Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги 
Қонуни. – Тошкент, 2008. 
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони. Тошкент ш., 2017 йил 1 декабрь, ПФ-5270-сон. 
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ 
таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 
Фармони. Тошкент ш., 2019 йил 29 апрель, ПФ-5712-сон. 
4.Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга 
қурамиз - Т.: «Ўзбекистон» . 2017. 
5.Малофеев Н.Н. Почему интеграция в образовании закономерна и неизбежна// 
Альманах ИКП РАО, 2007. №11.
6. «Мактабларни олқишлаб - инклюзив мактаблардаги ногирон ўқувчилар» - 
ЮНЕСКО - Тошкент – 1999. 
7.Назарова Д.А. Инклюзив таълимнинг самарадорлигига эришиш йўллари. //«Bola va 
zamon» . 2017. 1-сон. 
8.. 2002. Sue Stubbs, Inclusive Education Where There are few resources. 
9.http://www.deafnet.ru


230 
ТАЪЛИМИЙ ЭҲТИЁЖЛАР ВА УЛАРНИНГ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ 
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЖАРАЁНИДАГИ АҲАМИЯТИ. 
 
М.Т.Мирсолиева- 
Низомий номидаги ТДПУ декани 
К.А.Маматқулова 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ таянч докторант
 
Аннотация: мақолада таълимий эҳтиёж тушунчаси, унинг ўзига хос ҳусусиятлари, 
таълимий эҳтиёж масаласида тадқиқодчиларнинг ёндашувлари ҳамда мактаб 
директорларининг малакасини ошириш жараёнида эҳтиёжга асосланганлик, талаб ва 
таклиф тамойилларининг аҳамияти ҳақида сўз боради.
Таянч сўз ва тушунчалар: эҳтиёж, таълимий эҳтиёж, анъанавий ва масофавий 
малака ошириш, талаб-таклиф тамойили, менежер сифатлари.
Дунё миқёсида таълим ривожланишнинг муҳум омили сифатида бутун ҳаёт 
давомида сифатли таълимни таъминлаш кадрлар малакасини ошириш самарадорлиги 
билан ҳам белгиланади. Бу эса, малака ошириш таълимига эҳтиёжга асосланганлик, талаб 
ва таклиф тамойилларини жорий этишни талаб этади. Шу нуқтаи назардан, мактаб 
директорларининг 
эҳтиёжларга 
асосланган 
малака 
ошириш 
механизмларини 
такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. 
Ҳозирги кунда дунёда мактаб директорлари малакасини оширишда эҳтиёжга 
асосланганлик тамойили асосида «соuching» , «buddying» , ва «shadowing» методлари 
таълим тизимига жорий қилинмоқда. Жумладан, Австрия Бошқарув Академиясида таълим 
тизими раҳбар ходимларини сифатли тайёрлаш ва малакалаш, АҚШ педагогик таълимни 
аккредитациялаш Миллий Кенгаши (National Council for the Accreditation of Teacher 
Education)да раҳбар ва педагог кадрларни касбий компетентлигини ривожлантириш 
мезонлари, Таълим Миллий институти (National Institute of Education)да раҳбар ва педагог 
кадрларнинг касбий компетентлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга 
оширилмокда.
Таъкидлаш керакки, малака ошириш жараёнида эҳтиёж категориясини қўллаш 
бугунги кун фани учун янгилик эмас. Бинобарин, мазкур йўналишда ҳозирга қадар кўплаб 
тадқиқотлар ўтказилган ва амалиётда қўлланилган. Мазкур тадқиқотлар малака ошириш 
шаклининг бевосита (анъанавий) ва билвосита (масофавий) шаклларини ҳам қамраб 
олган. 
Маълумки, «таълим эҳтиёжлари - билим, кўникма, малакаларни эгаллаш ва башорат 
қилинган компетентлилик моделида кўзда тутилган сифатга эришишда таълим 
олувчиларнинг муҳим хаётий муаммоларини хал этишга қаратилган эҳтиёж бўлиб, у 
таълимни ҳаракатга келтирувчи асосий кучни ифодалайди»
57
. Таълим эҳтиёжлари 
тараққиётга замин яратадиган эҳтиёж ҳисобланади. Бу эҳтиёж бошқа (масалан, 
иқтисодий) эҳтиёжлардан фарқли ўлароқ фақат қондирилибгина қолмасдан қайтар алоқа 
реакциясини ҳам хосил этадиган эҳтиёж тури ҳисобланади. Бу дегани жамиятда таълим 
эҳтиёжи қанча катта бўлиб, шунча қондирилса, бу жараён қисқа муддатларда ўзининг 
самарали, қайтар алоқа реакциясини ҳам содир этиб, жамиятнинг барча соҳаларини 
тараққий этишига таъсир кўрсатади. 
57
Маслова В.В Основы андрагогики. Терминологический словарь / Сост..: - Мариуполь: 2004. – 3- с. 


231 
Малака ошириш жараёнида эҳтиёж масаласини тадқиқ этишда тажрибали педагог-
олим М.Яхъяевнинг ҳизматлари катта. М.Яхъяев «малака ошириш тизими самарали 
бўлишинининг асосий омили эҳтиёжларга асосланганликдир»
58
, дея ҳисоблаб, 
педагогларни малака оширишга бўлган эҳтиёжи предметини аниқлаш, педагоглар 
малакасини ошириш самарали тизимини яратишнинг асосий шартлари каби муаммоларни 
тадқиқ этган» 
59

Тадқиқотчи А.Асқаров эса, малака оширишдаги таълим эҳтиёжларини чуқур таҳлил 
қилган ҳолда уларни иккита йўналишга ажратган: «1) глобаллаштириш тенденцияларига 
қаратилган 
таълимнинг 
ижтимоий 
эҳтиёжлари; 
2) 
интеграциялаш 
ва 
махаллийлаштиришга мос холда педагогнинг касбий эҳтиёжлари» 
60

Лекин, шунга қарамай мамлакатимиз, МДҲ ва хориж олимлари томонидан тадқиқот 
ишларида асосан педагог кадрларни эҳтиёжи ва шу асосда малака ошириш масаласи 
тадқиқ қилинганлиги маълум бўлди. Мазкур ишларда мактаб директорларининг 
эҳтиёжларга асосланган малака ошириш механизмларини такомиллаштириш масалалари 
етарлича тадқиқ этилмаган.
Таъкидлаш керакки, мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака 
ошириш жараёнини йўлга қўйиш, мамлакатимизда кадрлар малакасини ошириш соҳасида 
янги босқич ва натижаларни бошлаб беради. Яъни, ушбу йўналишда: малака оширишга 
ажратилаётган давлат маблағларини манзилли сарфлаш имкони вужудга келади, вақт ва 
моддий ресурслар тежалади, талаб-таклиф тамойили асосида мавжуд билимлар исрофи 
олди олинади, малака ошириш жараёнининг самарадорлиги ортади. 
Бизнингча, мактаб директорларининг малака ошириш жараёнини қайта кўриб 
чиқиш, ушбу жараёнга эҳтиёжга асосланганлик ҳамда талаб ва таклиф тамойилларини 
киритиш мақсадга мувофиқ. Ушбу зарурат бевосита бугунги кун талаби бўлиб, уни қай 
даражада амалга ошира олишимиз ҳозирда таълим соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар учун гаров ҳисобланади. 
Бунинг учун аввало, мактаб директорларининг самарадорлик фаолиятини аниқлаш, 
яъни бошқарув самарадорлигинини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш мақсадга 
мувофиқ. Бугунги глобаллашув шароитида, ахборот хуружи даврида замонавий раҳбарга 
қўйилаётган қандай мезонлар мавжуд эканлигини яхши англаб етишимиз зарур. Бугунги 
замонавий мактаб директорининг бошқарувида демократик тамойиллар устун бўлиб, бу 
ҳам бошқарув фаолиятининг самарадорлигини аниқлашнинг бир мезонидир. Масалан 
бугунги замонавий раҳбар бошқарув жараёнида: фаолиятини глобаллашув, ахборот 
хуружи даврида олиб бораётганлиги, бошқарув жараёнида демоктарик тамойиллар устун 
бўлиши керак эканлиги, турли хил янги ғоялар атрофида фаолият олиб бораётганлиги, 
замонавий фикрловчи, менежер, интелектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг ва 
мафкуравий компетентлиги юқори бўлиши зарурлиги, мустақил фикрига эга бўлиши каби 
жиҳатларни инобатга олиши зарур. 
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан холда хулоса қиладиган бўлсак, 
биринчидан, эҳтиёж категорияси муаллифлик ёндашувимиз асосида айтадиган бўлсак, 
58
М.Яхъяев. Ф.Тожиева. Педагоглар малакасини ошириш самарали тизимини яратишнинг асосий шартлари. “2004-2009 йилларда 
Мактаб таълмини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури асосида малака ошириш тизими сифати ва самарадорлигини 
оширишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция тўплами. Тошкент, 2008 йил 23 май. 133-136 
бб. 
59
М.Яхъяев. Ф.Тожиева. Педагоглар малакасини ошириш самарали тизимини яратишнинг асосий шартлари. Ўша манба. 133-136 бб. 
60
А.Асқаров. Халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш тизимини такомиллаштириш. 
Педагогика фан. Фал док. ... Дис. - т.: 2017. – 52 б. 


232 
бизнингча, «эҳтиёж бу – тирикликнинг муҳум белгиси, ҳар бир тирик мавжудотнинг 
табиий хусусияти. Шу жумладан, инсон ҳаракати ва яшашининг ички манбаи»
ҳисобланади. 
Иккинчидан, эҳтиёж категорияси таълим, хусусан малака ошириш таълими билан 
бевосита боғлиқ тушунча ҳисобланади. Бизнинг муаллифлик ёндашувимизга кўра, 
таълимий эҳтиёж деганда, «инсондаги ўзлик (умуминсонийлик, миллат, дин, тил, касб ва 
бошқалар) ҳамда борлиқ (коинот, табиат, жамият ва бошқалар) моҳиятини англашга 
қаратилган ички интилиш» тушунилади. 
Учинчидан, таълимий эҳтиёжлар тараққиётга замин яратадиган эҳтиёж ҳисобланади. 
Бу эҳтиёж бошқа (масалан, иқтисодий) эҳтиёжлардан фарқли ўлароқ фақат 
қондирилибгина қолмасдан қайтар алоқа реакциясини ҳам хосил этадиган эҳтиёж тури 
ҳисобланади. Бу дегани жамиятда таълим эҳтиёжи қанча катта бўлиб, шунча қондирилса, 
бу жараён қисқа муддатларда ўзининг самарали, қайтар алоқа реакциясини ҳам содир 
этиб, жамиятнинг барча соҳаларини тараққий этишига таъсир кўрсатади. 
Умуман олганда малака ошириш жараёнини эҳтиёжга асосланганлик ҳамда талаб ва 
таклиф тамойилларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Малака ошириш жараёни эҳтиёжга 
асосланмаса ҳамда талаб ва таклиф тамойилларисиз фаолият юритса ўз самарасини 
йўқотади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish