Динамик хотира DRAM (Dinamik random access memory)-динамик хотирага эркин боғланиш деган маънони англатади.
DRAM компьютер қурилма элементларидан бири бўлиб, ярим ўтказгичлардан ташкил топган ва энергияга боғлиқ холда ишлайди. DRAM рухсат этилган ахборотларни ячейкаларда сақлайди.
Хотирани бу модули компьютер техникасида ТЕЗКОР ХОТИРА сифатида кенг фойдаланилади. Шу билан бирга тизимда узилишлар ёки тўхталишлар бўлганда ахборотларни сақлаб туради.
DRAMлар физиқ тузилиши ярим ўтказгичлардан ташкил топган бўлиб, ахборот сақловчи хажм сифатида фойдаланилади.
DRAMда ахборотлар битларни зарядланган ва зарядланмаган хажми кўринишида сақланади.
Хар бир ячейка шундай хусусиятга эга бўлиб, доимий равишда зарядланиб туради ва шунинг учун «ДИНАМИК» деб аталади.
Ячейкалар тўғри бурчак остида тартибланади ва қатор-устун шаклида жойлашади. Битта тўғри бурчак остидаги ячейкалар сахифа деб юритилади.
DRAM ни ишлаб чиқарувчилар ўткан вақт даврида кўплаб ва турли хил техник ечимлар ишлаб чиқишди. Бунда ишлаб чиқарувчилар асосий эътиборни тезкор ўсиб борувчи харакатга ва тезкор хотира хажмига қаратишди.
PM DRAM – сахифаланган DRAM.1990 йилларни бошларида ишлаб чиқилган.
FPM DRAM – тезкор сахифалик DRAM. 1990 йилни биринчи ярмида жуда машхур бўлган ва шу даврда бозорни 80 % эгаллаган. DRAM + 80486. тезлиги 25-33 МГц -> 60-70 нс .
EDO DRAM – чиқувчи ахборотлар билан кенгайтирилган DRAM.