§ 7. Сақлаш ва қўллаш учун яроқли эканлигини аниқлаш мақсадида барча ПА:
- завод-тайёрловчи ёки бошқа корхоналарни ПА омборидан истеъмолчиларга келиб тушганда;
- сифатли эканлигига гумон қилинганда (ташқи кўрикдан ўтказиш бўйича ёки портлатиш ишларида қониқарсиз натижа бўлса – тўлиқ ёки умуман портламаса);
- кафолат муддатининг охирида.
Синовлар тегишли ПА га оид стандартлар, техник шартлар (қўллаш бўйича йўриқнома, кўрсатмалар) талабларига мувофиқ равишда ўтказилиши керак.
Синовлар натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши, кейин ПА синовларини ҳисобга олиш журналига ёзилиши керак (1-Илова).
Агар кириш назорати пайтида синовлар зарурлиги DSt, TSh, Қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган бўлиб, корхонага ПА бевосита завод-тайёрловчидан сертификати (паспорти) мавжуд бўлган ҳолда ва бутун ишдишларда (ташқи кўрик билан) базис омборидан сарфлаш (базис) омборига келиб тушган бўлса, унда қабул қилиш пайида синовлар ўтказиш шарт эмас.
Кафолат муддати тугаган ПА ни олдинги синовлардан ўтказмасдан қабул қилиш ва сақлаш тақиқланади.
Кўмир ва сланецли шахталарда кафолат муддати тугаган таркибида нитроэфир бўлган ПМ ни қўллашга рухсат этилмайди.
§ 8. Саноат тарзидаги барча портлатувчи ашёлар (портловчи моддалар, тезлатиш воситаси, нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари), уларга муомала қилинганда (сақлаш, ташиш, иш жойига етказиб бериш, фойдаланиш ва бошқаларида), хавфлилик даражасига кўра 1 классга киритилади, ҳамда мослик (хавфлилик) гуруҳларига (1-жадвал) ва нимклассларга (2-жадвал) бўлинади.
Портлатувчи ашёлар омборида турган селитрани ҳар қандай ҳолда ҳам D гуруҳининг портловчи моддаси деб қараш керак.
1-жадвал
МОСЛИК (ХАВФЛИЛИК) ГУРУҲИ БЎЙИЧА ПОРТЛОВЧИ АШЁЛАР ТАСНИФИ
Мослик (хавфлилик) гуруҳи
|
Моддалар, буюмлар
|
А
|
Тезлатишли портловчи моддалар
|
В
|
Таркибида тезлатма портловчи моддалар бор бўлган буюмлар
|
С
|
Ирғитувчи портловчи моддалар ва бошқа дефлегирловчи портловчи моддалар ёки таркибида улар бўлган буюмлар (тутунсиз порох)
|
Д
|
Иккиламчи детонацияловчи портловчи моддалар; тутунли порох; тезлама воситаси ва ирғитма зарядларсиз (детонацияловчи шнурсиз) детонацияловчи портловчи моддалари бўлган буюмлар
|
Е
|
Тезлатишли воситасисиз ирғитувчи зарядлари (таркибида осон алангаланувчи суюқликлар бўлганлардан ташқари) ва иккиламчи детонацияловчи моддалари бўлган буюмлар
|
F
|
Тезлатишли воситасисиз иккиламчи детонацияловчи моддалари ва ирғитувчи зарядлари бўлган, ёки ирғитувчи зарядлари бўлмаган буюмлар
|
G
|
Пиротехник моддалар ва таркибида улар бор бўлган буюмлар
|
N
|
Таркибида жуда сезилмайдиган детонацияловчи моддалар бор бўлган буюмлар
|
S
|
Тасодифан ишлаб кетганда ҳар қандай хавфли кўриниш ўрамнинг ўзи билан чекланадиган тарзда, башарти идиш олов билан парчаланган бўлса, портлаш ёки ирғитиб юбориш чекланган, бу авария чораларини олиб боришга ёки ўрамга бевосита яқин жойда ёнғинни ўчиришга тўсқинлик қилмайдиган тарзда ўралган ёки конструкция қилинган моддалар ёки буюмлар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |