Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КИМЁНИ ЎҚИТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet356/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КИМЁНИ ЎҚИТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ 
 
Нишонов М, Ғофурова М.Т. 
Фарғона давлат университети 
 
Кимѐ фани инсон ҳаѐтида кўп жиҳатлари билан аҳамиятли бўлиб, аввалом бор атрофда 
содир бўлаѐтган воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини англаб олишга яқиндан ѐрдам беради. 
Шунинг учун ҳам кимѐни дунѐвий фанлардан бири сифатида эътироф этилгани бежиз эмас.
Илмий-техник тараққиѐт даврида аҳолини етарли ва сифатли озиқ- овқат, кийим-бош
қурилиш материаллари билан таъминлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. 
Айниқса кишиларни соғлиғини сақлаш ва тиклашда кимѐнинг ўрни ва аҳамияти янада ортиб 
бормоқда.Шу билан бир қаторда материаллар ишлаб чиқариш, тиббий операция, витамин 
қўшимчалар ва дорилардан фойдаланишда мумкин бўлган хавфни тушуниш, бугунги 
маҳсулотлар ва кимѐвий технология билан боғлиқ кўпгина масалалар бизнинг ҳаѐтимиз учун 
муҳим ва амалий аҳамиятга эга. Мисол учун, ѐқилғи-энергетика ресурслари, етарли ва соғлом 
овқатланишни таъминлаш, ичимлик сув таъминоти каби масалаларни ижобий ҳал қилиш, барча
учун муҳим аҳамиятга эга. Демак кимѐ фани инсон ҳаѐтида ҳам маънавий ҳам моддий 
муаммоларни ҳал қилишга ѐрдам беради. Юқоридаги таҳлилдан келиб чиқиб кимѐнинг биз 
яшаѐтган жамиятдаги ўрнини икки жиҳатини ажратамиз.
3
1.Кимѐ одамнинг онгли ўсиши учун кўпгина имкониятлар беради.
2. Кимѐвий билим, кўникма ва малакаларни талаба ва ўқувчиларга сингдириш-яъни 
кимѐвий таълим кимѐ ва уларни келажакдаги соҳаларига доир назарий ва амалий билимлар 
билан қуроллантиради. Кимѐ фанининг 
 
имкониятлари кимѐ саноати билангина чекланган 
эмас. Бунда биология, археология, геология, география, материаллар, илм-фан, муҳандислик, 
атроф-муҳит ҳақидаги фанлар ва фармацевтика ҳам кимѐ билан боғлиқ. Талаба ѐки ўқувчи бу 
соҳаларда эришилган ютуқларни кимѐга жорий қилиниш анъаналарини яхши тушуниши 
керак. 
Кейинги йилларда ўтказилган тадқиқотлар кимѐ фани нафақат табиатдаги ҳодисаларни 
балки, ижтимоий ҳаѐтдаги жараѐнларни моҳиятини тушуниб олишда, турли соҳаларда меҳнат 
қилаѐтганларга ҳеч бўлмаса ўрта кимѐвий таълим ҳажмида билимлар берилса фойда бериши 
3
Ingo Eilks, Avi Hofstein. Teaching Chemistry – A Studybook. Sеnse Publisher/ Rotterdam. 2012. Р.VII 


420 
мумкинлигини кўрсатди. Ниҳоят бир фан сифатида кимѐ фан, ҳаѐт ва жамият ўртасидаги ўзаро 
кўприк бўлиб, илм-фан ва жамият барқарорлигини ривожлантиришда улкан имкониятлар
очади. 
Кимѐ фани ўлчов нуқтаи назаридан аниқ фан, аммо тушуниш ва тушунтириш жиҳатидан
мавҳум дейилса, айрим педагог кимѐгарлар ажабланиши мумкин. Аммо кимѐвий ҳодисаларни 
бориш даражаларини таҳлил қилиш бизни фикримизни узил-кесил тасдиқлайди. Хусусан, бу – 
электрон, ион ва радикал алмашиниши даражалари бўлиб, уларнинг бирортасини ҳатто 
қуролланган кўз билан ҳам кўриб бўлмайди. Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, биз кимѐ 
талаба ва ўқувчиларга юксак савияда, энг замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ва
энг оптимал йўл ва усуллардан фойдаланиб, ўқитилиши керак деб ҳисоблаймиз. Кимѐ соҳасида 
келажакда талаба ва ўқувчиларга самарали йўллардан фойдаланиб шундай билимлар берилиши 
керакки, натижада улар илм-фан ва технология билан боғлиқ мунозараларда иштирок этиш ва 
мартаба ва касб-корларга эришиш имкониятларига эга бўлсин. Афсуски, кўп кимѐвий таълим 
дастурларини таҳлил қилиш, улар бу талабларга жавоб бермаслигини кўрсатди. Сўнгги 
йилларда, айниқса, умумий кимѐ бутун жаҳонда ислоҳ қилиниб, фан сифатида атрофлича 
қўллаб-қувватланди. Бунга сабаб бу фан бир томондан маълумотли инсонлар учун эҳтиѐж 
бўлса, бошқа томондан, илм-фан ва технологиялар соҳасини мухимлиги ва уни 
ривожлантиришга бўлган заруратдир.
Шундай қилиб, кимѐ умумий таълим кўникмаларини ривожлантиради. Бу кўникмаларни 
айримлари ҳатто фандан ташқарида бўлиб, бошқа фанлар билан ҳамкорликда предметлар аро
шакллантирилиши мумкин . 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish