Христианлик дини



Download 164 Kb.
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi164 Kb.
#27877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
дини

Кальвинизм. Диний ислоҳотнинг бошқа бир йирик арбоби Жан Кальвин (1509-1564) эди. Унинг 1536 йилда нашр этилган «Христиан динидаги кўрсатмалар» деган бош асари, протестантизм таълимот сифатида шаклланганидан кейин янги бир диний йўналиш - кальвинизмнинг асоси бўлиб қолди.
Дастлабки ислоҳот арбобларидан фарқли ўлароқ, Кальвин учун диққат маркази Инжил эмас Таврот бўлиб қолади. Кальвин абсолют тақдир ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Бу таълимотга кўра, барча одамлар худонинг биз учун номаълум бўлган иродасига асосан мағфират қилинганлар ва маҳкум этилганлар тоифасига бўлинади. Инсон ва имон, на «хайрли ишлар» билан тақдирга ёзилганни ўгартира олмайди: мағфират қилинганлар нажотга маҳкум, мағфиратдан маҳрум бўлганлар эса абадий азобга маҳкумдирлар. Тақдир ҳақидаги таълим шундай асосга қурилганки, Исо ҳам бизнинг гуноҳларимиз учун азобу уқубатларга гирифтор қилинган эди.
Протестант черковининг кальвинистик йўналишдаги давомчилари (кальвинистлар ёки реформаторлар) Шотландия, Голландия, Шимолий Германия, Франция, Англияда кенг обрўга ва таъсирга эга эдилар.
Пресвитерианлар. Пресвитерианлик кальвинистик черковдан келиб чиққан бўлиб, (юнонча энг эски) мўътадил пуританлардир. 1592 йили Шотландия парламенти бу таълимотни асосий мафкура деб ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилган. Бу жамоа бошида унинг аъзолари томонидан сайланган пресвитер туради. Жамоалар маҳаллий ва давлат иттифоқларига бирлашади. Диний маросим ибодат, пресвитернинг мавъизаси, оятларни куйлашдан иборат. Литургия бекор қилган, на «дин рамзи» ва на «отче наш» ўқилмайди. Фақат дам олиш кунлари байрам куни деб ҳисобланади.
Англикан черкови. Англикан черкови - Англиянинг давлат черкови 1534 йилда маҳаллий католик черкови Рим қироли Генрих VIIIни черков бошлиғи деб эълон қилди, яъни черков қирол ҳокимиятига бўйсундирилди. XVI аср ўрталарига келиб ибодатни инглиз тилида олиб бориш жорий этилди, постлар бекор қилинди, бут ва санамлар олиб ташланди, руҳонийлар уйланмаслиги мажбурий бўлмай қолди. «Мўътадил йўл» таълимоти, яъни Рим католицизми ва протестанизм орасидаги ўртача йўл шаклланди. Англикан диний таълимоти «Умумий ибодатлар китоби»да акс эттирилгандир.
Баптизм. Протестант таълимотининг энг кўп сонли давомчилари баптистлардир. Баптизм (юнонча «сувга чўктириш») XVII аср бошларида вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда дунёнинг 130 мамлакатида ўз тарафдорларига эга. Бу таълимот тарафдорлари фақат ўспиринларнигина чўқинтиришга олиб борадилар. «Ҳеч ким, жумладан, ота-оналар ҳам киши учун бирор динни танлай олмайди. Киши динни онгли равишда ўзи ихтиёр қилмоғи зарур», деган қоида баптистлар ва забур христианларининг асосий қоидасидир, уларда ибодат ўта соддалаштирилган бўлиб, диний қўшиқ, ибодат ва мавъизадан иборат. Забур христианлари тўртта русумни сақлаб қолишган: чўқинтириш, (ўспиринлар учун) тановул, никоҳ, қўл билан силаб қўйиш. Бу христианлар учун бут эҳтиром рамзи эмас.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish