Халкаро хисоб-китоб шакллари


Хисоб-китобларнинг инкассо шакли



Download 136 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi136 Kb.
#195205
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
xalqaro hisob kitob shakllari

Хисоб-китобларнинг инкассо шакли. Инкассо – бу, мижознинг топширигига асосан банк томонидан импортёрдан унга жунатилган товарлар ва курсатилган хизматлар учун туловнинг олиниши хамда ушбу маблагларни экспортёрнинг банкдаги хисобварагига олган холдаги банк операциясидир.3 Инкассо операциялари инкассо буйича Соддалаштирилган коидаларга мувофик равишда экспортёрдан олинган инструкцияларга асосан банклар томонидан амалга оширилади. Инкассо хисоб-китоб шаклида куйидаги тарафлар иштирок этади: 1)ишониб топшираётган шахс – мижоз, уз банкига инкассо операциясини амалга оширишга топширик берувчи шахс; 2)инкассалаш буйича операция утказишни ремитент-банкка ишониб топшируви шахс; 3)валюта маблагларини олувчи хамда инкассалаш буйича операцияни амалга оширувчи банк; 4)туловчи булмиш импортёрга хужжатларни такдим этиб, экспортёр номидан чикувчи банк; 5)туловни туловчи.
1.Экспортёр импортёр билан товарларни документар инкассо хисоб-китоб шартлари асосида сотиш тугрисида шартнома тузади ва унга товарларни жунатади (1а). 2.Экспортёр уз банкига инкассо-топширикномаси ва тижорат хужжатларини йуллайди. 3.Экспортёр банки олган ушбу инкассо-топширикномаси ва тижорат хужжатларини импортёр номидан чикувчи банкка (импортёр банкига) жунатади. 4.Импортёр номидан чикувчи банк мазкур хужжатларни импортёрга такдим этади. 5.Импортёр хужжатларга карата инкассалаш операциясини амалга оширувчи банкка (ёки узининг банкига) туловни амалга оширади. 6.Инкассалаш операциясини амалга оширувчи банк ремитент-банкка (ёки экспортёр банкига) туловни утказади. 7.Утказиб берилган суммани ремитент-банк экспортёр хисоб ракамига олади.
Оддий ва документар инкассо бир-биридан фаркланади. Оддий (соф) инкассо тижорат хужжатларисиз юборилган молиявий хужжатлар буйича тулов ундирилишини англатади. Документар (тижорат) инкассо эса, тижорат хужжатлари билан биргаликда юборилган молиявий хужжатлар ёки факат тижорат хужжатлари инкассосини англатади. Бунда, кандайдир бир хужжатларга карата туловни амалга ошириш мажбурияти банклар зиммасига юклатилмаган.
Экспортёр товарларни жунатганидан сунг импортёрдан, тулик ва аник инструкциялар келтирилган инкассо топширикномасида курсатилган шартлари асосида, валютанинг маълум бир суммасини олиш тугрисида уз банкига топширик беради. Инкассо-топширикномасининг икки асосий куриниши мавжуд: а)хужжатлар туловга карата туловни амалга оширувчига берилади ва б)акцептга карата берилади. Баъзи пайтларда хужжатларни импортёрга, унинг белгиланган муддатларда туловни амалга ошириш буйича ёзма тарздаги мажбуриятига карата, туловсиз асосда берилиши амалиёти кулланилади. Бундай шартлардан фойдаланган холда импортёр сотиб олинган товарни сотиш хамда олинган тушум эвазига инкассо буйича экспортёрга туловни амалга ошириш имкониятларига эга булади. Экспортёр томонидан валюта тушуми олинишини тезлаштириш максадида банк тратталар хисобини юритиши (уларни дисконт билан сотиб олиш ёки гаровга олиш) ёки тижорат хужжатлари гарови устидан кредит такдим этиши мумкин. Шундай килиб, инкассо хисоб-китоб шакли кредит муносабатлари билан бевосита богликдир. Инкассо, тижорат кредити шартлари асосидаги шартномалар буйича хисоб-китобларнинг асосий шакли булиб хисобланади. Бунда экспортёр, одатда унга тижорат хужжатлари (документар инкассо)ни такдим этилиши эвазига, туловчи томонидан акцептланиши учун траттани инкассога такдим этади. Тулов муддати етиб келганда акцептланган векселлар туловни ундириш максадида инкассо (соф инкассо) килиниши учун юборилади.
Инкассо шакли буйича хисоб-китоблар асосий мажбурияти товар хужжатларига карата туловни амалга оширишдан иборат булган импортёрга маблагларни уз ички муомаласидан олдиндан чикариб, четда банд килинишига зарурат колдирмайдиган маълум бир имтиёзларни беради. Бирок, импортёр томонидан товарлар учун хак туланмагунга кадар экспортёр, агарда товар олинишини тезлаштириш максадида коносамент асл нусхаларидан бирини сотиб олувчига бевосита жунатиш амалиёти кулланилмаётган булса, хамон товарга эгалик килишнинг юридик хукукини узида саклаб колади.
Шу билан биргаликда хисоб-китобларнинг инкассо шакли экспортёр учун ахамиятли булган камчиликларга эга. Биринчидан, импортёр томонидан товарларга хак туламаслик хавф-хатарини экспортёр уз зиммасига олади. Импортёр томонидан товарларга хак туланмаслиги бозор конъюнктураси ёки туловчи молиявий холатининг ёмонлашуви билан боглик булиши мумкин. Шу сабабли, импортёрнинг тулов кобилияти ва лавзлилигига булган экспортёрнинг ишончи инкассо хисоб-китобларининг мухим шарти булиб хисобланади. Иккинчидан, инкассо буйича валюта тушумининг келиб тушиши ва товарларнинг импортёрга жунатилиши орасида, айникса узок масофаларга товар етказишда, сезиларли вакт узилишлари мавжуд. Инкассо хисоб-китобига хос булган ушбу камчиликларни бартараф этиш учун амалиётда мазкур хисоб-китоб шаклини амалга оширилишида куйидаги кушимча шартлар кулланилади:
1) импортёр экспортёр банкининг товар хужжатларини инкассога кабул килганлиги ва жунатганлиги тугрисидаги телеграммаси (телеграф инкассоси) ни олиши биланок товарлар учун туловни тулайди. Инкассонинг ушбу тури амалиётда кенг таркалмаган;
2) импортёр томонидан туловни амалга оширилмаслиги холатида банк экспортёр олдида инкассо буйича хакни тулаш тугрисидаги мажбуриятни уз зиммасига олган холда импортёрнинг топширигига биноан экспортёр фойдасига тулов кафолатини беради. Туловнинг кушимча кафолати одатда тижорат кредити буйича хисоб-китобларда кулланилади, чунки туловнинг кечиктирилиши холатида туловчи молиявий холатида руй берган эхтимолли узгаришлар сабабли хужжатлар буйича импортёр томонидан хак туланмаслик хатари усади. Баъзида импортёрнинг банки вексель авалини амалга оширади. Аваль (тулов кафолати) – бу, векселли кафилликдир. Авалчи-банк одатда, банкнинг тулов кафолати аник кимга берилганлиги тугрисидаги шартлашув билан векселнинг юз кисмида уз имзосини куйган холда, тулов юзасидан мажбуриятни уз зиммасига олади. Узгача булганда эса утказиладиган вексель такдим этувчиси (экспортёр) учун аваль берилган деб хисобланади;
3) иммобилизация килинган ресурсларни коплаш максадида экспортёр банк кредитга мурожаат этади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish