н) бошқарманинг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлашга оид чора
-
тадбирларни
амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб
-
ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг
сақланишини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, таълим муассасаларининг
моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ускуналар, ўқув қуроллари ва мусиқа
асбоблари билан жиҳозлаш борасида вазирликка тегишли таклифлар киритиш, шунингдек
янги ўқув биноларини қуриш, капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш,
таълим объектларида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
о) бошқармага ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш;
п) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда бошқарма
номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўрнатилган тартибда
ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш;
р) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
257. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар,
Халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларининг фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув
-
услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли
бажарилишини назорат қилишни, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари,
уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий
ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилаётган
мусобақалар, кўрик
-
танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
з) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
258. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: