Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
ҚУЁНЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН МОСЛАМАЛАР ВА 
ҚИШГА ЕМ ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИ 
Султонов Д., Охунова О. 
Фарғона давлат университети
Қуѐнни 1-2 ҳафтага етадиган ем бериб боқиш учун мўлжалланган катакларга, 
яримавтоматик тегана ва автосувдонлар ўрнатиш керак бўлади. Бундай мосламалар қуѐннинг 
емга етишини осонлаштириб, емнинг ифлосланиши, тўкилиши ва сочилиб кетишининг олдини 
олади. Уларнинг тузилиши содда бўлиб, ҳар қандай қуѐнбоқар томонидан осон тайѐрланиши 
мумкин. Пичан, майса, супурги ва майда шох-шабба солиш учун мўлжалланган.
Овқатлантириш бўлимининг ѐн девори ялпи эни бўйича полга ѐтқизиладиган пол-панжара 
сатҳидан 5-10 см баландликда очиқ қолдирилади. Девор ўрнига ҳар 4-5 см оралиқда диаметри 
5-6 мм келадиган симлар вертикал ѐки бурчаги катак ичига йўналтириб ўрнатилади. Ташқи 
томонга эса оғма тўрга эга бункер жиҳозланади. Қишда 3-4 бош қуѐн тинч ҳолатда 
қолдирилганида, яъни бўрдоқига қўйилмаган ѐки болалатишга тайѐрланмаган бўлса, уларнинг 
ҳолидан бир ойда бир маротаба хабар олиниши кифоядир. Бунинг учун пичан солишга 
мўлжалланган қўшимча охур пичанга тўлдирилади. Теганалар ҳам емга тўлатилади, катак ичига 
супургилар осиб қўйилиб, каттагина муз бўлаги ва янги кесилган шох-шаббалар киритилади.
Қўшимча охур-тегана қуйидагича тайѐрланади. Овқатлантириш бўлимининг юқорида 
айтилган панжарали девори ўлчамига мос келувчи металл (ѐки ѐғоч) панжара, симлари ҳар 4-5 
см оралиғида вертикал ўрнатилиб тайѐрланади. Ушбу панжаранинг бир томони катак 
деворининг пастки қисмига сим ҳалқалар билан бириктирилади. Иккита пружина олиниб, бир 
учи тайѐрланган панжаранинг юқори қисмига, иккинчи учи катак деворининг ташқи, тепа 
бурчагига маҳкамланади. Шундан сўнг ҳосил бўлган қўшимча охур тахминан 45
о
бурчак ҳосил 
қилинган тарзда тортилиб, тирковчи таѐқ билан тираб қўйилади. Охур пичан билан зич 
тўлатилгач таѐқ олиб қўйилади. Қўшимча охурдаги пичан истеъмол қилиб борилгани сари 
панжараси пружиналар ѐрдамида катак томон яқинлашиб келаверади ва асосий охурга келиб 
қадалади. Қўшимча охур ўрнатилаѐтган пайтда симлари асосий охурнинг симлари қаршисига 
ѐки бевосита яқинига тўғри келишига эътибор қаратмоқ лозим, акс ҳолда бир-бирига қарама 
қарши турган икки охурнинг симлари орасидаги масофа 4-5 см эмас 2 см бўлиб қолиши мумкин 
бўлиб, қуѐнларнинг пичанга етишлари мураккаблашади.
Сочма ем учун мўлжалланган тегана усти кенг, таги торайтирилган, овқат чиқиндилари ва 
ширадор емлар учун мўлжалланган тегана эса усти торайтирилган таги кенг бункер 
кўринишида тайѐрланади. Бундай шакл емнинг тегана ичида тиқилиб қолмаслигини 
таъминлайди. Катаклар ва қуѐнхона ичини тозалаш учун ҳам асбоб-ускуна керак бўлади. Катак 
ичига ѐтқизилган пол-панжара ва катакларни гўнг ва ем қолдиқларидан тозалаш учун соплари 
қисқа ва узун қирғич, белкурак, хокандоз, челак ѐки тоғора даркордир. Қуѐнхонани тозалаш 
учун ертароқ, гўнг соладиган катта курак, гўнг чиқариш учун махсус идиш ѐки қути ўрнатилган 
аравача ва дағал супутки керак бўлади.
Авваламбор қуѐнни юқори сифатли пичан билан таъминлаш зарур. Ёзда ўриб бериладиган 
майсанинг бир қисмидан пичан тайѐрланади. Яхши пичан бедадан тайѐрланади. Қуѐн шувоқни 
ҳам яхши истеъмол қилади, бироқ уни пичанга аралаштириб оз-оздан берган маъқулдир. Қуѐш 


132 
нури билан қуритилган майса тўйимлилик хусусиятини йўқотади шу боис у сояда баланд ѐғоч 
девор, ѐтқизилган ходалар ѐки тахталар устида қуритилади. Бунда пичан шамоллаб тез 
қурийди. Пичанни чордоққа чиқариб тахлаш мобайнида унга туз сепиб борилади. Туз 
пичаннинг қуримай қолган жойларини бузилишдан асрайди.
Қичитқи ўтни (газандани) кўпроқ тайѐрлаган маъқул. У қуригач, бир қисми тутам қилиб 
боғланиб осиб қўйилади, иккинчи қисми эса майдалаб чопилиб, қопга солинганича сақланади 
ва комбикормга ѐки бойитилган бошқа емларга қўшиб берилади. Ёз ойларида тол, заранг, жўка, 
четан новдаларининг боғламларини кўпроқ тайѐрлаш керак. Четан мевалари билан бирга 
қуритилгани маъқул.
Ҳажми катта ертўла жиҳозлаб, унда карам ва илдизмевалар сақлаш лозим.
Томорқани ўташ жараѐнида чиққан ѐввойи ўтларни ташлаб юбориш ярамайди. Шўра 
(олабўта), бўзтикан, печак (чирмовиқ), буғдойиқ, ихрож каби ѐввойи ўтларни пичанбоп қилиб 
қуритмоқ лозим. Сабзавот барглари ҳам қуритиб тайѐрланади. Қуѐн қишда картошка палаги, 
шунингдек саримсоқ пиѐз, укроб, кашнич кабиларнинг қуритилган барг ва пояларини иштаҳа 
билан истеъмол қилади. Нам ҳолатда қуритилган ерқалампир, кунгабоқар ва ровоч япроқларини 
ҳам яхши ейди.
Кузда олма, гилос, қорағат шохларини кесар экансиз қуѐнга беринг. Жонивор бу 
новдаларни деярли батамом еб битиради. Меваси териб олинган хўжағат ҳам боғлаб 
қуритилади. У ҳам жуда яхши ем ҳисобланади. Боғдаги ертутга ишлов берилганида ҳам 
чиқиндиларини пичан сифатида қуритса бўлади. Экинзордаги 1-2 эгатга бўрилуккак, 
маккажўхори, ровоч каби мўл кўк ем берадиган экинлар экинг. Бўрилуккакнинг янги ювилган 
илдизлари, меваси, поя ва барглари яхши ем бўлади. Тарвуз, қовун, ошқовоқ пўчоқлари ҳам 
яхши истеъмол қилинади. Картошка пўчоқлари ҳам яхши ем бўлиб, моғорламаслиги учун 
қуритиб қўйилади. Тухум пўчоғи ҳам қуритилиб эзилади ва оз-оздан емга қўшиб берилади.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish