Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

5-боб. “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг
малака тавсифлари
20-§. “Баркамол авлод” болалар маркази директори
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
59. Лавозим вазифалари: 
574 
1319 
Бошқарув 
а) “Баркамол авлод” болалар маркази умумий фаолиятига раҳбарликни амалга
ошириш; 
б) “Баркамол авлод” болалар марказига юкланган вазифа ва касбий мажбуриятларни 
бажариш, ижро интизомига риоя қилиш; 
в) “Баркамол авлод” болалар марказида таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий 
маданиятини шакллантириш, жамият ҳаётига мослашуви, меҳнатсеварликни, касб
тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдириш; 
г) ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълимга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, назарда 
тутилаётган тўгарак аъзолари контингентини аниқлаш, машғулот жараёнида уларнинг ҳаёти 
ва соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш; 
30 


д) тўгаракларни ташкил этишда тўгарак аъзоларининг ёши, руҳий
-
физиологик ҳолати,
лаёқати ва қизиқишларини инобатга олинишини ҳамда таълим
-
тарбия жараёнини ўрнатилган 
тартибда санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва хавфсизлик 
қоидаларига мувофиқ ташкил этишни таъминлаш; 
е) болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий 
қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш, марказ 
уставига мувофиқ кадрларни жой-жойига қўйиш; 
ж) “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг вазифалари, лавозим 
мажбуриятларини белгилаш, улар орасида фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати
доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш; 
з) “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг йиллик ҳамда ойлик иш 
режаларини тасдиқлаш ва ходимлар томонидан ўқув режаларининг бажарилишини назорат 
қилиш; 
и) педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, у билан биргаликда “Баркамол авлод” 
болалар марказида ўқув
-
тарбия жараёнини ташкил этиш, уни такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш; 
к) “Баркамол авлод” болалар маркази фаолиятининг мониторингини, мактабдан 
ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида таълим
-
тарбия жараёнини ташкил 
этиш; 
л) “Баркамол авлод” болалар маркази ходимларининг малакасини оширишни ташкил
этиш, илғор тажрибалар асосида тўгарак ўқув дастурларини тузиш ва такомиллаштиришга 
оид ишларни ташкил этиш; 
м) “Баркамол авлод” болалар марказини юқори малакали мутахассислар билан 
тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларидан ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирларни 
амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантиришни таъминлаш; 
н) “Баркамол авлод” болалар марказининг моддий
-
техника базасини мустаҳкамлашга 
оид чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим 
воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
о) мактабдан ташқари таълимни амалга оширишда илғор педагогик усуллар ва 
методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда 
ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этиш; 
п) таълим муассасалари, тегишли манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда 
мусобақалар, кўрик
-
танловлар, тарбиялаш ва шахсни камол топтиришга йўналтирилган 
ўқув-тарбиявий йўналишдаги бошқа тадбирларни ташкил қилиш, иқтидорли ёшларни 
аниқлаш; 
р) “Баркамол авлод” болалар марказида таълим олган ўқувчиларга қўшимча таълим
олганлиги тўғрисида тасдиқланган шаклдаги гувоҳнома беришни амалга ошириш; 
с) молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари 
ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва ундан самарали фойдаланишни 
таъминлаш; 
т) давлат ва жамоат ташкилотларида “Баркамол авлод” болалар маркази 
манфаатларини ҳимоя қилиш, корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари 
тузишда унинг номидан фаолият юритиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги 
давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш; 
у

санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
60. Билиши лозим: 
31 


а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш 
соҳасидаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, жамоага 
раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методлари, ходимларни маънавий ва 
моддий рағбатлантириш методларини; 
в) тарбиявий ишларни ташкил этиш усуллари, тўгарак дастурлари, касбга йўналтириш
ишларининг ташкилий-педагогик асосларини; 
г) кадрларни танлаш ва жой
-
жойларга қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш 
ва қайта тайёрлаш тартибини; 
д) педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини, педагогика 
фани ва амалиёти, педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни; 
е) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
61. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish