Геофазовий тахлил ва усулларини ўрганиш
Жадвал ёки маълумотлар баъзаси орқали кўриниш.
ГАТ бу дунё маълумотлар баъзасини ўзида жамловчи тизимдир ёки бошқача ном билан географик маълумот базаси деб ҳам аташимиз мумкин. ГАТ дунёни географик жиҳатдан махсус тузилишга эга бўлган маълумотлар базаси орқали тасвирлайди.
Карта кўриниш. ГАТ бу барча тафсилотларга эга бўлган мукаммал карталар тизими йиғиндисидир. Бу карталар орқали ер сатҳиниг барча ҳарактерлари кўрсатилади. Бундай усулда яаратилган карталар орқали ахборот олиш, таҳлил қилиш ва таҳрир қилиш каби ишлар бажарилади. Бундай кўринишни бошқача ном билан Геотасвирлаш ёки Геовисуализатион деб аталади.
Модел кўриниш. ГАТ бу бошқа турдаги ахборот ва маълумотларни ўзгартириш қурилмалари йиғиндисига эга бўлган тизим ҳамдир. Бунда мавжуд маълумотлар йиғиндисидан янги маълумотлар йиғиндисини ташкил қилиш тушунилади. Бундай жараён бошқача ном билан геожараёнлаш ёки Геопроcессинг деб аталади. Бу жараёнда геожараёнловчи мавжуд маълумотларни олиб уларни таҳлил қилади ва хосил бўлган натижаларни янги маълумотлар йиғиндиси шаклида яратиб маълумотлар базасига сақлайди.
|
расм 31: Фотограмметрик жараён ёрдамида ҳосил қилинган 3-ўлчамли тасвир. (Манба: Лонглей 2005)
|
|
расм 30: Рақамли моделларнинг ҳосил бўлиши (Манбаа: Интернет)
|
15-Амалий иш
Ахборот манбаалари, стандартлари ва форматлари
Режа
1. Ахборот манбаалари;
2. Ахборот стандартлари;
3. Ахборот форматлари.
Ахборот манбаълари амалий ГИС да ахборот манбаълари орасида кенг тарқалган картографик, аэрокосмик ва статик материаллардан фойдаланилади. Барча ахборот манбаълари икки қисмга булинади:
Сонли ва сонли булмаган.
Географик карталарда ГИС ахборот манбаъси сифатида фойдаланиш, ахборотларни тематик структурасини тузишда қулай ва самарали. Чунки бу ерда территориал боғлиқлик булиб, территориал булиниш эса мавжуд эмас.
Топографик ва умумий географик карталар геоинформатикада икки хил мақсадда фойдаланилади.
-курсатилган территориядан объектлардаги маълумотларни йиғиш ва уларни бир-бирига боғлаш.
-ахборот қабул қилиш тезлиги ва маълумот базасини доимо янгилаб туриш ГИС ни асосий шарти хисобланади. Бу масала хозирги кунда тулиқ хал этилган деб хисобланмоқда. "Яъни масофали зоналарга" булиш хисобида. Хозирги вақтда ГИС нинг асосий ахборот манбаъсини масофали зоналарга булиш ташкил этилади.
Масофали зоналарга булишнинг ахборотлар сифати тезлиги ва қабул қилиш имконияти бир қанча факторларга боғлиқ:
-сенсор тури;
-тавсилотларни қабул усули;
-суратга олиш асбобини уз уқи атрофида харакатланиши;
-спекториал диопозонлар сони;
-олинаётган тасвирларни геометрик хусусиятлари;
-ва қайта тасвирга олиш вақт давомийлиги.
Энг яхши тасвирга олиш системалари оптик диопозонда булиб, суратни 1-2 м аниқликда қабул қилади. (KBR-1000) (Россия), (KНиВ)-(США). Фақат бундаги ахборотлар кам маълумот беради яъни ер ресурсларини баҳолаш ва тахлил қилиш нуқтаи назаридан.
2. Стандарт алмашиш ахбортларни хар хил холатда курсатиш ахборот турларини узаро муносабати консепцияси ва қоидаларини уз ичига олади. Ахборот моделларистандарти спецфик ахборот алмашинув қурилади. Бу ахборотлар алфавитли шартли белгилар системаси ва бошқаларни уз ичига бирлаштиради. Асосий масала фойдаланувчига ягона стандарт тузиш хисобланади (стандарт). Спецсификацияси ахборотлар турлар структураси алмашиш қарорлари функция параметрлари турларини аниқлашни узига қамраб олиш керак.
3. ГИС да фойдаланиладиган дастурларни хар турли форматлари мавжуд. Бу форматларнинг қисмларга булинади:
1. Тематик форматлар (DBS TAB)
2. График форматлар (DXF, DGN, DGIF, PCX, DINE ва бошқалар)
Do'stlaringiz bilan baham: |