Режа: Ўзбекистонда банк ва молия тизими Молия тушунчаси ва молиявий муносабатлари. Давлат бюджетининг моҳияти ва вазифалари



Download 212,5 Kb.
bet8/21
Sana13.06.2022
Hajmi212,5 Kb.
#665849
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Ўзбекистонда банк ва молия тизими Давлат бюджети ва уни шакллантириш

Давлат бюджети ҳаражатлари — бу давлат пул маблағлари фондини тақсимлаш ва уни соҳавий, мақсадли, худудий мўлжаллари бўйича ишлатиш туфайли пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлардир. Улар аниқ ҳусусиятлар бўйича синфланади: қайта ишлаб чиқаришдаги роли бўйича; жамиятдаги ўрни бўйича; ишлаб чиқариш соҳалари ва фаолият турлари бўйича; мақсадли мўлжаллар бўйича.
Жамият ишлаб чиқаришдаги роли бўйича — бу моддий ва номоддий соҳа орасида иқтисодиётнинг энг янги соҳаларини ривожлантиришни рағбатлантириш, ИТТ(У) тезлаштиришга таъсир этиш орқали халқ хўжалиги пропорциясини аниқлаш орқали тақсимланади.
Жамият масъулияти бўйича — давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошқа функцияларини бажаради.
Давлат бюджети ҳаражатларининг соҳавий гурухлари асосида, иқтисодиётни соҳа ва фаолият турларига ажратиш ётади. Давлат томонидан молиялаштирилган ҳаражатларнинг аниқ кўринишларини мақсадли мўлжалланган капитал қўйилмаларга ҳаражатлар, дотациялар, номоддий ишлаб чиқариш соҳаси бўйича; иш хақига ҳаражатлар, капитал тузатиш ва бошқалар киради. Давлат бюджетини иқтисодий синфлаш билан биргаликда мақсадли дастурлар бўйича ассигнация тақсимлаш ётувчи ташкилий гурухлаш ҳам ишлатилади. Бюджетни молиялаш субсидиялаш билан алмаштириш зарур, бунда маблағларни такдим этишнинг зарурий шарти, танлов кураши ҳисобланади. Давлат бюджетининг ҳаражатлари унинг даромадлари билан узвий боғлиқдир. Ушбу ўзаро алоқа ҳаражатларнинг даромадга миқдорий нисбати ҳамда уларни бир-бирига таъсири орқали аниқланади.
Давлат ҳаражатлари давлатнинг иқтисодий, ижтимоий бошқарув, ҳарбий функцияси билан боғлиқ. Давлат ҳаражатлари бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар тизими ҳамда давлат корхона, ташкилот ҳаражатлари орқали амалга ошириладиган тўғридан-тўғри ҳаражатларидан ташкил топган. Давлат ҳаражатлари инвестиция сиёсатини, илмий-техник дастурларни амалга ошириш, ижтимоий ҳарактердаги ҳаражатлар: соғлиқни сақлаш, муниципиал қурилишни ташкил этиш учун ишлатилади.
Марказлашмаган давлат ҳаражатлари бевосита давлат корхоналари, бирлашмалари, ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Давлатнинг бошқарув аппарати ҳаражатлари ҳамда давлат бирлашмалари, ташкилотлари ишлаб чикарилган бошқарув ҳаражатлари, мудофаа корхоналарига керакли қурилмалар сотиб олиш учун ҳаражатлар бунга мисол бўла олади. Давлат ҳаражатлари аниқ кўринишларининг йиғиндиси давлат ҳаражатлари тизимини ташкил этади ва у қуйидаги тамойилларга асосланган:
1. Молиявий режаларга мос равишда маблағларни мақсадли йўналтириш.
2. Давлат ресурслари ҳаражатланишининг қайтарилмаслиги.
3. Иқтисод тизимига риоя этиш.
Давлат ҳаражатларини молиялаш — ўз-ўзини молиялаш, бюджет молиялари, кредит таъминоти каби турли шаклларда амалга оширилади. Ўз-ўзини молиялаш давлат корхоналарининг ўзлик молиявий ресурслари ҳисобига ҳаражатларни қоплаш учун ишлатилади. Бюджет томонидан молиялаш умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ҳаражатларни таъминлаш учун ишлатилади. Кредит таъминоти, бир томондан, ўзларининг жорий ва инвестицион ҳаражатларини қоплаш учун банк ссудасини оладиган давлат корхоналарида ишлатилса, иккинчи томондан, давлат тузилмаси бошқарувининг турли поғонасида молиявий бозордан давлат кредити шаклидаги пул маблағларини қарзга олувчи корхоналар учун қўлланилади.
Бюджет дефицити — бу фавқулотдаги ҳолатлар, кутилмаган ҳодисалар туркумига кириш шарт бўлмаган маънавий ҳодисадир. Дефицит қуйидагилар туфайли содир бўлиши ҳам мумкин:
Иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида давлатнинг катта қўйилмаларини амалга ошириши зарурияти туфайли;
Фавқулодда ҳолатлар билан боғлиқ бўлганда - уруш, табиий офатлар;
Иқтисодиётдаги тушкунлик ҳолатида (кризис).
Бюджет дефицити ЯИМ нинг 2-3 % ташкил этганда, агар давлат улуши ЯИМ ярмидан ошмаса, ҳолатни назорат килса бўлади.
Давлат бюджети даромадлари
Давлатнинг марказлашган даромадлари солиқ тўловлари ҳисобига, ташқи иқтисодий фаолиятлардан даромадлар ҳисобига ва аҳолидан тўловлар ҳисобига шаклланади.
Марказлашмаган даромадлар корхонанинг ўзидаги пул даромадлари ва йиғилмаларидан иборат бўлади.
Давлатнинг марказлашган даромадлари таркибида асосий ўринни бюджет даромадлари эгалайди. Унинг ҳисобига жамиятнинг иқтисодий- ижтимоий масалалари ечилиши таъминланади. Марказлашган даромадларга давлатнинг бюджетдан ташқари фондларининг ресурслари - ҳам ижтимоий суғурта, нафақа фонди, аҳолининг бандлик фонди ва бошқалар тааллуклидир. Давлат даромадлари шаклланишининг асосий манбаси миллий даромад ҳисобланади. Аммо баъзан фавкулоддаги вазият даврларида (уруш, табиий офат) давлат даромадлари манбаи сифатида олдиндан йиғилган миллий бойликлар қатнашиши мумкин. Бу ҳолда давлат даромадларининг аккумуляцияси ҳаражатларни қоплашга йўналтирилган бюджет маблағларининг қолдиклари, олтин заҳирасини сотиш, давлат мулкини пулли ҳусусийлаштириш ва бошқаларни ишлатиш орқали амалга оширилади.
Давлат даромадларининг барча манбалари ички ва ташқига ажратилади. Ички манбаларга давлат ичида яратиладиган ва давлат томонига ўз функцияларини амалга ошириш учун ишлатиладиган миллий даромад ва миллий бойлик таалуқлидир.
Ташқи манбаларга миллий даромад таалуқлидир. Баъзи ҳолларда давлат қарзлари шаклидаги ёки репарацион тўловлар кўринишида тушадиган бошқа давлатларнинг миллий бойликлари ҳам киради.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлат даромадларини йиғишнинг асосий усули солиқлар, қарзлар ва эмиссия ҳисобланади.
Солиқлар ўрнатилган (фискал), иқтисодий ва ижтимоий маънога эга.

Download 212,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish