• якуний назорат (ЯН) – семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва
амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули.
Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида
ўтказилади.
OН ўтказилиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида
мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ОН
натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади.
Олий таълим муассаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг
бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам
равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, ЯН
натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |