12
XIX асрнинг ўрталарига келиб, амирлик ва хонликларга бўлинганлигига
қарамасдан, мустақил
яшаган Туркистон, Чор Россияси томонидан босиб олинди,
юртимиз империянинг мустамлакаси бўлиб қолди. Бу даврга келиб маърифатпарварлик
ғояларини А.Дониш (1827-1900), Сатторхон (1843-1906), Фурқат (1858-1909), Муқимий
(1859-1903) ва бошқалар кенг тарғиб қилдилар. Уларнинг асарларида шарқона
қадриятлар, илппарварлик, инсонпарварлик ғоялари куйланди. Бу А.Донишнинг
«Ўғилларга насиҳат» асарида яққол кўзга ташланади, унда маънавий қадриятлар, ахлоқ
талаблари ва зиёлиликнинг инсон камолти учун аҳамияти баён қилинган.
XIX асрнинг охирлари ва XX аср бошларида юртимизда «қадимлар» ва
«жадидлар» оқимлари вужудга келди. Ҳаётда рўй бераётган турли ўзгаришларни
ўрганиш, умуммиллий қадриятларимизни жахон тараққиёти талаблари нуқтаи
назаридан таҳлил қилиш борасида Исмоилбей Гаспирали, М.Беҳбудий, Сўфизода,
Саидрасул Азизий, Мунавварқори, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Фитрат каби илғор
кишилар катта ютуқларга эришдилар. Қадриятлар билан боғлиқ
муаммолар
эадидларнинг диққат марказида турган, улар шарқона қадриятларнинг таҳлили
борасида ҳам қимматли фикрларни баён қилганлар. Бу борада Абдулла Авлоний (1878-
1937) алоҳида ўрин тутади. Унинг «Туркий гулистон ёхуд аҳлоқ» китобида ўзига хос
маънавий қадриятлар тизими таърифлаб берилган. Асарда фатонат, назофат, ғайрат,
риёзат, шижоат, қаноат, илм, сабр, интизом, миқёси нафс, виждон, ватанни севмоқ,
ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок, зако, лафз, иқтисод, виқор, итоат, садоқат,
адолат, муҳаббат, авф каби қадриятлар -–"«хши хулқлар» деган умумий ном остида
таҳлил қилинади. «Ёмон хулқлар»га эса ғазаб, жаҳолат, разолат, адоват, ҳасосат,
ғийбат, ҳақорат, ҳасад, зулм каби хусусиятлар мисол бўлади. Агар ушбу асарда тилга
олинган қадрият номларига диққат қилинса, ўша даврда юртимизда маънавий
тушунчаларнинг кўлами қанчалик кенг бўлганлигини, тилимизнинг нақадар бойлигини
кузатиш мумкин. Юқоридаги атамалар орасида биз аллақачон эсимиздан,
тилимиздан
ва балки дилимиздан ҳам чиқариб юборган тушунчаларга дуч келамиз. Тарихнинг
ғилдираги ғайри туркий айланиб, бизни неча ўнлаб йиллар улкан меросимиздан жудо
қилгани, расмий маънавият соҳасини шарқона қадриятлар тизими эмас, балки қуруқ
шиорлар эгаллаб олганлиги кишини ачинтиради холос. «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ»
дарслик сифатида битилган ва унда шарқона таълим-тарбиянинг мазмуни, асосий
талаблари ҳам таърифлаб берилган бўлиб, бу китоб халқларимиз
маданиятига янада
каттароқ таъсир кўрсатиши мумкин эди. Афсуски, 30-йилларда бошланган сиёсий
жараёнлар Авлонийлар авлодининг бой меросини ўз домига тортди. Китобнинг
тақдири ҳам шундай кечди, у таъқиқлаб қўйилди, ҳатто кутубхоналардан ҳам топиш
қийин бўлиб қолди. Фақат республикамиз мустақил бўлганидан кейингина уни чоп
этиш («Ўқитувчи» нашриёти, 1992 йил) имкони туғилди. Ана шунга ўхшаш
фикрни
М.Беҳбудий, Сўфизода, Чўлпон, Фитратларнинг асарлари тўғрисида ҳам айтиш
мумкин.
Биз Авлонийлар авлодидан кейинги даврни ўрганиш жараёнида бир ҳолатни
кузатдик. Расман «Этика», «Эстетика», «Педагогика» борасида дарсликлар бор, уларда
собиқ коммунистик партия мафкураси, ҳаётга синфий қараш ҳукмронлик қилган.
Сирасини айтганда, бу дарсликлар халқимиз орасида кенг тарқалмаган, олий ва ўрта
махсус билим юртлари доирасидан четга чиқмаган. Гарчанд А.Қодирий, У.Носир,
Ойбек, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор, Ҳ.Олимжон, Миртемирларнинг асарларидан шарқона
қадриятлар мавзуси бутунлай чиқиб кетмаган бўлса-да, аммо ҳукмрон мафкура бундан
кейинги даврда (30-50-йилларда) ўз таъсирини қолдирган. ўТмиш алломаларининг
умуминсоний қадриятларни шарқона-таърифлаш ва
тавсифлаш борасидаги ишлари,
«навоийхонлик», «бедилхонлик», «машрабхонлик» ва бошқалар бу борада ўз
ворислигини бир муддатга йўқотиш даражасига етган. Фақат олтмишинчи йилларга
келиб ушбу соҳада ҳам баъзи силжишлар бўлганлиги кўзга ташланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi