Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ГЕЛЬМИНТ КАСАЛЛИКЛАРНИ ТАРҚАТИШДА



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   414
Bog'liq
Туплам

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ГЕЛЬМИНТ КАСАЛЛИКЛАРНИ ТАРҚАТИШДА 
ИШТИРОК ЭТАДИГАН ҚУРУҚЛИК МОЛЛЮСКАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА 
ПОПУЛЯЦИЯДАГИ ЗИЧЛИГИ 
Пазилов А. 
Гулистон давлат университети 
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра Наманган вилоятида у ѐки бу даражада 
гельминт касалликларни тарқатишда иштирок этадиган қуруқлик моллюскаларининг қуйдаги 
турлари тарқалган. 
Сochlicopa nitens 
тури Cochlicopidae оиласига мансуб бўлиб, унинг чиғаноқ катталиги 
3.4- 5.4 мм, га тенг. Чиғаноқ тузилиши узунчоқ-конуссимон, юқори бурами ўтмаслашган. 
Чиғаноқ айланаси 5-5.5 та бўлиб, унча бўртиб чиқмаган, унинг охирги айланаси бир оз 
сиқилган. Чиғаноқ оғзи овалсимон бўлиб, унинг юқориги қисми ўткир бурчакка эга.
Сochlicopa nitens 
бутун Палеарктика бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, Ўзбекистоннинг чўл 
минтақасида ариқ бўйларидаги ўтлар ораси, дарѐ ѐқаларидаги сернам ажриқзорларда, 
боғлардаги дарахт остидаги ўсимликлар орасида учраб, унинг популяциядаги зичлиги турлича. 
Масалан, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Тўрақўрғон сув омбори атрофидаги 
турли хил ўтлар орасида 1 м
2
майдонда 7–8 та, Чортоқ тумани, Ҳазратишох ҳудудидаги оқар 
сувлар атрофидаги ўтлар орасида бу кўрсатгич 10–12 та, Чуст туманидаги ўзлаштирилмаган 
биотоплар: ажриқзор ва мавсумий ўтлар орасида 5–6 та ни ташкил этади.
 Cochlicopa lubrica. 
Чиғаноқ катталиги 5.5 – 6.0 мм га тенг. Чиғаноғи тухимсимон –
чўзиқ–конуссимон тузилишга эга бўлиб ўта ялтироқ. Чиғаноқ айланалари 5-5.5 та, бир оз 
бўртиб чиққан. Чиғаноқ охирги айланаси оғиз қисмига нисбатан тўғри. Чиғаноқ ранги оч-
жигарранг ѐки қўнғирсимон. Чиғаноқ усти ялтироқ.
Cochlicopa lubrica, 
Европа, Шимолий ва ғарбий Африка, Шимолий Осиѐ, Эрон ва Кавказ 
орти мамлакатлари. Шимолий хитой, Шимолий Амерка, Тѐньшон, Помир-Олой ҳудудларида
тарқалиб, Узбекистоннинг барча вилоятларида, Наманган вилоятининг Поп, Тўрақўрғон, 
Косонсой Чортоқ туманларида турли хил боғлардаги ўтлар остида,ариқ бўйларидаги ўтлар 
орасида тарқалган бўлиб, унинг популяциядаги зичлиги Поп тумани, Чоркесар ва Маданият 
қишлоқлари атрофидаги ариқ бўйларидаги ўтлар популяциядаги зичлиги 1 м
2
майдонда 23–24 
та, Тўрақўрғон тумани, Хўжақишлоқ,Тепақўрғон қишлоқлари атрофидаги боғлардаги ариқ 
бўйларида 1 м
2
майдонда 10 та ни ташкил этади. 
Pupilla muscorum 
тури Pupillidae оиласига мансуб бўлиб, Чиғаноқ катталиги 3.5-4 мм , 
шакли овал- цилиндирсимон тузилишга эга.Чиғаноғи асосан қалин деворли, бироқ яшаш 
жойидаги калций миқдорига боғлиқ ҳолда, чиғаноқ девори қалин ѐки юпқа бўлиши мумкин. 
Чиғаноқ айланаси 6-8 та, сезилар-сезилмас ѐки ўртача даражада бўртиб чиққан. Чиғаноғи 
шойисимон ялтроқ бўлиб, ранги шохсимон, қўнғир ѐки қизғиш тусга эга.
Pupilla muscorum 
Голарктик тур бўлиб, ер шарининг қарийб ҳамма қисмида кенг 
тарқалган. ЎзбекистондаАндижон, Фарғона, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 
турли хил биотопларда тарқалиб унинг популяциядаги зичлиги Турақўрғон тумани Ёртепа 
қишлоғига яқин бўлган боғлардаги ариқ бўйларидаги ўтлар орасида 1 м
2
10-12 та, Поп тумани 
Қизилчорводор қишлоғи атрофидаариқ бўйларидаги ажриқзор майдонларда 1 м
2
майдонда 25- 
30 тагача учрайди.
 
Vallonia costata 
тури Vallonidae оиласи таркибига кириб, унинг чиғаноқ катталиги 1.3 – 
1.5мм га тенг бўлиб, чиғаноқ тузилиши паст конуссимон, юпқа деворли, ялтироқ. Чиғаноқ 
айланаси 3.5 та бўлиб, унинг охиргиси оғиз қисмида бироз пастка эгилган ва у ўзидан 
олдингидан 1.5 маротиба йирик. Чиғаноқ ранги қўнғирсимон баъзида сарғиш тусга эга. 
Скульптураси- дефинитив қисми ингичка қовурғасимон ўсимта билан қопланган. Чиғаноқ оғзи 
юмолоқ бўлиб қийшиқ жойлашган, унинг бир-бирига қўшиладиган жойи анча яқинлашган 
бўлиб четлари орқага қайрилган ва яхши ривожланган оғиз лаблари мавжуд. 
Vallonia costata 
бутун Голарктика бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, ўрганилаѐтган ҳудудда 
Сochlicopa nitens
тури билан биргаликда учрайди. Бироқ унинг популяциядаги зичлиги анча 
юқори. Масалан, 
Сochlicopa nitens 
Наманган вилоятининг Чуст тумани, ариқ қирғоқларидаги 


255 
турли хил ўтлар орасида 1 м
2
майдонда 5–6 та учраса,
Vallonia costata
да бу кўрсатгич 25-30 
тани та-шкил этади. Поп тумани ҳудудидаги инсон томонидан барпо этилган сув шахоблари 
атрофидаги ўтлар орасида бу кўрсатгич 18–20 тага тенг.
 
Vallonia pulchella, 
чиғаноқ катталиги 1.3 мм бўлиб,устки қисми бир оз сиқилган, паст 
конусимон, ўртача қалинликда, ялтироқ симон. Чиғаноқ айланаси 3 – 4 та бўлиб, бир оз бўртиб 
чиққан. Чиғаноқ охи рги айланаси бир оз юмолоқлашган ва 1.5 маортиба олдингисидан 
каттароқ. 
Чиғаноқ ранги ойнасимон ялтироқ. Чиғаноқнинг дефинтив қисми бир қараганда 
силлиққа ўхшаб кўринади, бироқ уни бинокуляр остида 20–30 марта катталаштирилганда бир 
текисда бўлмган шуласимон чизиқларни ва ажинларни кўришимиз мумкин. Чиғаноқ оғзи 
юмолоқлашган, бир оз қийшиқ жойлашган, унинг бир–бирига қўшилган қисми яқинлашган, 
оғиз четлари орқага яхши қайтган. 
Vallonia pulchella 
ҳам Голарктик тур бўлиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг 
тарқалган бўлиб, унинг популяциядаги зичлиги: Чортоқ тумани Хазиратишох қишлоғига яқин 
бўлган боғлардаги ўтлар орасида 1 м
2
майдонда 7-8 тани ташкил қилса, бу кўрсатгич Чуст 
тумани Машад ва Майдамиллат қишлоқлари атрофидаги ариқ бўйларидаги турли хил ўтлар 
остида 12-14 тага тенг.
Zonitoides nitidus 
тури Gastrodontidae оиласига мансуб бўлиб, унинг чиғаноқ катталиги 
3-4,5 мм га тенг. Чиғаноқ тузилиши паст конуссимон. Чиғаноқ ўрами бир оз учқур бўлиб, 
унинг баландлиги чиғаноқ оғзи баландлигидан 1/2 маротиба катта. Чиғаноғи ялтироқ. Ранги 
шохсимон қизғиш. Чиғаноқ айланаси 4 – 4.5 та, яхши бўртиб чиққан, бир–биридан чуқур 
чоклар ажратиб туради.
Zonitoides nitidus 
Голарктика бўйича кенг таралган бўлиб, Ўзбекистонда барча 
вилоятларда учраб популяциядаги зичлиги турлича. Масалан, Андижон вилояти Асака 
туманининг Ниѐзботир, Илғор ва Кулган қишлоқлари атрофидаги ариқ бўйларидаги ажриқ 
майдонлари, Фарғона вилояти, Боғдод тумани, Бешкапа ва Қайроғоч қишлоқлари атрофи ариқ 
бўйларидаги доимий нам ерлардаги турли хил ўтларнинг томир остидан, шунинг бир қаторда 
Наманган, Тошкент, Сирдарѐ, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам худди шундай 
биотопларда тарқалганлиги аниқланди.
Zonitoides nitidus
нинг популяциядаги зичлиги турлича эканлиги қайд этилди. Масалан,
Наманган вилояти, Уйчу туманининг Ёрбоши, Дуркун, Мевазор, Қизилой қишлоғлари 
ҳудудида ариқ бўйларидаги ажриқлар остида 1 м
2
мйдонда 5-6 та учраса, Янгиқўрғон 
туманининг Ровот, Сутбулоқ, Иттфоқ қишлоқлари атрофидаги ажриқзорлада бу кўрсатгич 13-
15 тага тенг. 
Хулоса ўрнида шуни қайд қилиш мумкинки, умуман Наманган вилоятининг текислик 
ҳудудларида 10 дан ортиқ қуруқлик моллюскалари тарқалган бўлиб, шулардан юқорида қайд 
этилган 5 тур гельминт касалликларни тарқатишда у ѐки бу даражада оралиқ хўжайин 
вазифасини ўтаб, уларнинг популяциядаги зичлиги турлича эканлиги аниқланди. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish