтда-
ги ўқишимни М. Жумаев ўқиѐтган гуруҳда давом эттирган-
ман.
Биринчи дарс бошланишидан олдин аудиторияга сариқдан
келган, жуссаси кичикроқ йигитча кириб келди ва мен билан
танишгач, барча билан хушчақчақ саломлашди.
Ўқиш даврида у ўзининг билими ва ташкилотчилиги билан
ажралиб турарди. Ҳар соҳада фаол бўлгани сабаб факультет
ѐшлари етакчиси, талабалар илмий жамиятининг раиси
лавозимида иш олиб борди.
Дарсга келганда, дарс бошланишидан олдин Раис албатта
қандайдир латифа айтар ѐки теша тегмаган шеърлар ўқиб,
йигит-қизларнинг кайфиятини кўтарарди. Қисқаси, Раисимиз
гуруҳимизнинг жони-дили эди.
Кейинчалик иш даврида ҳам ўзига ишониб топширилган
барча вазифаларни сидқидилдан бажарди. Дўстим Низомий
номидаги ТДПУни битирган талабаларни иш билан таъминла-
ниш мониторингини олиб бориш мақсадида вилоят
туманларига тез-тез келиб кетадиган бўлди.
Бир сафар келганида ҳозир Қумқўрғон туман райОНОсида
эканини билдириб қўнғироқ қилди, учрашишга вақти зиқ
эканлигини, бу ердан чиқиб Узун туманига кетишини айтди.
Мен: “Кеч тушиб қолди, эртага ўзим ѐрдам бераман, бугун
У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
..................................................................................................................................................
87
меникига келиб бир оқшом қўноқ бўл”, – дея дўстимни базўр
кўндирдим.
Шу куни иккаламиз то тонггача ухламай суҳбат килиб
чиқдик, талабаликнинг беғам-беташвиш олтин дамларини
эсладик... Ўшанда Раис, энди келсам курсдошлар билан
учрашмасдан кетмайман, деб аҳд қилди. Шу-шу бўлди,
охирги 20 йилда Сурхондарѐга йўли тушса, албатта
курсдошлар билан учрашмай кетмайдиган бўлди.
Мен Раисни мактабга бошлаб келиб ўқитувчилар,
ўқувчиларим билан таништирар, давра суҳбатлари ташкил
қилардим. Бундай учрашувлардан ўзи ҳам мамнун бўлиб,
қишлоқ ҳавосидан нафас олиб кетарди.
Мен Қумқўрғондан, Насиба Жарқўрғондан, Мукаррам
Сурхондан, Алик (Аллаѐр Шукуров, ѐтган жойи жаннатда
бўлсин) Деновдан, Соат Олтинсойдан, Ойсанам Шўрчидан,
Инобат
Термиздан,
Турсун
Музрабоддан,
Эшбой
Шерободдан, Холбой Янгиободдан келиб, тез-тез дийдор
кўришиб турар, Раисни кутиб олиб, чиройли давра суҳбатлари
уюштирардик. Бундай йиғинларимиз бу йилги пандемия
туфайли бир қадар сийраклашди, ҳозир дўстлар билан тез-тез
телефонлашиб, ҳол-аҳвол сўрашиб турамиз. Албатта, ушбу
офатнинг қадами чекиниши билан учрашувларимизни давом
эттириш ниятимиз бор, зеро, дўст дийдори азиздир.
60 ѐшингиз муборак бўлсин, қадрли дўстим! Биз
курсдошлар
учун
ҳамиша
аввалги
тиниб-тинчимас
ташкилотчи Раис бўлиб юраверинг, деб самимий тилак
билдирамиз!
У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
Do'stlaringiz bilan baham: |