Адабиѐтлар
1.
WHO Chemical Safety - Activity Report - 2017. 25–26 October 2017. Workshop on the WHO
Chemicals Road Map, Geneva, Switzerland
2.
Уголев
А.М.
Определение
амилолитической
активности
//
Исследование
пищеварительного аппарата у человека - Л.: Наука, 1969. - С. 187–192.
3.
Уголев А.М. Эволюция пищеварения и принципы эволюции. Элементы современного
функционализма. – Л., 1985. – 544 с.
АНЕМИЯНИНГ АЙРИМ ЭЛИМЕНТАР САБАБЛАРИ
Кудешова Г.Т., Мўминов А, А., Хаитова Ш.
Ўзбекистон Миллий университети
Бугунги кунда Республикамиз аҳолиси ўртасида кенг тарқалган хасталиклардан бири
анемия-қон таркибидаги эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиб кетиши билан
тавсифланади. Жаҳон статистикаси маълумотларига кўра аҳоли ўртасида анемия билан
касалланиш кўрсаткичлари йил сайин ошиб бормокда (1.2). Ўзбекистондаги айрим ҳудудларда
анемия 80% ни ташкил қилиб, асосан ѐш болалар ва фертил ѐшидаги аѐлларда учрайди. Анемия
инсон ҳаѐтининг барча даврларида нафақат турли касалликларда, балки айрим физиологик
ҳолатларда (ҳомиладорлик вақтида, организмнинг ўсиши ва эмизикли даврларида) ҳам юзага
келади. Айниқса, ѐш болалардаги анемия ўта муҳим аҳамият касб этади, чунки камқонлик бу
ѐшда организмда жисмоний ривожланиш ҳамда темир алмашинувининг бузилишига сабаб
бўлади. Анемиянинг ривожланиши ўсмирлик ва климакс даврлар билан, гормонал бузилишлар,
овқатланиш характери, овқат ҳазм қилиш тизими, буйрак касалликлари, организмда сўрилиш
жараѐнининг бузилиши, аутоиммун ҳолатлар ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлиши ҳам
мумкин. Мазкур касаллик кўпинча ички, инфекцион ва онкологик касалликларнинг ҳеч нарсага
боғлиқ бўлмаган симптоми ҳам ҳисобланади.Анемия қандайдир касалликнинг белгилари
сифатида намоѐн бўлади, яъни у иккиламчи касаллик ҳисобланади (1.3).
226
Мазкур мақолада айрим истеъмол қилган озуқанинг сифатига боғлиқ бўлган анемиянинг
сабабларини кўрсатишни мақсад қилиб қўйдик.
Республикада ўтказган илмий изланишлар кўрсатдики, нотуғри овқатланиш сабабли келиб
чиққан анемия кенг тарқалган. Чунки А витамини, фолий кислотаси, В
12
витамини, С витамини,
рибофлавин ва мис элементининг етишмовчилиги аҳолининг айрим қатламлари рационида
оқсилнинг етишмовчилиги ҳам қайд этилмоқда (Азизова).
Темир етишмаслиги билан боғлиқ бўлган анемия беморларни кесак ейиши (геофагия) га
олиб келиш холатлари ҳам кузатилмоқда. Лекин геофагия вақтида организмга тупроқдаги
темир элементи билан бошқа темир антогонистлари бўлувчи ионлар қўрғошин, кадмий,
симоб,никель ва шу сингари бошқа ионлар ҳам организмга тушади.Кўп сонли экспериментал
текширувлар кўрсатдики, ҳатто жуда оз миқдордаги қўрғошин, симоб ѐки кадмий ионлари
ўсаѐтган организмда анемияни келтиради (4). Анемиянинг келиб чиқиши биринчидан; оғир
металлар темирнинг антогонистлари бўлганлиги туфайли, темирни организмга ўтишига
тўсқинлик қилади, иккинчидан; темир ва икки валентли оғир металл ионларнинг
транспортерлари бир хил бўлганлиги туфайли,эритроцитлар мембранасини парчалаб гемолизни
келтиради, учинчидан; темир ташувчи оқсилларда, масалан лактоферринда сульфид боғларни
боғлаб темир транспортини издан чиқариш мумкин. Темир етишмаслигида қўрғошин ва бошқа
ионларнинг сўрилиши кўчаяди. Бу эса анемиянинг кўчайиши ва зўрайиши билан бир қаторда
бошқа интоксикацияга хос бўлган белгиларнинг ривожига таъсир кўрсатади.
Экспериментал шароитда ҳайвонлар ичимлик сувига 1 мг/л миқдорда қўрғошин
қўшилганда анемия келиб чиқиши билан бир қаторда ҳайвонларнинг ингичка ичагида
гидролитик сиғимининг камайиши кузатилган. Энтерал етишмовчилик бундай вазиятда ҳам
анемияни келтириб чиқфриши мумкин (4). Демак озиқ-овқат махсулотларда қўрғошин ва бошқа
оғир металларнинг кўпациши анемияни келтириши мумкин.
Озуқа махсулотларда нитрат ва нитритларнинг кўпайиши икки валентли термир иони уч
валетли темирга айланиб метигемоглобения билан бир қаторда кислородни фаол транспорт
улушини камайтиради. Ҳазм тизимида ҳам озиқ махсулотларнинг ассимиляцияси издан чиқади.
Нитратларнинг помидор, сабзи, полиз махсулотларда меъѐрдан кўп бўлиши республикамиздаги
хўжаликларида кўп учрайди.
Шундай қилиб, анемияни келтирувчи истеъмол қилган озиқ-овқат ва сувнинг сифати
билан боғлиқ бўлган сабаларга 1) рационда мухим макро ва микроэлементлар ва биологик фаол
моддалрнинг етишмовчилиги; 2) озиқ-овқат билан организмга оғир металл тузларнинг тушиши;
3) меъѐрдан ортиқ бўлган нитрат ва нитритлари мавжуд бўлган сабзавот ва резавор мевларнинг
меъѐрдан кўп истеъмол қилиниши кабилар киради.
Кўриниб турибди, анемияга учрашда фақат тукрли касалликлар, гиподинамия ва ижтимой
стресслар қаторида овқатланиш омиллари катта аҳамиятга эга. Оддий кузатувларимиз
кўрсатмоқдаки, соғлом овқатланиш - саломатлик ва ҳаѐт фаровонлигининг энг асосий
омиллардан биридир.
Адабиѐтлар
1.
Beutler E., Waalen J. The definition of anemia: what is the lower limit of normal of the blood
hemoglobin concentration ,// Blood 2006;107:1747–50
2.
Zhang X., He Y, MD, Xie X. et al. Distribution of hemoglobin and prevalence of anemia in 10
ethnic minorities in ChinaA population-based, cross-sectional study //Medicine. – 2017.- V.; 96, №
50.- P. 23-32..
3.
Салимова М.Р, Уровень заболеваемости анемией в Республике Узбекистан и стратегия
борьбы с железодефицитной анемией // Молодой ученый. — 2017. — №3. — С. 265-267
4.
Солиева М.Г., Кудешова Г.Т. Некоторые функциональные показатели крови при нитартной
интоксикации//Yаучно-практ. конф., посв. 80-летию академика АН РУз Ташмухамедова Б. А.,
Ташкент-2015. – C.277.
227
Do'stlaringiz bilan baham: |