Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда


Ҳаракатлар стратегияси - Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асоси



Download 45,4 Kb.
bet3/10
Sana25.02.2022
Hajmi45,4 Kb.
#274420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу ТЕЗИСИ

Ҳаракатлар стратегияси - Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асоси. Ҳаракатлар стратегиясининг бош мақсади демократик жамиятнинг жадал ривожланишини таъминловчи ички механизмларни тезроқ барпо этишдир. Бу борада давлат бошқаруви такомиллаштирилиб, жадал ўзгариб бораётган ҳаёт талабларига мувофиқлаштириб борилмоқда. Натижаларнинг асосий омили ислоҳотлар узоқ муддатли концептуал стратегияга асосланган туфайлидир.
Президентимиз таъбири билан айтганда, бугунги Ўзбекистон – бу ҳали том маънодаги, биз орзу қилаётган, интилаётган Янги Ўзбекистон эмас. Ҳали бу маррага етиш учун олдимизда жуда олис ва машаққатли йўл турибди. Йўлимиз шу пайтгача осон бўлгани йўқ, бундан кейин ҳам осон бўлмайди. Лекин биз дадил олдинга боришдан, керак бўлса, кутилмаган, аммо пировард натижаси самарали ва халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ноанъанавий қарорлар қабул қилишдан чўчимаслигимиз зарур.
Учинчи Ренессанс биздан халқаро ҳамжамиятга илм-фан, технологиялар, ахборот, маданият ва иқтисодиёт соҳаларида янада чуқурроқ интеграция бўлишини талаб этади. Аммо ўзлигимизни, тилимизни, миллий хусусиятларимизни, маънавиятимизни сақлаб қолишимиз шарт. Бу эса таълим-тарбия тизимига жиддий эътибор қаратишни билдиради.
Учинчи Ренессанс ғоясининг оралиқ босқич вазифалари аниқланиши керак. Масалан, 2030 йилда, 2040 — 2050 йилларда биз аҳоли жон бошига тахминан қанча ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарамиз, жаҳон рейтингида тахминан қандай ўринларга кўтариламиз. Таълим, маданият, илм-фан соҳаларида қандай кўрсаткичларни, марраларни забт этамиз. Улар бўйича мўлжаллар белгиланиши лозим. Шунда мазкур ғоянинг сафарбарлик таъсири конкрет ва кучли бўлади. Аммо мўлжаллар ҳавойи бўлмаслиги, конкрет рақамлардан ташкил топмаслиги керак. Янги АКТ, нанотехнологиялар, биотехнологиялар, сунъий интеллект яратиш ва шу каби йўналишлардаги вазифалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур.
Ўзбекистондаги янги демократик ўзгаришлар - халқимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболи зарурати, уни амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-институционаллар асосларининг яратилиши. Ҳаракатлар стратегияси – миллий тараққиётнинг такомиллашган концептуал модели сифатида ўзини оқлади. Бундай сиёсий модернизациялаш аслида анъанавий жамиятни замонавийлаштириш бўлиб, миллий ривожланишда бир қадам олға силжишни билдиради. Халқаро андозалар, жаҳон талабларига етиб олиш мақсадида Ўзбекистонда сиёсий модернизациянинг жадаллашган моделига ўтилди. Бизнинг назаримизда, давлат бошқарувида янгича ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқишга тараққиёт йўлимизнинг чуқур таҳлили, жаҳон бозори конъюнктурасининг кескин ўзгараётгани, глобаллашув шароитидаги тобора кучаяётган рақобат каби омиллар сабаб бўлди, албатта.
Сўнгги йилларда давлат ва жамият муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг таъсирчанлигини оширишнинг самарали механизм ва услубларини жорий этишга жиддий киришилди. Ривожланган давлатларда бўлганидек, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлашнинг самарадор механизмини яратиш, уларнинг фаровонлигини ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланиш даражасини янада оширишга қаратилган бундай катта миқёсдаги чора-тадбирлар республикамиз тарихида илк марта амалга оширила бошланди. Мамлакатимизда 2017 йилнинг январидан бошлаб барча ҳудудларда Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарини ташкил этиш орқали одамларнинг йиллар мобайнида тўпланган муаммолари, дарди ва ташвишлари эшитилди, раҳбарлар халқ ичига олиб кирилди ва имкон қадар кўмак берилди. Бунинг натижасида давлатимизнинг обрў-эътибори анча ошди.
Ўзбекистонда 2017 йилга келиб, давлат ва жамиятнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш, халқнинг интилиши ва эҳтиёжини таъминлаш учун ахборот коммуникация технологиялари тизимини ривожлантиришга катта зарурат туғилди. Жамият билан давлат муносабатида бу истиқболли соҳа етакчи роль ўйнай бошлади. Сўнгги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик кўзга ташланиб, турли алоқа ва ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, интернет, газета, журнал ва бошқалар) орқали ўз фаолияти ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ошкора тарқатиши жараёнини кузатмоқдамиз. Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимиятларнинг жамият билан ўзаро муносабатларида “икки томонлама симметрик” хизмат моделидан фойдаланиш жамият учун ўзаро мақбул қарорларни қабул қилишга ёрдам бермоқда.
Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда аҳолининг электрон ҳукумат тизими ёрдамида маҳаллий бошқарув фаолиятида иштирок этиши ҳукуматни бир гуруҳ кишилар қўлида бўлиб қолиш ва коррупциялашиш имкониятини йўққа чиқармоқда. Фуқаролар ўзларининг янги ғоя, фикрларини бошқа фуқароларга зарар етказмаган, миллий хавфсизликка ёки жамоат тартибига хавф туғдирмаган ҳолда, оммавий тарзда ифода қилиш хуқуқларига эга бўлмоқда. “Электрон ҳукумат” деганда давлат ҳукумати органлари олдида турган вазифаларни ечиш усулларини ўзгартириш учун яратилаётган ахборот тузилмаси тушунилади. Масалан, давлат секторлари олдин ахборот технологияларини алоҳида департамент ва ташкилотларда ички фойдаланиш учун қўллаган бўлса, эндиликда ахборот технологиялари катта қимматга эга бўлиб, “тезкор, яхши, арзон, мурожаат этиш мумкин бўлган” тамойилларига асосланган ҳолда фаолият юритмоқда.

Download 45,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish