«ЮЗ ФОИЗЛИК» СТРАТЕГИЯ КАМЧИЛИКЛАРИ
Кимдир айтар: «Мен юз фоиздан кўп ишлай олмайман. Бунинг иложи йўқ», деб. Бундай инсонларга шундай савол бериш мумкин: «Юз фоиз аслида қанча эканлигини қаёқдан биласиз?» Турли замонларда ҳам олимлар бизнинг потенциалимиз тасаввур қилинганидан ортиқ эканлигини таъкидлаб келишган. Биз юз фоиз деб олган нарсамиз аслида етмишдир, балки ундан ҳам камроқдир... Биз бундан ортиқроғига қодирмиз!
Агар биз «бор-йўғи» юз фоизга ишламоқчи бўлсак, ўзимиз сунъий равишда ўз имкониятларимиз чегарасини пасайтириб қўямиз. Юз фоизлик стратегия принципига асосланиб ишлаётган одамлар ўз дангасалигига яхшигина баҳона топишади. Улар «бундан ортиғи қўлимдан келмайди», дея таъкидлашади. Бундай инсонлар ўса олишмайди, чунки паст даражани ўзининг имкониятларининг юқори чегараси деб билишади.
Юз фоизлик стратегияга содиқ киши саксон фоизни ҳам яхши натижа деб билади. Бундан ташқари, у «ишончли» соҳани танлаб олиб, чарчоқ ва азият мавжуд бўлган бошқа соҳаларга ўтишни асло хаёлига келтирмайди. Бундай инсон минимум бўйича яшайди ва унинг юз фоизлик натижаси эса аслида саксондан ҳам пастроқ.
Fолиблар эса ҳозир эга бўлган нарсалардан асло қониқишмайди. Бир юз ўн фоизга ишловчи инсонлар чегара ва чекловларни писанд қилмайди.
Улар доим ўзларидан янада юксакроқ натижаларни кутишади. Fолиблар ўзларининг имкониятларига ишонишади ва ўзларини ҳозирги ҳолатига қараб эмас, ким бўлишга интилаётганига қараб баҳолашади. Улар билишадики, юз фоиз бу етарли натижа эмас, чунки бу ҳолатда инсон ўзи яратган чегаралар чегарасида мавжуд ҳамда ўсиш учун имкониятларга эга эмас. Бир юз ўн фоиз улар қодир бўлган энг яхши натижани кўрсатишга имкон беради.
АГАР МЕН ЖОН-ЖАҲДИМ БИЛАН ИШГА КИРИШСАМ...
Эски ва аҳмоқона «Агар мен ишга жон жаҳдим билан киришсам...» деган гап бор. Бундай дегувчи одам ўзини тинчлаштириш билан шуғулланаяпти, холос. Аслида эса у бир юз ўн фоиз меҳнат қилишга қодир эмас. Чунки бу стратегия бир марталик ҳаракат эмас, у — ҳаёт тарзи, кундалик одат ҳисобланади. Бу ўзига хос фалсафа! Бу назарий мулоҳазалар эмас, мавжудик формасидир. Бир юз ўн фоиз ишлаш принципига асосланиб яшаётган инсонни биринчи учрашувдаёқ ажратиб оласиз. Сиз ғолиблар жамиятида эканлигингизни дарҳол англайсиз. Бу дунёда жамики буюк ишлар айнан шундай кишилар томонидан амалга оширилган.
Бир юз ўн фоизни жуда кўп деб ҳисоблаган одам муваффақият қозониш имкониятини қўлдан чиқаради. Муваффақиятнинг эса муқобили бўлмайди. Муваффақият — ҳаётимизнинг энг муҳим беш соҳаларидан биридир. Қолган соҳалар — сиҳат-саломатлик, ўзаро муносабатлар, молия ҳамда ҳис-туйғуларни ҳам ҳеч нарса ўрнини боса олмайди. Муваффақият учун улкан мукофот бор, бироқ бунинг учун қўшимча ўн фоиз керак. Бир юз ўн фоиз қоидасини фаолиятининг исталган соҳасига қўллашингиз мумкин ва бу ҳолда ҳаётингиз шедеврга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |