13.3. Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими Корпоратив бошқарув мониторинг тизимининг асосий фарқи шундаки, мониторинг мақсади корхоналарни корпоратив бошқарув даражаси бўйича рангларга ажратиш ва уларни оммавий дифференстациялашдан иборат эмас. Мониторинг ҳар бир компанияда жорий қилинган корпоратив бошқарув андозаларига амал қилиниши ва ижро этилишини кузатиб боришни кўзда туради. Ҳозирги пайтда жаҳон миқиёсида маълум бўлган мониторинг тизимлари иккита орган: инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гилдияси (ИМТГ) ва саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (СТИ) томонидан амалга оширилмоқда. Иккала тизим Германияда ва бошқа мамлакатларда компаниялардаги корпоратив бошқарувни таҳлил қилиш учун кенг фойдаланиладиган Герман Cорпорате Говернанcэ Сcореcард услубиятига асосланади. Бироқ корпоратив бошқарув амалиётини баҳолаш учун анкеталар бироз фарқ қилади. Инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гилдияси корпоратив бошқарув мониторинг тизими инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гилдияси экcспертлар гуруҳи томонидан корпоратив хулқ-атвор Кодекси асосида Сcореcард немис услубиятини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган. Мазкур мониторинг тизими компанияларнинг корпоратив бошқарув андозаларини бажариш даражасини кузатиб боради. У асосланадиган қатор мезонларга салмоқнинг маълум бир фоизи мос келади. Мос равишда, ҳар бир мезон қиймати ва умумий сумма қанчалик максимал бўлса, корпоратив бошқарув эълон қилинган андозаларга шунчалик тўғри келади. Мониторинг анкетаси тўлиқ шакли 1-иловада келтирилган. Бошқа бир мониторинг тизими корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ушбу мониторинг тизими компанияда корпоратив бошқарув амалиётининг WЭФ/ СТИ тамойилларидан ҳар бири бўйича ҳам, бутун тўплам бўйича ҳам мувофиқлик даражасини аниқлашга имкон беради. Мониторинг ўтказиш натижалари бўйича компаниялар икки тоифага тақсимланади: WЭФ \СТИ тамойилларига мос келадиган ва WЭФ /СТИ тамойилларига мос келмайдиган компаниялар. Бунда мониторинг мақсадларидан келиб чиқиб, компанияда корпоратив бошқарувнинг WЭФ/ СТИ тамойилларига тўлиқ мувофиқлик даражасининг аниқ қиймати эълон қилинмасдан, компания ва корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси ўртасида муфоқот учун фойдаланилади. Омма учун қуйидаги ахборотлар очиқ ҳисобланади: Ш WЭФ /СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида маълум қилган компаниялар рўйхати (рўйхат СТИ интернет-сайтида ва корпоратив бошқарув бўйича СТИ П қўмитасининг сайтида эълон қилинади); Ш мониторинг натижалари бўйича корпоратив бошқарув амалиёти WЭФ/ СТИ тамойилларига мос келадиган компаниялар рўйхати; Ш WЭФ/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида маълум қилган ва корпоратив бошқаруви биринчи мониторинг ўтказилган пайтдан бошлаб 12 ой давомида бирон марта WЭФ/ СТИ тамойилларига мос келади деб тан олинмаган компаниялар рўйхати. Тасдиқланган мезонлар ва гуруҳлар тизирнига мувофиқ тузилган анкета компанияларга юборилади ёки компаниялар анкетани мустақил равишда қўмитанинг интернет-сайтидан юлдаб олади. Шундан кейин анкета компаниянинг масъул ходими томонидан тўлдирилади. Тўлдирилган анкеталар билан корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси мувофиқфаштириш марказида ишланади, у олинган умумлаштирилган натижаларни корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси интернет- сайтида ва СТИ сайтида эълон қилади, компания бўйича индивидуал натижалар эса унга тўғридан-тўғри жўнатилади. Мазкур мониторинг тизимини фарқлаб турадиган асосий хусусият шуки, у компания ташаббуси билан қайта ишланиши ва такомиллашририлиши мумкин. Мониторинг тизимидаги ёки тамойиллар таърифидаги ўзгаришлар корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва СТИ бошқарма бюроси қарори билан тасдиқланади.
Таянч иборалар: андоза, мезон, қарор, молиявий ресурс, молиявий ва номолиявий ахборот, рейтинг, объективлик, мустақиллик, риск, шаффоф, мониторинг.
Назорат саволлари: 1. Самарадорлик тушунчаси нима ? 2. Корпоратив бошқарув андозалариру жорий этишнинг мазмунини айтинг. 3. Корпоратив бошқарув самарадорлиги мезонларини айтинг. 4. Корпортнив бошқарув рейтингини интеграл баҳолашни тушунтиринг 5. Корпоратив бошқарув сифатига қараб рейтинг синфлари қандай бўлади? 6. Рейтингни ҳисоб-китоб қилишда қандай маълумотлардан фойдаланилади.? 7. Корпоратив бошқарувда рейтинг даражалари қандай болади? 8. Корпоратив бошқарувда моруторинг тизимини тушунтиринг.